Қонунлари. Режа



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/59
Sana28.12.2022
Hajmi0,66 Mb.
#896518
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   59
Bog'liq
Mantiq

Тафовут методи.
Бу метод фақат иккита ҳол-ҳодисанинг вужудга келган ва келмаган 
ҳолларини таққослаш асосида ҳодисанинг сабабини аниқлаш усули бўлиб, унда мавжуд 
ҳоллар бир-биридан фақат битта ҳолат билан фарқ қилади.
ҳоллар 
ҳодиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган 
ҳолатлар 
ҳодиса 


АСД 
АВСД 


Демак, тафовут методига мувофиқ, 
ҳодиса вужудга келаётган ва вужудга келмаётган 
ҳоллар улардан аввал келаётган ҳолатларнинг биттасидагина фарқ қилиб, қолганларида 
ўхшаш бўлса, ана шу битта ҳолат кузатилаётган ҳодисанинг сабабидир. 
Йўлдош ўзгаришлар тўғри ва тескари йўналишларга (пропорционалликка) эга бўлиши 
мумкин. 
Тўғри йўналишдаги (пропорционалликдаги) боғланиш деганда, ҳодисадан аввал 
келадиган ҳолатнинг ўзгариш интенсивлигининг ортиши ҳодисанинг ўзгариши 
интенсивилигининг ортишига олиб келадиган алоқадорлик назарда тутилади. Масалан, 
Қуёшдаги доғнинг катталашиши магнит бўронининг кучайишига олиб келади. 
Тескари йўналишдаги (пропорционаликкдаги) боғланиш деганда эса, ҳодисадан аввал 
келаётган ҳолатнинг интенсивилигининг ортиши ҳодисанинг ўзгариш интенсивлигининг 
камайишига олиб келадиган алоқадорлик тушунилади. Масалан, тушунчанинг ҳажми 
кенгайтирилганда, унинг мазмуни тораяди. 
Йўлдош ўзгаришлар методи бўйича индуктив хулоса чиқаришнинг мантиқий шакли 
айирувчи-қатъий силлогизмнинг тасдиқ-инкор (tollendo polens) модуси кўринишида бўлади, 
яъни: 
А, ёки В, ёки С ҳолат d ни келтириб чиқаради. 
А ҳам, В ҳам d нинг сабаби эмас 
Эҳтимол, С ҳолат d ҳодиса сабабидир. 
Символик ифодаси: 
Йўлдош ўзгаришлар методи бўйича олинадиган хулосанинг чин бўлиши эҳтимолини, 
ишончлилик даражасини орттириш учун бир қанча талабларга риоя этиш зарур. Хусусан, 
ҳодисанинг сабаби бўлиши мумкин деб ҳисобланган ҳолатлар сони иложи борича кўпроқ 
бўлиши, улар ҳақида тўпланган билимларнинг аниқлиги етарли даражада юқори бўлиши, 
ҳодисанинг ўзгариши билан ундан аввалги келаётган ҳолат ўртасидаги алоқадорлик доимий,
зарурий ва бир маъноли бўлиши керак. 


Йўлдош ўзгаришлар методи ҳодисалар ўртасидаги сабабий алоқадорлик билан бир 
қаторда, функционал боғланишларни, масалан, ҳодисаларнинг миқдорий кўрсаткичларининг 
ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга ҳам имкон беради. Бунда хар бир 
ҳодисанинг сифати ўзгармайдиган оралиқда унинг учун характерли бўлган ўзгаришлар 
интенсивлиги шкаласини ҳисобга олиш, яъни миқдорий ўзгаришларнинг берилган сифат 
ҳолати доирасидаги юқори ва қуйи чегараларини назарда тутган ҳолда иш юритиш муҳим 
аҳамият касб этади. Чунки, чегаралар зонасида ва ундан ташқарида миқдор ўзгаришлари 
сифат ўзгаришларига ўтади. Масалан, овқат керагича ейилганда, организм учун фойдали 
бўлади. Нормадан озгина ошгани унчалк сезилмайди. Лекин жуда кўп овқат еб қўйилганда, 
организмга зарар етади, ҳатто унинг ҳалок бўлишига олиб келади. Нормадан кам овқат ейиш 
ҳам организм учун зарарли. Демак, овқат истеъмол қилишнинг суткалик нормаси сақланиши, 
яъни ўзгаришлар интенсивлиги шкаласи ҳисобга олиниши зарур. 
Йўлдош ўзгаришлар методи ҳодисаларнинг сабабий, функционал алоқаларини 
ўрганишда юқоридаги кўрсатиб ўтилган шартларга амал қилганда яхши самара беради. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish