Қонунчилик ҳужжатлари билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р ў й Х а т и


-ўрин учун — диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти; 2-ўрин учун



Download 343,5 Kb.
bet88/154
Sana25.06.2022
Hajmi343,5 Kb.
#702161
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   154
Bog'liq
imtiyozlar royxati

1-ўрин учундиплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
2-ўрин учун — лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
3-ўрин учун — лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
б) республика босқичида:
1-ўрин учун — I даражали диплом ва лавозим маошининг уч баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда навбатдаги малака тоифаси;
2-ўрин учун — II даражали диплом ва лавозим маошининг икки баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
3-ўрин учун — III даражали диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

Жисмоний шахслар

31. Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолибларига қуйидаги имтиёзлар берилади:
“Энг илғор сержант” номинацияси бўйича ғолибларга — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига танловдан ташқари ўқишга кириш;
“Энг илғор гуруҳ командири” номинацияси бўйича ғолибларга — юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;
“Энг илғор взвод командири” номинацияси бўйича ғолибларга — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси малака ошириш факультетининг олий курсларига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;
“Энг илғор батальон командири” номинацияси бўйича ғолибларга — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультетига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;
“Энг илғор бригада командири” номинацияси бўйича ғолибларга — юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш.

Жисмоний шахслар

129.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

қарори

5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олиш механизмини 1-иловага мувофиқ жорий этиш;
тажриба тариқасида, рўйхати 2-иловада келтирилган академик лицейларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан махсус ҳудудларда ўтказиладиган тест синовлари билан биргаликда дастлабки ёзма имтиҳон асосида иқтидорли ёшларни саралаб олишнинг икки босқичли тизимини (кейинги ўринларда — икки босқичли тизим) амалга киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда, 1-иловада назарда тутилган фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва фанларни ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар мазкур академик лицейларга ўқишга қабул қилишда ҳам инобатга олиниши белгилансин.

Жисмоний шахслар

1. 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон Фармонига мувофиқ, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Жисмоний шахслар

130.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги
ПҚ-4940-сон “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

қарори

2. Белгилаб қўйилсинки:
...
мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда таълим муассасаларига ишга қабул қилинган олий маълумотли бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар ва мутахассислар, шунингдек, олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар — кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга;
...

Жисмоний шахслар



131.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги
ПҚ-4941-сон “Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан тўланадиган ер солиғи уч йил муддатга 50 фоизга камайтирилади;
2021 йил 1 февралдан сертификатланган сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, шунингдек, кластерлар ва кооперацияларнинг уруғлик ва кўчат харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Жисмоний ва юридик шахслар

132.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 февралдаги
ПҚ-4969-сон “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги қарори


1. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар:
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун импорт қилишда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимидан ташқари) озод қилинсин;
қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кун кечиктириб тўлашига рухсат берилсин.

Юридик шахслар


Download 343,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish