Қонуни таълим тўғрисида



Download 361,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/40
Sana21.02.2022
Hajmi361,85 Kb.
#72031
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Таълим тўғрисидаги Қонун




Ўзбекистон Республикасининг 
ҚОНУНИ 
Таълим тўғрисида 
(Янги таҳрири) 
1-боб. Умумий қоидалар 
1-модда. Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари 
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида фуқароларга таълим-тарбия бериш, касб-
ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини ва таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий 
принципларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини 
таъминлашдан иборат. 
Қонуннинг асосий вазифалари: 
таълим тизимининг ишлаши ва ривожланиши учун ҳуқуқий кафолатлар ва механизмларни 
яратиш; 
таълим олиш жараёнида таълим олувчилар учун тенг имкониятлар яратиш ва шаффофликни 
таъминлаш; 
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини халқаро таълим стандартлари даражасигача 
такомиллаштириш; 
таълим соҳасида давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари ваколатларини белгилаш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга 
солиш; 
таълим соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва 
жавобгарлигини ҳамда уларнинг ўзаро муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш. 
2-модда. Таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари 
Таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. 
Қорақалпоғистон Республикасида таълим соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон 
Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари 
қўлланилади. 
3-модда. Асосий тушунчалар 
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: 
давлат аккредитацияси – давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда 
таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва 
давлат таълим талабларига, шунингдек, ўқув дастурларига жавоб беришининг давлат томонидан 
эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги 
маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқини беришдан иборат жараён; 

Download 361,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish