149.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
ПҚ-5088-сон “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
9. Белгилансинки:
...
д) патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап-инвестиция лойиҳалари, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган, шу жумладан бандлиги таъминланмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш назарда тутилган инвестиция лойиҳалари Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлаштирилишида устуворликка эга бўлади;
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
10. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 31 декабрга қадар Ёшлар саноат зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг таъминоти билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:
а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар беради;
б) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган суғурта ташкилотлари тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда, йиллик 2 фоиз ставкасида суғурта полисини тақдим этади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
150.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги
ПҚ-5100-сон “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
3. Белгилансинки, “Uzbekistan Airports” АЖ ва унинг таркибидаги халқаро аэропортлар 2021 йил 1 майдан 3 йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизгача камайтирилади.
...
5. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда “Uzbekistan Airways” АЖга ажратилган 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудаси маблағларининг 2022 йил 10 майдан бошлаб қайтарилишини кўзда тутган ҳолда, уни қайтариш муддатини 2024 йил 10 февралга қадар узайтирсин.
6. “Ўзмиллийбанк” АЖ (А.К. Мирсоатов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.А. Вафаев) бир ой муддатда “Uzbekistan airways” АЖнинг мос равишда 895 млрд сўм ва 77,73 млн АҚШ долларига тенг бўлган кредитларни қоплаш графикларини, 2021 — 2023 йил учун қарздорлик (асосий қарз ва фоиз) тўловларини тўхтатган ҳолда, қайта кўриб чиқсин.
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) қарорнинг мазкур банди талабларидан келиб чиқиб, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва “Ўзмиллийбанк” АЖга берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин.
|
Юридик шахс
|
151.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги
ПҚ-5108-сон “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
3. Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга:
йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилсин.
|
Юридик шахслар
|
4. Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилсин.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
5. Йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинсин.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
|