Қонунчилик ҳужжатлари билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р ў й Х а т и


а) хорижий кинокомпаниялар учун, агар харажатлар суммаси



Download 343,5 Kb.
bet48/154
Sana25.06.2022
Hajmi343,5 Kb.
#702161
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   154
Bog'liq
imtiyozlar royxati

а) хорижий кинокомпаниялар учун, агар харажатлар суммаси:
3 миллиард сўмгача бўлса — 10 фоиз, бироқ битта фильм учун 250 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;
3 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача бўлса — 15 фоиз, бироқ битта фильм учун 650 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;
5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлса — 20 фоиз, бироқ битта фильм учун 1,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;
10 миллиард сўмдан ортиқ бўлса — 25 фоиз, бироқ битта фильм учун 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
б) маҳаллий кинокомпанияларга улар томонидан фильм ишлаб чиқаришда тўланган солиқ суммасининг 50 фоизи ҳисобот йили якунига кўра қайтариб берилади.
Белгилансинки:
мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган компенсациялар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тўлаб берилади ва бу мақсадлар учун ҳар йили 20 миллиард сўм маблағ ажратилади;
мазкур банднинг «б» кичик банди сценарийси Агентлик билан келишилган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳаллий аудиовизуал асарларга нисбатан қўлланилади;
мазкур банд давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фильмларга нисбатан татбиқ этилмайди.
10.Белгилансинки:
б) кинокомпаниялар замонавий инфратузилмага эга фильм тасвирга олиш объектларини (павильонларни) барпо этиш бўйича инвестиция киритиш мажбуриятини олган тақдирда, Республика комиссиясининг тақдимномасига кўра:
уларга нисбатан асосий фаолият тури бўйича фойда ва павильон жойлашган майдон бўйича ер солиқлари 3 йил давомида 50 фоизлик ставкада ўрнатилади;
улар 2024 йил 1 апрелига қадар объектларни жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш қурилмалари бўйича божхона божи тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
11. 2024 йил 1 январга қадар кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиши қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда, уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
янги ташкил этилган кинотеатрларга улар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида Агентлик буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар бепул етказиб берилади.

Юридик шахслар

48.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони билан тасдиқланган “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан тақдим этиладиган имтиёзлар

рўйхати

“Ёшлар дафтари”га киритилган ишчилар сони

Давлат мулки объектининг имтиёз қўлланиладиган энг кўп майдони

Тошкент шаҳар
(кв. м)

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари
(кв. м)

Туман марказлари
(кв. м)

Бошқа ҳудудлар 
(кв. м)

I. “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилганда умумий ижара майдонига нисбатан ижара тўловларини 50 фоиз миқдорида тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари бўйича

5 та

60

80

100

120

6 дан — 9 гача

100

120

140

160

10 дан-19 гача

200

240

280

300

20 ва ундан ортиқ

250

280

300

320

II. Ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлар умумий сонининг камида 70 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бўлган, давлат мулки объектлари учун ижара ҳақи тўловидан 5 йилга озод этиладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича:

10 гача

100

120

140

160

10 дан-19 гача

140

160

180

200

20 дан-29 гача

180

200

220

240

30 ва ундан ортиқ

220

240

260

280




Жисмоний шахслар (“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар)

49.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 5 майдаги ПФ–6221-сон “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги
Фармони


6. 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилсин:
махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;
нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш.

Юридик шахслар

50.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 11 майдаги ПФ–6224-сон “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони


1. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — 2,75 миллион сўм этиб белгилансин.

Жисмоний шахслар

51.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 4 июндаги ПФ–6241-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги
Фармони


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:
а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов (кейинги ўринларда — қўшимча тўлов) жорий этилсин;
б) боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилсин.



Жисмоний шахслар


Download 343,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish