III. Якуний қисм
“Охирги тилак”
Ҳаммага хозир қоғоз тарқатилади. Шу қоғозга ҳамма яқин инсонига, курсдошига тилак билдиради, яни қоғозга ёзади. Ҳамма қоғозларини йиғиб олиб аралиштириб яна қайтиб иштирокчиларга тарқатилади ва қайси тилак унга тушганини ўқиб тилак эгасига ташаккур билдиради. Ўйин тугагач муҳокама ўтказилади.
Қайта алоқа
Мен бугун
Ҳар бир иштирокчи шу мавзуда ўз фикрини билдириб ўтади.
Мавзу “Мулоқотга киришганда тортинчоқликни бартараш этишга қаратилган тунинг ” иш режаси
№
|
Машғулотнинг номи
|
Машғулотга ажратилган вақт
|
Кутиладиган натижа
|
1
|
Кириш. Гуруҳий нормаларни қабул қилиш (таййор ватманда)
|
5
|
Гуруҳий нормалар ишлаб чиқилади, тунинг самарали кечишини таъмин.
|
2
|
Танишув “Мулоқотга киришишда ёрдам берадиган ва халақит қиладиган ҳислат”
|
10
|
Иштирокчилар бир бирлари тўғрисида маълумотга эга бўлади, кайфият кўтарилади.
|
3
|
Иштирокчилар кутувларини аниқлаш
|
5
|
Иштирокчиларнинг тунингдан кутаётган натижалари аниқланади.
|
4
|
Асосий қисм
“Тирик каридор”
|
5
|
Гуруҳда ишчанлик муҳити яратилди.
|
5
|
“Латифа”
|
15
|
Иштирокчиларда кўтаринки кучни таркиб топтиради, гуруҳни жипслаштиради.
|
6
|
“Мақтов қаъбул қилиш”
|
10
|
Иштирокчиларда самимий мулоқот ўрнатиш кўникмаси ҳосил қилинади.
|
7
|
Якуний қисм
“Охирги тилак”
|
10
|
Иштирокчиларда кайфият кўтарилади, гуруғда ижобий муҳит яратилади.
|
8
|
Қайта алоқа
|
5
|
Иштирокчининг кўтаринки кайфиятлари барқарорлаштирилади. Тортинчоқлик хисси бартараф этилади.
|
Ўқувчилар билан олиб бориладиган ижтимоий психологик тренинг дастури
Т/р
|
Ўйин номи
|
Давомийлиги
|
Ўйин мақсади
|
1
|
“Исмлар-фазилатлар”
|
5 дақиқа
|
Ўқувчиларга атрофдаги дўстларини яхшироқ билиб олишга ёрдам беради.
|
2
|
Назарий қисм: Лидер ўзи ким?
Стресс, агрессия, тажовуз.
|
15 дақиқа
|
Гуруҳ сардорларининг асосий вазифалари ва гуруҳ ўқувчилари орасида учраб турадиган турли психологик холатлар билан таништириш
|
3
|
“Коптокни ил”
|
10 дақиқа
|
Ўқувчиларни жонлантириш, ишчанлик муҳитини яратиш
|
4
|
Назарий қисм: Мулоқот психологияси
|
10 дақиқа
|
Ўқувчиларнинг психологик билимларини ошириш
|
5
|
Сирли сандиқ
|
5 дақиқа
|
Ўқувчиларда ўз-ўзига баҳо беришни яхшилаш
|
6
|
Ролли ўйин: Вазиятдан чиқиш
|
20 дақиқа
|
Турли ноқулай вазиятдан чиқиш машқи
|
7
|
“Чигални еч”
|
5 дақиқа
|
Ишчанлик муҳитини яратиш ва ўқувчиларни фаоллаштириш
|
8
|
“Эзгу тилак”
|
5 дақиқа
|
Ўқувчиларда бир бирига илиқ муносабатини уйғотиш
|
Тузувчи:психолог Н.М.Максудходжаева
Машғулотнинг бориши:
Тренинг машғулотини Тренер очиб беради ва тренинг қонун-қоидалари билан таништиради.
1-ўйин:“Исмлар -фазилатлар”. Ушбу ўинда иштирокчилар ўз исмларини ва унинг мазмунини бирма бир айтишади.
2.Назарий қисм: Лидер ўзи ким?
Тренер: Хаммамиз биламизки, бизнинг таълим системамизда ўқитиш тизими гурухий олиб борилади. Гуруҳ ўзи нима? Гуруҳ маълум бир мақсад йўлида жипслашган шахслар бирлашуви. Бизнинг коллежда хам ҳар бир гуруҳ билим олиш ва касб танлаш мақсади остида бирлашган. Лидерлар эса ана шу гуруҳ аъзоларини бирлаштириб туради, уларни бошқарадива ҳимоя қилади. Гуруҳларга ҳам гуруҳ сардорлари бежиз тайинланмайди. Сизлар ҳам ўз гуруҳ аъзоларингизни бошқарасиз, бирлаштириб турасиз. Бунда сизга катта мажбурият қўйилади. Гуруҳда истаймизми йўқми изоляцияга учраган ўқувчилар учраб туради. Бундай ўқувчилар дарсларга келади аммо унда иштирок этмасдан бир ўзи яккаланиб юраверади. Сиз лидер сифатида гуруҳ фаоллари билан бир қаторда гуруҳдаги ана шундай ўқувчиларга ҳам алоҳида эътибор қаратиши лозим. Сиз ҳам психолог бўлинг. Балки унда хаммага айта олмаётган муаммоси бордир. Балки сиз унга ёрдам берарсиз. Гуруҳ қачон гуруҳ сифатида шаклланган бўлади? Қачонки улар ҳар доим бир бирига ёрдам беришга тайёр турса, бир бирини қўллаб қувватласа, бирор фаолиятга биргаликда киришса ана шу хақиқий гуруҳ хисобланади.
Стресс. Стресс сўнгги пайтларда хаммамизда учраб турадиган психологик холат. Стресс- кучли қўзғовчи таъсири остида юзага келадиган тажанглик ҳолати. Стрессга сабабчи бўлувчи омиллар “стрессорлар” дейилади. Стресс ҳолатида ундан чиқиш учун нималар қилиш керак:
1.Иссиқ чой ва кофе ичиш
2.Спорт билан шуғулланиш.
3.Одамларга ёрдам бериш.
4. Аутодеструктив машқлар.
5.Бирор бир хайвон боқиш.
6. табиат манзаралари акс этган картиналарни томоша қилиш
Агрессия. Агрессия-бошқа шахс ёки гуруҳга нисбатан жисмоний куч ишлатиш, жуда кичик таъсирга нисбатан ҳам негатив таъсир кўрсатиш. Бу бизнинг тилда жахлдорлик деб хам юритилади.Агрессиянинг энг оғир кўриниши Аффект холати хисобланади. Агрессия кўпинча муаммоларнинг кўпайиб кетиши, сурункали стресс холатини бошдан кечилиш жараёнида учраб туради.
Тажовуз-бир одамга, одамлар гурухига жисмонан ёки руҳан зарар кўрсатишга қаратилган якка ёки жамоа хулқининг ҳатти - ҳаракати.Тажовуз одамнинг қахр - ғазаб, душманлик, кўра олмаслик , агрессия каби эмоционал ҳолатларида намоён бўлади. Тажовузкорлик холати холерик типдаги одамларда тез-тез учраб туради. Тажовузкорлик 2 хил кўринишда бўлади:
1.Вербал тажовуз(хақорат, сўкиш, камситиш,босим ўтказиш...)
2.Жисмоний тажовуз (уриш, тепаш, буюм билан уриш ва х.к.)
Тажовузкор одамга иложи борича уни қўзғайдиган гап гапириш ёки пичинг каби таъсирлар негатив таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |