Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 3 декабрдаги ПФ–6121-сон
“Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
Фармони
|
5. 2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан «Хавфсиз дарё» ДУКга дарё ўзанларини тозалаш натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳар бир куб метри учун тўлов миқдори шартнома тузилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизидан 0,1 фоизига туширилсин.
|
Жисмоний ва юридик шахслар
|
43.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 24 декабрдаги ПФ–5896-сон
“Бирлашган миллатлар ташкилотининг биометрик ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбекистон республикасига киришда визасиз режимини белгилаш ва виза режимини енгиллаштириш тўғрисида”ги
Фармони
|
1. 2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг биометрик ҳужжатига (қизил рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.
|
Жисмоний шахслар
|
44.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон “Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
|
3. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатларини 2021 йил 31 декабрга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
а) туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
б) камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикасида тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;
в) туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича:
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.
|
Юридик шахслар (туроператорлар, турагентлар)
|
45.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон
“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони
|
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилсин.
Бунда:
...
кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;
...
|
Жисмоний шахслар
|
46.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 25 мартдаги ПФ–6195-сон “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «саховат» ва «мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги
Фармони
|
6. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:
раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
б) Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маошини 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
в) «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилсин.
15. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Агентликнинг 2021 йил май ойидан бошлаб «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан санаторийларда бепул соғломлаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
|
Жисмоний шахслар
|
47.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 7 апрелдаги ПФ–6202-сон
“Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
Фармони
|
9. Аудиовизуал асарлар (кино, сериал, мультфильм, ҳужжатли фильм, телекўрсатув) яратишда республика ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш («rebate») бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин:
|