Ахлоқнинг алоҳида шахс ва жамият ҳаётида тутган ўрни ниҳоятда каттадир. Ахлоқ одоб қоидалари нима сабадан мавжудлигини тушунтириш қийин, лекин у қандай вазифаларни бажариши лозимлигини аниқлаш мумкин.
Гуманистик функция. Ахлоқ инсонни бугунги чегараланганликдан юксакка кўтариб, инсонийлик ориентирини яратади. Ахлоқнинг мавжудлиги ҳар бир инсон яхшироқ ҳаётга лойиқ эканлигини исботлайди. Ахлоққа оид хулқ атвор билан биз мукаммал бўлмаган инсон табиатини енгишимиз мумкин: масалан, ногирон одам ҳам яхши инсон бўла олади.
Шундай қилиб, ахлоқнинг гуманистик вазифаси оламни инсонга хос, инсонни эса ўз номига мос қилишдан иборат. Ҳаёт давомида биз доимо ижтимоий рол ўйнаймиз ва муайян вазифаларни бажарганда фақат қисман “мен”имизни намоён қиламиз. Ахлоқ эса инсонга бутунлик, тўкисликни қайтаради ва унинг гуманистик функцияси шунда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |