Қонунлари. Режа



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/59
Sana28.12.2022
Hajmi0,66 Mb.
#896518
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59
Bog'liq
Mantiq

Қолдиқлар методи.
Бу метод ўрганиш объекти мураккаб ҳодисадан иборат бўлиб, 
биттасидан бошқа қисмларининг сабаблари аниқ булганда, ана шу қолган қисмни вужудга 
келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади. Унинг муҳокама юритиш жараёнида 
амал қилиш схемаси қуйидагича: 
ҳоллар 
ҳодисадан аввал келиб, унинг айрим қисмларини 
вужудга келтирувчи ҳолатлар 
ҳодиса 



АВС 
А 
В 
x, y, z 


Эҳтимол, С ҳолат z нинг сабабидир. 
Қолдиқлар методини қўллаш натижасида гелий, рубидий каби химиявий элеметлар, 
Нептун планетаси топилган ва бошқа турли соҳага оид кўп ҳодисалар аниқланган. 
Бу методни қўллаганда муҳокама юритиш жараёнининг қандай кечишини Нептун 
планетасининг кашф этилиши мисолида кўриб чиқамиз. Уран планетасининг ҳарататини 
кузатар эканлар, олимлар унинг ҳисоблаб чиқилгандан кўпроқ миқдорда оғишган орбита 
бўйлаб ҳаракат қилишини қайд этганлар. Маълумки, планетанинг оғишиш миқдорининг бир 
қисми унга шу пайтгача маълум бўлган планеталарнинг таъсир ўтказиши билан боғлиқ. 
Қолган қисмининг эса бошқа бир куч таъсирида бўлаётганини бу ерда тушуниб олиш қийин 
эмас. Олимлар, шу пайтгача номаълум планета мавжуд бўлиб, ана шунинг таъсирида Уран 
планетасининг оғишиш миқдори кўпаяётган бўлса керак, деган тахминий фикр 
билдиришган. Орадан маълум бир вақт ўтгандан кейин, Леверье ҳисоблаш йўли билан янги 
планетанинг-Нептуннинг жойлашишини айтиб беради. Ниҳоят И. Галле 1846 йили янги 
қурилган телескоп ёрдамида уни осмон сферасидан топади. 
Агар Уран планетасига таъсир этувчи планеталарни А, В, С лар, Уран планетасининг 
умумий оғишиш миқдорини ташкил этувчи қисмларини а, в, с, d билан белгилаган ҳолда, 
оғишишнинг а миқдорини-А планетаси, в миқдорини-В планетаси, с миқдорини-С планетаси 
таъсири билан боғласак, унда d миқдори «Қандайдир номаълум Х планетаси мавжуд бўлиб, 
ана шуниинг таъсирида вужудга келса керак», деган хулосани ҳосил қилувчи муҳокаманинг 
амалга ошаётганини кўрамиз. 
Унинг формуласи қуйдагича бўлади: 
АВС лар а, в, с, d ларни келтириб чиқаради 
А а ни келтириб чиқаради 
В в ни келтириб чиқаради 
С с ни келтириб чиқаради 
Эҳтимол, қандайдир Х мавжуд бўлиб, у d ни келтириб чиқараётган бўлса керак. 


Демак, қолдиқлар методи моҳиятини шундай ифодалаш мумкин: 
агар ўрганилаётган 
мураккаб ҳодисани ташкил этувчи ҳодисанинг (ёки ҳодисанинг қисмининг) битта ҳолатдан 
бошқа ҳолатлар билан алоқаси зарурий характерга эга бўлмаса, ана шу қолдиқ ҳолат мазкур 
ҳодисанинг (ҳодиса қисмининг) сабаби бўлиши мумкин.
Илмий индукциянинг бошқа методлари сингари, қолдиқлар методи ҳам эҳтимолий 
билим олиш воситаси ҳисобланади. Чиқарилаётган хулосанинг чин бўлиш эҳтимоли, 
биринчидан, ҳодисадан аввал келиб, унга таъсир ўтказаётган ҳолатлар ҳақидаги билимнинг 
қай даражада бўлиши, иккинчидан, ҳар бир ҳолат билан вужудга келаётган мураккаб ҳодиса 
ўртасидаги алоқадорлик зарурий ҳарактерга эга эканлигига аниқ ишоч ҳосил қилиш, 
учинчидан, конкрет ҳар бир ҳолат билан у сабаби бўлиб ҳисобланаётган ҳодиса қисми 
ўртасидаги алоқадорликнинг таъсодифий эмаслигини аниқлаш ва шу каби омилларни 
ҳисобга олган ҳолда ортади. 
Шундай қилиб, сабабий алоқадорликни аниқлашнинг биз кўриб чиққан индуктив 
методлари ўз мантиқий структурасига кўра етарли даражадаги мураккаб муҳокама юритиш 
усуллари бўлиб, уларда индуктив умумлаштириш дедуктив хулоса чиқариш иштирокида 
амалга ошади. Хусусан, дедукция тасодифий ҳолатларни муҳокама жараёнидан чиқариб 
ташлаш (элиминация қилиш) йўли билан (айирувчи-қатъий силлогизмнинг tollendo ponens 
модуси асосида) индуктив умумлаштириш йўналишини белгилашга, унинг хулосасининг 
асосланганлик, ишочлилик даражасининг ортишига ҳизмат қилади. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish