Хокимни МТМ га йер беришикарорини бекор бўлиши асослими?
Хокимни чикарган карори устидан протест киритиш масаласи “Пракратура тўғрисидаги конунинг” 38-модда. Протест
Қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан протестни прокурор ана шу ҳужжатни қабул қилган органга ёки юқори турувчи органга келтиради. Мансабдор шахснинг ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда протест келтирилади.
Протест келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт. Қонунбузарликни дарҳол бартараф этиш талаб қилинган алоҳида ҳолларда прокурор протестни кўриб чиқишнинг қисқартирилган муддатини белгилашга ҳақли. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида уч кунлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилинади.
Протест коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда мажлис куни ҳақида прокурорга маълум қилинади ва у мажлисда иштирок этишга ҳақлидир.
Протест шу ҳужжатни қабул қилган орган (мансабдор шахс) ёки юқори турувчи орган (мансабдор шахс) томонидан рад этилганда, шунингдек протест қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқилмаган тақдирда, прокурор ана шу ҳужжатни ғайриқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Судга ариза протест рад этилганлиги тўғрисидаги хабар олинган пайтдан бошлаб ёки протестни кўриб чиқиш учун қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин бир ойлик муддат ичида берилиши мумкин.
Прокурор томонидан судга ариза берилиши протест келтирилган ҳужжатнинг амал қилишини ариза судда кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўяди.
Хамда киритилган протес ўрганиб чикилади хамда шахарсозлик кодекси 8-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари
Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ манфаатлари уларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари жумласига киради.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолияти, агар бундай фаолият чегарадош ер участкалари, реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ҳамда бошқа кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг, эгаларининг ҳамда улардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилишига монелик қилса, чекланиши керак.
Фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитига бўлган ҳуқуқи, хўжалик ва бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик, экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли пунктларининг ҳамда уларга туташ ҳудудларнинг муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш, маданий мерос объектларини сақлаш, шунингдек шаҳарсозлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги жамиятнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатларидир.
Аҳоли пунктларини ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни барқарор ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмалар тизимларининг ишлаб туриши, табиий ресурсларни ва маданий мерос объектларини сақлаш, шунингдек манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатларидир.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, шунингдек уларга риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали таъминланади.
Агар шаҳарсозлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар, жамият ва давлат манфаатларига зид бўлса, бундай фаолият тугатилиши керак.
8-модда 3-к га асосланиб обктни курилишида ахоли билан еклишилмаганлиги хамда “ер ажратиш тўғрисидаги қарорни” чиқаришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 2.07.01-03 қисми 21.1 банди изоҳ қисмида кўрсатилган кўп хонадонли бинолар оралиғида махсус бино ва иншоотлардан (спорт майдонлари, болалар ўйин майдончалари, кийим-кечак қуритиш майдончалари, автомобилларнинг вақтинча тўхташ жойлари) ташқари ҳар қандай бошқа мақсадли обектларнинг жойлаштирилишига йўл қўйилмайди деган банга асосланиб карор бекор килиниши мумкин.
Хулоса биринчи вазиятда хокимни ер бериш масаласи тогри ва нормага мувофик хисобланади,иккинчи вазиятда бўлса курилишни амалга оширилиши фукаролар билан келишилган холда амалга оштрилиши керак еди.
16-Kazus
2020-yil 21-mart kuni KUN.UZ Internet nashri tomonidan Andijon viloyati Oltinko‘l tumani markazidan oqib o‘tuvchi kanal “Ekologik halokatli” holatdaligi to‘g‘risida maqola e’lon qilinadi. Maqola va videolavhada Oltinko‘l tumani hududidan oqib o‘tuvchi Ulug‘nor kanaliga yaqin hududda faoliyat yurituvchi “KONTEKS-TASHKENT” korxonasi o‘z chiqindilarini oqizishi oqibatida suv o‘zanida “ekologik halokatli” holat yuzaga kelgani yoritilgan. Maqolada yozilishicha “tuman markazidan oqib o‘tuvchi kanalning suvi bir kun qizil, bir kun ko‘k rangda boshqa paytlarda esa turli ranglarga bo‘yalib oqmoqda. Daryo suvining rangi hududdagi, “albatros-ASIA” trikotaj mahsulotlari ishlab chiqaruvchi korxonasining bo‘yoq tsexida matolarning qaysi rangga bo‘yalishiga bog‘liq. “Albatros-ASIA” korxonasi ishlab chiqarish jarayonida vujudga keladigan, katta ehtimol bilan ekologiya uchun zararli bo‘lgan chiqindilarni fabrika yonidan oqib o‘tuvchi kanalga oqizib yuboryapti. Oqibatda, daryodagi baliqlar, boshqa suv jonivorlari, suvda yashovchi bori tirik organizmlar qirilib ketmoqda. Bundan besh yil oldin ham bu daryoda baliqning 15ga yaqin turi, ondatra va qisqichbaqalar uchrar edi. Hozirda esa ular deyarli yo‘q bo‘lib ketgan.”
Maqoladan xabar topgan Andijon viloyati Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmasi shu kunning o‘zida ishchi guruh yuboradi va ishchi guruh tomonidan tomonidan 21-mart kuni “albatros-ASIA” jamiyatining bo‘yoq tsexi faoliyati to‘xtatilib, bo‘yoq ishlab chiqarish sehidan hosil bo‘layotgan chiqindi suvlarni belgilangan talab darajasiga keltirish bo‘yicha majburiy ko‘rsatmalar beriladi va tushuntirish ishlari olib borildi. Shuningdek, jamiyat rahbari Andijon viloyati Ekologiya boshqarmasi tomonidan qo‘yilgan talablar to‘liq bajarilganidan so‘ng bo‘yoq sehi faoliyatini ishga tushirish bo‘yicha ogohlantiriladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |