Қонунлари. Режа



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/59
Sana28.12.2022
Hajmi0,66 Mb.
#896518
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59
Bog'liq
Mantiq

Илмий индукция
эҳтимолий хулоса чиқаришнинг шундай турики, унинг асосларида 
бирорта белгининг бир синфга мансуб предметларнинг бир қанчасида такрорланиши қайд 
этилиши билан бир қаторда, у белгининг сабабий алоқаси хақида ҳам маълумот мужассамлашган 
бўлади ва улар хулосада берилган предметлар синфига нисбатан ҳосил қилинган фикрда ўз аксини 
топади. 
Оммабоп индукциядан фарқли улароқ, илмий индукцияда бир синфга мансуб 
предметларда такрорланувчи белги шунчаки қайд этилиб қолмасдан, балки у ҳақида тўлароқ 
маълумотга эга бўлиш, унинг мавжуд бўлиши сабабини аниқлаш учун предметнинг бошқа 
белгилари билан бўлган алоқалари, хусусан, сабабий боғланишлари ўрганилади. Ана шунинг 
учун ҳам, яъни ҳодисаларнинг сабабини аниқлашга, уларни ифода этувчи қонунларни 
очишга қаратилгани учун ҳам тўлиқсиз индукциянинг бу турини илмий индукция деб 
аташади. 
Маълумки, илмий билиш, фаннинг бош мақсади ўрганилаётган объектни 
характерлайдиган қонунларни очиш орқали унинг (объектнинг) табиатини, моҳиятини 
тушунтиришидан иборат. Бу эса, биринчи навбатда, ҳодисанинг (ёки унинг белгисининг) 
мавжуд бўлиш сабабини аниқлашни тақозо этади. 
Шуни айтиш керакки, сабабий алоқадорлик ҳодисалар ўртасидаги умумий 
боғланишларнинг бошқа турлари (масалан, структуравий, функционал, генетик 
боғланишлар) каби ҳодисаларнинг табиатини белгилайди. Ана шунинг учун ҳам сабабий 
алоқадорликни ўрганиш ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниш, турли жараёнларни олдиндан 
кўриш, янгиликлар яратиш имконини беради. 
Сабабий алоқадорликни аниқлаш анча мураккаб иш, чунки у борлиқда юқорида қайд 
этиб ўтилган ҳодисалар ўртасидаги умумий алоқадорликнинг бошқа турлари билан биргаликда 
мавжуд. Уни илмий билишда «тоза» ҳолда ажратишга ҳамма вақт ҳам осонликча эришиб 
бўлмайди. Бунинг учун сабабий алоқадорликнинг табиатини, хусусиятларини яхши билиш 
керак. 
Ўхшашлик методи.
Унда ўрганилаётган ҳодисанинг сабаби ҳақидаги хулоса шу 
ҳодисанинг бир қанча кузатилаётган ҳолларини солиштириш, уларнинг ўхшаш томонини 
аниқлаш асосида ҳосил қилинади. Масалан, кимёвий таркиби, зичлиги, оғирлиги, катталиги 
турлича бўлган маятниклар узунлиги бир хил стерженларга-илгакларга илинтирилиб, 
ҳаракатга келтирилганда, бир хил тебраниш даврига эга бўлган. Бунда ҳодисанинг вужудга 
келиши кузатилаётган барча ҳолларида ундан аввал келаётган ҳолатларнинг фақат 
биттасигина такрорланади. Ана шунга таяниб, мазкур такрорланувчи ҳолат кузатилаётган 


ҳодисанинг вужудга келишининг сабаби бўлса керак, деган тарзда эҳтимолий хулоса 
чиқарилади. 
Ўхшашлик методи бўйича муҳокама юритиш схемаси қуйидаги кўринишга эга: 
ҳоллар 
ҳодиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган ҳолатлар 
ҳодиса 



АВС 
ДЕВ 
ВСД 



Эҳтимол, В ҳолат d ҳодисанинг сабабидир. 
Демак, ўхшашлик методининг моҳиятини қуйидагича ифодаласа бўлади: 
Агар ҳодисанинг кузатилаётган ҳоллари учун фақат битта ҳолатгина умумий бўлса, ана шу 
ҳолат мазкур ҳодисанинг сабабидир. 
Ўхшашлик методининг амалга ошиш механизми қуйидаги мантиқий амалларни 
ишлатишни ўз ичига олади. 
Биринчидан, ўрганилаётган ҳодисанинг тахминий сабаблари ҳақида маълумотлар 
тўпланади. Бизнинг схемада бу А, В, С, Д, Е ҳолатлари d ҳодисасидан аввал келиб, унинг 
пайдо бўлишига сабаб бўлувчи ҳолатлар сифатида олиб қаралган. Уни «А, ёки В, ёки С, ёки 
Д, ёки Е d ҳодисасини келтириб чиқаради», шаклидаги дизъюнктив ҳукм деб қабул қилсак 
бўлади. 
Иккинчидан, мавжуд ҳолатлар ичидан кузатилаётган ҳодиса билан зарурий равишда 
боғланмаган, сабабий алоқадорликка хос белгиларга эга бўлмаган ҳолатлар чиқариб 
юборилади. Юқоридаги схемада d ҳодисаси биринчи ҳолда Д ва Е ҳолатлари, иккинчи ҳолда А 
ва С ҳолатлари, учинчи ҳолда А ва Е ҳолатлари бўлмаганда ҳам вужудга келаяпти. Ана шунинг 
учун улар зарурий равишда боғланмаган, ва, демак унинг сабаби бўла олмайдиган ҳолатлар 
сифатида муҳокамадан чиқариб юборилиши керак. Уни, «А ҳам, С ҳам, Д ҳам, Е ҳам d 
ҳодисасининг сабаби эмас», деган кўринишдаги инкор ҳукмдан иборат деб олишимиз мумкин. 
Бу амалдан кейин ҳодисанинг асл сабаби бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар доираси 
қисқаради. 
Учинчидан, барча ҳоллар учун ўхшаш бўлган, ҳаммасида турғун равишда 
такрорланадиган ҳолат ажратиб олинади. Бизнинг схемада у В ҳолатидан иборат. 
Айнан ана шу ҳолат, кузатилган ҳолларда бошқа ўхшаш ҳолатлар бўлмагани учун, 
ҳодисанинг сабаби бўлса керак, деб тусмол қилинади. 
Юқорида содир этилган мантиқий амаллар натижаларини тўплаб, тартибга солсак, 
юритилган муҳокаманинг умумий схемаси айирувчи-қатъий силлогизмнинг тасдиқ-инкор 
(tollendo ponens) модуси шаклида эканлигини кўрамиз: 
А, ёки В, ёки С, ёки Д, ёки Е, 
a
ҳодисасини келтириб чиқаради. 
А ҳам, С ҳам, Д ҳам, Е ҳам d ҳодисасининг сабаби эмас. 
Эҳтимол, В ҳолат d ҳодисанинг сабабидир. 
Бунинг символик ифодаси қуйидагича бўлади: 
р 
Ú

Ú

Ú

Ú
t, 
ù
p, 
ù
r, 
ù
s, 
ù


Шуни айтиш керакки, ўхшашлик методидан фойдаланиб ҳосил қилинган хулосанинг 
асосланганлик даражаси кўп омилларга, хусусан, кузатиш ва эксперимент ўтказилаётган 
шароитларнинг хилма-хиллиги, кўриб чиқилаётган ҳолларнинг миқдори ва шу кабиларга 
боғлиқ. Агар ўхшаш ҳолат кузатилаётган ҳоллар сони қанчалик кўп бўлса, у ҳолат турли хил 
шароитларда ҳар хил бошқа ҳолатлар билан турлича комплексларда олинса, унинг вужудга 
келаётган ҳодисанинг сабаби бўлиши эҳтимоли ортади. 
Лекин, шунга қарамасдан бу метод воситасида олинган хулосанинг чинлиги 
эҳтимолий характерга эгалигича қолаверади. Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган 
тажрибанинг тугал бўла олмаслиги мана шунда намоён бўлади. Хусусан, ҳодисадан аввал 


келадиган ҳолатларнинг барчасини аниқлаш имконияти бўлмагани учун, ҳодисанинг асл 
сабаби бўлган ҳолат ана шу номаълум ҳолатлар ичида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ана 
шунинг учун ҳам бизнинг мисолимиздаги барча кузатилган ҳолларда такрорланувчи В 
ҳолати бошқа ҳолатлар билан бир комплексда келадиган ёки ҳодисанинг асл сабаби бўлган 
номаълум Х ҳолатига эргашиб юрадиган ҳолат бўлиши мумкин. 
Ўхшашлик методини қўллаш натижасида олинган хулоса ҳодисадан аввал келадиган 
барча ҳолатлар аниқланганда, яъни сабаб бўлиши эҳтимол қилинган ҳолатлар ёпиқ 
системани ташкил этганда, шунингдек, бу ҳолатлар ўзаро бир-бирига таъсир ўтказмайди, деб 
олиб қаралгандагина чин бўлиши ва аргументлаш жараёнида ишончли асос сифатида 
қўлланилиши мумкин. 
Шунга қарамасдан ўхшашлик методи ҳодисанинг сабабини у ҳақда турли гипотезалар 
қуриш орқали аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Ундан илмий билишда жуда ҳам самарали 
фойдаланиш мумкин. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish