Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4815-сон қарори
|
1. 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин:
моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
|
Жисмоний шахслар
|
122.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
15. Белгилаб қўйилсинки:
олий таълим муассасаларининг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;
...
|
Жисмоний шахслар
|
123.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 13 октябрдаги ПҚ–4862-сон “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш
ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори
|
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банки томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:
тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
Бунда, микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
124.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги
ПҚ-4871-сон “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарори
|
2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғим (герб, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим ва давлат хизматларини кўрсатганлик учун белгиланган нарх)лардан (кейинги ўринларда — тўловлар) озод қилинади.
Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
|
Жисмоний шахслар
|
125.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги
ПҚ-4881-сон “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
13. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 31 декабрга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган кураш гиламлари, уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, шунингдек, хомашёлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
126.
|
|