Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
11 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Фарғона вилояти Риштон туманида ташкил этилган “Халқаро кулолчилик маркази” ҳудудида кулоллар учун қурилган хонадонларни улар томонидан сотиб олиш мақсадида:
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида кулолларга бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитларини ажратиш;
хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдорини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қоплаб бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ушбу маблағлар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг харажатларига олиб борилсин ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлансин.
|
Жисмоний шахслар
|
146.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдаги
ПҚ-5042-сон “Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
1. Белгилаб қўйилсинки, республика аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб уч йил муддатга:
а) хусусий шериклар, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ташкилотлари, операторлар, маслаҳатчилар, пудратчилар ва субпудратчилар:
олиб кириладиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар, шу жумладан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қурилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона божидан;
олиб кириладиган транспорт воситалари (енгил автомобиллардан ташқари) ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;
б) хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;
в) аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
|
Юридик шахслар
|
147.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги
ПҚ-5071-сон “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
3. Белгилансинки:
имзоланган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни молиялаштириш учун кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади;
|
Юридик шахслар
|
148.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
ПҚ-5087-сон “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
9. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб:
уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш;
уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
|
Юридик шахслар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |