Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир


ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ТОШКЕНТ САММИТИ



Download 274,95 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi274,95 Kb.
#58482
1   2   3   4   5
Bog'liq
САМООБРАЗОВАНИЕ

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ТОШКЕНТ САММИТИ

10:56, 25 июнь
2016 йил 23-24 июнь кунлари Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси раислигида ўтди.
ШҲТ саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида ўтган учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этди.
Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, диний экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда Шанхай шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон имзолаган ШҲТни ташкил этиш тўғрисидаги декларация асосида тузилган. Ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзи қамраган минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташкилотнинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгиланган.
ШҲТ Хартиясида аъзо давлатлар мустақиллик, ҳудудий яхлитлик ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро англашув ва фикрларни инобатга олиш, ички ишларига аралашмаслик, халқаро муносабатларда куч ишлатмаслик ва келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига амал қилиши қайд этилган.
Ўтган 15 йилда ташкилотнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди, котибияти ва таркибий тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди. ШҲТ нуфузли давлатлараро ташкилот сифатида халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллади, кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизмига айланди.
Ўзбекистон ташкилотнинг асосчиларидан бири, улкан иқтисодий ва геосиёсий салоҳиятга эга давлат сифатида унинг фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимиз ШҲТга савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда муҳим восита сифатида қарайди.
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига учинчи маротаба раислик қилмоқда. Мамлакатимиз ШҲТга 2003-2004 ҳамда 2009-2010 йилларда раислик қилган.
Ўзбекистоннинг ташкилотга биринчи раислиги ҳам ШҲТ фаолиятини янги мазмун билан бойитган. 2004 йил 17 июнда Тошкентда бўлиб ўтган саммит доирасида пойтахтимизда ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи органи – Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси очилган. Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви йўлга қўйилган. Бу ишлар ШҲТнинг асосий мақсадларидан бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, турли таҳдид ва хавф-хатарларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.
2004 йилдаги саммитда ШҲТнинг ваколатлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенция, Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим, ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи мақоми тўғрисидаги низом ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланган. Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Мўғулистонга ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми берилган. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ўша йилги саммитга Афғонистон раҳбари илк бор меҳмон сифатида таклиф қилинган. Кейинчалик Афғонистон ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомига эга бўлди.
Ўзбекистоннинг иккинчи раислиги даврида амалга оширилган ишлар ҳам ШҲТ фаолиятини янги босқичга кўтарди. 2010 йил апрель ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Муннинг мамлакатимизга ташрифи чоғида ШҲТ ва БМТ котибиятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма декларация имзоланди. Бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мазкур глобал тузилма билан ўзаро алоқаларига асос бўлиб келмоқда.
2010 йил 11 июнь куни Тошкентда ўтган саммитда, шунингдек, ташкилот доирасидаги масалаларни ҳал этишда муҳим ҳужжатлар – ШҲТнинг иш юритиш қоидалари ва ШҲТга янги аъзоларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси 2015 йил 11 июлдан буён ташкилотга раислик қилиб келмоқда. Мамлакатимиз аъзо давлатлар билан биргаликда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро алоқалар мувофиқлашувини яхшилаш, ташкилотнинг халқаро майдондаги ролини кучайтириш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширди. ШҲТнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташаббусларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш орқали ташкилот фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратди.
Давлат раҳбарлари ШҲТнинг 15 йиллик фаолияти асосий натижаларини кўриб чиқдилар. Ташкилот нуфузли ва аҳамиятли тузилма сифатида халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллагани алоҳида таъкидланди.
Мажлисда халқаро терроризм, экстремизм ва унинг бошқа кўринишлари бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари учун бирдек хавф солаётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу таҳдидларга фақат ҳамкорликда, жаҳон ҳамжамияти ҳаракатларини бирлаштириш орқали қарши курашиш мумкинлиги қайд этилди.
ШҲТ Хартияси қоидалари ва бошқа ҳужжатларига мувофиқ терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддалар билан ноқонуний савдо, оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиб бериш воситалари тарқалишига қарши биргаликда курашиш ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди.
Ўзаро ҳамкорлик, давлат суверенитетини ҳурмат қилиш ва бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик принципларига асосланган ҳолда, хавфсиз, холис ва очиқ ахборот маконини яратишга доир саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Мажлисда кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, минтақа ва дунёдаги вазиятга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодиётнинг пасайишига қарши самарали курашиш борасида тажриба алмашиш, инновацион технологияларни жорий қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида узоқ муддатли ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва инфратузилмани ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Мажлисда транспорт коммуникациялари, энергетика, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида кузатувчи мақомидаги мамлакатлар делегациялари раҳбарлари – Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф, саммит меҳмони – Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди. Шунингдек, мажлисда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов, Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев қатнашди.
Саммитда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Жефри Фелтман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа, АСЕАН Бош котиби Ле Лионг Минь, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ижрочи директори Гун Цзяньвэй ҳам иштирок этди. 
Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар имзолангани Тошкент саммитининг муҳим воқеаларидан бўлди.
Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси мақомига эга бўлиши ташкилот имкониятларини кенгайтириб, халқаро майдонда долзарб муаммоларни ҳал этиш, минтақа ва умуман дунёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлайдиган кўп томонлама механизм сифатида ташкилот ролини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Давлат раҳбарлари Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Камбоджа Қироллиги ва Непалга ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланишини маъқулладилар.
Музокаралар якунида ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси, ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислик давридаги фаолиятига юксак баҳо берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда мажлис ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида, ишчан кайфиятда ўтганини, эришилган келишувлар ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.
ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги тарихий аҳамиятга эга бўлганини, бу даврда барча тадбирлар, жумладан, Тошкент саммити юксак савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси халқи ва раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.
Шу билан ШҲТнинг Тошкент саммити якунига етди. У ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим келишувларга эришилган саммит сифатида ШҲТ тарихидан алоҳида ўрин олади.
ШҲТга раислик Қозоғистон Республикасига ўтди.

"Ким эдигу ким бўлдик?"


"Ким эдигу ким бўлдик"

Миллий давлатларнинг пайдо бўлиши ХХ асрнинг энг буюк ҳодисаси эди. Биз ана шу улкан жараёнга асрнинг сўнгги ўн йиллиги бошида дохил бўлдик. 1991 йил 31 августида Буюк Мустақиллигимиз эълон қилинди. Ўтган 23 йил мобайнида дунё харитасидан Ўзбекистон Республикаси деган янги мустақил давлат муносиб ўрин эгаллади.
Даврлар ўтгани сари мустақиллигимиз тарихини ўрганиш, бу улуғ неъматга қандай эришганимиз моҳиятига етиш, истиқлолимиз қадрини чуқур англашнинг аҳамияти тобора ортиб бораверади.
Аввало, тарихан қисқа даврда биз қандай улкан ривожланиш йўлини босиб ўтдик. Ўз-ўзидан: «Ким эдиг-у, ким бўлдик?» – деган ҳаётий саволга жавоб излаймиз. 
Жавоб эса — аниқ: истибдод даврини бугунги эркин ва фаровон замонамизга қиёслаш асосида яққол кўринади.
Шуни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз керакки, биз тарихан буюк тараққиёт босқичларини босиб ўтган халқмиз. Дастлаб IX – XII асрларда, мўғул босқинидан сўнг бўй кўрсатган XIV – XV асрлар тамаддуни (цивилизацияси) даражасини кўз олдимизга келтирайлик. Бу даврларда халқимиз тараққиётда дунёнинг олди ўринларидан бирини эгаллаб турганлиги — тарихдан маълум.
Аммо XVI асрдан эътиборан таназзул юз бера бошлади. Бу борган сари чуқурлашди. Охири юртимиз чор босқинчилари томонидан эгалланишига олиб келди. Қарийб бир ярим асрга чўзилган истибдод даврида Ўзбекистонимиз қандай оғир аҳволга тушиб қолгани, халқнинг руҳи топталгани, қадди букилишига зўр берилганини тасаввурга келтириш қийин эмас.
Биринчидан, халқ сиёсий жиҳатдан тамоман бўғиб ташланди. У ҳамма масалада ўша марказдан сўраш, унинг қошу қовоғига қараб иш кўришга мажбур этилди.
Иккинчидан, иқтисодий жиҳатдан республикамиз бир ёқлама ривожланган, асосан, пахта хомашёси етказиб беришга мослаштирилган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли тус олган бир ўлкага айланиб қолган эди. Ўзбекистонимизда ўша йиллари етиштирилган хомашёнинг атиги 8 – 10 фоизигина ўзимизда қайта ишланган, қолган қисми олиб кетилган ва асосий фойда тайёр хомашёни қайта ишлаган бегона ҳудудларга келиб тушган.
Вазиятни тўла-тўкис кўз олдимизга келтириш учун Президент Ислом Каримов томонидан 1990 йил 4 июнида қайд этиб ўтилган мана бу маълумотларга диққат қилайлик:
«… Республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги ўринлардан бирида турибди. ...Ҳар киши бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда 12-ўринда турибди, аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткич эса – иттифоқдаги ўртача даражадан икки ҳисса паст.

Саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан республика мамлакатдан 40 фоиз, қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан эса икки баробар орқада қолмоқда. Республикада аҳоли жон бошига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ўртача иттифоқ даражасининг атиги 40 фоизини ташкил этади. Биз даромад даражаси, асосий турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан иттифоқдош республикалар орасида энг охирги ўринлардан бирида турибмиз.


Ўзбекистон аҳолиси ўрта ҳисобда гўшт маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларини, тухумни, умуман, мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам истеъмол қилмоқда. Ойига ўрта ҳисобда 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши мамлакатда 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, бизнинг республикамизда 45 фоизга боради. Бир миллионга яқин киши ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг қўлидан келадиган ишни топа олмаяпти».
Учинчидан, халқнинг миллий маънавиятига болта урилди. Республикада аҳолининг тўртдан уч қисмини ўзбеклар ташкил этиши, қардош миллатлар вакилларидан иборат яна 15 фоиз аҳоли ўзбек тилини яхши билишига қарамай, ўзбек тили Ўзбекистонда давлат тили эмас эди. Ҳатто, ўзбек тили ва адабиёти ҳақидаги диссертациялар ҳам рус тилида ёзилиб, ёқланар эди. Шўро даврида миллат аввал арабий, кейин лотин, ундан сўнг эса кирилл ёзуви асосидаги алифболарда савод чиқаришга мажбур қилинди. Мақсад – халқни ўз ўзанларидан маҳрум этиш, меросидан айириб қўйиш, шу тариқа унга тарихини унуттириш эди. Муқаддас динимизга раҳна солинди, у билан боғлиқ барча қадриятларимиз, зиёратгоҳ ва қадамжоларимиз топталди.
Ҳолбуки, ҳар бир халқ ўз тарихий илдизларига суянган ҳолда равнақ топади.
Ниҳоят Буюк Мустақилликка эришдик. Ўз Конституциямиз, Байроғимиз, Гербимиз ва Мадҳиямизга эга бўлдик. Истиқлол шарофати билан республикамиз иқтисодиёти 4,1 баробар ўсди. Бу эса, аввало, аҳолининг ялпи реал даромадларининг кўпайишига олиб келди. Бу кўрсаткич жон бошига 8,2 карра ошди. Сўнгги 9 йил мобайнида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8 фоиздан кам бўлмасдан келмоқда.
Ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши 2000 йилда 14,2 фоизга тенг бўлган бўлса, ҳозирги кунда ушбу кўрсаткич 24,2 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда.
Автомобилсозлик, моторсозлик ва уларга бутловчи қисмлар тайёрлайдиган соҳаларга, нефть ва газни қайта ишлайдиган, фармацевтика маҳсулотлари, замонавий телевизор ва компьютерлар ишлаб чиқарадиган янги-янги саноат тармоқларига асос солинди.
Бугунги кунда ҳар учта оиланинг биттаси – енгил автомобилга эга, ҳар 100 та оилага ўртача 80 та холодильник, 146 та телевизор тўғри келяпти.
Куни кеча мамлакатимиз ғаллакорлари катта зафар қучиб, 8 миллион 50 минг тонналик улкан хирмон уйди. Биз истиқлол туфайлигина ғалла мустақиллигига эришдик. Ҳолбуки, 1991 йили етиштирган ғалламиз бор йўғи 940 минг тонна бўлган эди.
Бундай ютуқларнинг адоғи йўқ. Хўш, уларга нималар эвазига эришдик?
Аввало, оқилона олиб борилган сиёсат туфайли Ўзбекистонимиз саноати тез суръатлар билан ўсиб, иқтисодий қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган замонавий давлатга айланди.
2011 йили Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида юксак технологияли, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» электрпоезди қатнови йўлга қўйилди. Дастлаб фақат чоршанба ва шанба кунлари қатнаган мазкур поезд кейинчалик ҳар куни юрадиган бўлди. 215 йўловчини ташиш имконига эга бу поезд 2 соатда манзилга етади.
Кейинги йилларда Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда долзарб ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий мавзуларда халқаро конференциялар ўтказиш яхши анъанага айланди.
Мамлакатимизда Президент Ислом Каримов ишлаб чиққан демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ўрганиш, шунингдек, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини демократлаштириш бўйича чуқур ва изчил ислоҳотлар амалга ошириляпти. 2011 йилнинг 22 – 23 апрель кунлари Тошкентда бу борада Ўзбекистон тажрибасини ҳамда мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги босқичига оид вазифаларни амалга ошириш юксак самарадорлигини ўрганишга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда 46 мамлакат ҳамда кўплаб нуфузли халқаро ташкилотларнинг 200 дан ортиқ вакили иштирок этди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб хотин-қизларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда муносиб ўрин олиши учун кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда мустақиллик йилларида аёллар масаласида 80 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Президентимизнинг «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 25 майдаги Фармони мамлакатимизда аёлларга муносабатнинг янги даражага кўтарилишини таъминлади. Шу Фармонга биноан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлардан тайинланадиган, маош билан таъминланадиган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари лавозими жорий этилди. Ўша йил 29 июнда эса Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президентимизнинг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 13 апрелдаги, «2009 – 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2009 йил 1 июлдаги Қарорлари ижросини таъминлаш борасида кўп эзгу ишлар қилинди. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузурида ишчи комиссиялари ташкил этилган ва улар қошида махсус жамоатчилик кенгашлари ва ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
«Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: «Соғлом она – соғлом бола» мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатнашиб, нутқ сўзлади. Шунингдек, анжуманда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Бош директори Маргарет Ченнинг нутқи ҳам тингланди. Маргарет Чен 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган эди.
2012 йил 12 – 14 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги «Маърифат маркази» мажмуасининг Симпозиумлар саройида ташкил этилган «Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу форумнинг очилишида давлатимиз раҳбари нутқ сўзлади. Иштирокчилар мамлакатимизда кичик бизнес ва кичик тадбиркорликка берилаётган эътибор ва ғамхўрлик таҳсинга сазовор эканини қайд этишди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 3 августдаги Қарори асосида 159 қишлоқ туманида 900 дан зиёд янги уй-жой массиви барпо этилди, намунавий лойиҳалар асосида майдони 4,5 миллион квадрат метр бўлган 33,5 мингдан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу янги массивларимизда аҳоли яхши яшаши учун қулайликлар туғдирган ижтимоий аҳамиятга молик объектлар қурилмоқда. Фақат сўнгги 5 йилда мамлакатимизнинг янги массивларида 750 километрлик автомобиль йўллари, узунлиги 1,6 минг километрдан зиёд ичимлик суви қувурлари, 1,2 минг километрлик электр ва газ тармоқлари, 800 дан зиёд ижтимоий, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари бунёд этилди.
2012 йилнинг мамлакатимиз қишлоқ ҳудудларида жами 900 та турар жой қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, 2013 йили улар сонини 1050 тага етказиш учун ҳаракат олиб борилаётган, бунинг учун йил давомида банклар томонидан 83 миллиард 600 миллион сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган эди. Шунинг учун ҳам 2013 йил 16 – 17 апрель кунлари Тошкентда «Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтгани бежиз эмас эди. Унда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, 60 дан ортиқ мамлакатдан 300 дан ортиқ олим, мутахассис ва эксперт иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистонимизнинг бу борадаги бой тажрибаси ўрганилди. Конференциянинг очилиш маросимида Президентимиз нутқ сўзлади. Конференция иштирокчилари, Ўзбекистоннинг бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларини бошқаларга ибрат бўлишга арзийди, деб тан олишди.
Аҳолининг ярмидан кўпроғи қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Чиндан ҳам, бугун туман марказларигина эмас, ҳатто, қишлоқларимиз ҳам замонавийлашиб, тобора обод ва гўзал бўлиб боряпти.
… Бир неча йиллар олдин қўшни Қирғизистоннинг Фарғона водийсидаги вилоятларимизга чегара ҳудудларида никоҳ тўйи ўтказилса, келин-куёв ва уларга ҳамроҳ куёв-жўраю келин-дугоналар давлат чегарасига келиб, Ўзбекистон ҳудудидаги янги қад ростлаган, ҳамманинг ҳавасини келтириб турган академик лицей ёхуд касб-ҳунар коллежи биноси олдида суратга ва видеога тушишни илтимос қилишар экан. Сабабини сўрашганида: «Бизда суратга тушишга лойиқ бирор тузукроқ иморат йўқ-да», – дейишар экан...
Инсон ҳаётга бир марта келади. Унинг бебаҳо умри ўзига уй қуриш билан ўтиб кетмаслиги керак. Биринчидан, ҳар ким ўз касби билан шуғуллангани маъқул. Уйларни мутахассислар қурсин. Шунда ҳар кимнинг ўз соҳасининг ҳақиқий мутахассиси бўлиши учун имкон, яъни вақт пайдо бўлади. Ахир, кундузи ўз касбида ишлаб, кечаси билан эру хотин лой қориб, деворга лой суваб юрганлар каммиди? Иккинчидан, қинғир-қийшиқ, бетартиб, бережа қурилган уйларнинг даври ўтди. Энди қишлоқлар ҳам ҳар томонлама талаб даражасида, ҳам қулай, ҳам шинам, ҳам кўзни қувонтирадиган даражада кўркам бўлиши керак. Учинчидан, уй-жой узоқ муддатга хизмат қиладиган қилиб бунёд этилиши, шу тариқа авлодлар меҳнати иқтисод қилиниши керак. Ҳозирги намунавий лойиҳалар асосидаги қишлоқ уйлари пишиқ ғиштдан қуриляпти, бунда уларнинг узоқ йиллар хизмат қилиши кўзда тутилган.
Ҳар қандай мамлакат камоли комплекс ҳолда юз берадиган тараққиётни талаб этади.
Дунёда таълим тизимига сарфланган маблағ, ҳеч қачон зое кетмайдиган капитал, деб ҳисобланади. Чунки тараққиётни ким амалга оширади? Одамлар. Таълим тизимини такомиллаштириш – одамнинг билимини ошириш, унинг сифат даражасини ошириш, деган гап.
Бу борада 1997 йилдан буён изчил амалга ошириб келинаётган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004 – 2009 йилларда ижроси таъминланган Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури алоҳида аҳамият касб этди.
Шу тариқа мамлакатимизнинг катта суръатлар билан барқарор ривож топишида ва юртимизнинг дадил қадамлар билан илгарилаб боришида мустаҳкам пойдевор яратилди. Бинобарин, истиқлол йилларида таълим тизимини тубдан янгилаб, уни замон талаблари даражасига кўтариш мамлакатимизда маънавий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этиб келяпти. Президентимизнинг 2011 йил 20 майда имзоланган «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳам шу йўлдаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давом этаётганидан далолат беради. Шу Қарор асосида 2011 – 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Дастур маъқулланди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2012 йил 16 – 17 февраль кунлари Тошкентда халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, билимли ҳамда интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашда давлатнинг роли ва бу борада тўпланган бой тажриба билан кенг таништириш мақсадида «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзуида халқаро конференция ўтказилди. Унда дунёнинг 48 давлатидан таълим тизими раҳбарлари, олимлар ҳамда мутахассислар қатнашди. Конференциянинг очилиш маросимида Президентимиз «Юксак салоҳиятли авлодни тарбиялаш – энг муқаддас мақсад» мавзуида нутқ сўзлади. Конференциянинг якуний ҳужжати – резолюцияси қабул қилинди. Унда, жумладан, шундай сўзларни ўқиймиз: «Бундан 15 йил олдин (1997 йилда) қабул қилинган, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, деб ном олган Таълим соҳасини ислоҳ қилиш дастури мамлакатда янги жамият қуришнинг босқичма-босқич ва тадрижий ривожланиш принципига асосланган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг Ўзбекистон танлаган «ўзбек модели»нинг ажралмас таркибий қисми экани алоҳида таъкидланди». Халқаро конференция иштирокчилари резолюцияда Ўзбекистоннинг таълим тизимини ривожлантириш борасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича танланган ва муҳокама этилган маърузаларни ҳисобга олган ҳолда тавсиялар қабул қилди.


СОҒЛОМ МУҲИТ - СОҒЛОМ ЖАМОА


Мамлакатимизда демократик принциплар устувор бўлган янги жамият қуриш, бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиётга эга давлат барпо этишга йўналтирилган босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида халқ таълими тизимидаги энг муҳим вазифалардан бири таълим сифати ва мазмунини янги босқичга кўтаришдан иборат. 
Бу вазифа самарали амалга оширилса, мамлакатимизни модернизация борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим ҳал қилувчи куч ҳисобланган маънавий жиҳатдан баркамол, ахлоқан пок, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбияланади.
Албатта, бу бежиз эмас. Чунки «ўзбек модели»нинг ажралмас таркибий қисми бўлган “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да, аввало, инсон манфаатлари устуворлиги, унинг замон талабларига мос ҳолда ортиб борадиган эҳтиёж ва қизиқишлари, имкониятларини тўлиқ юзага чиқариш учун барча шарт-шароитларни яратиш белгилаб қўйилган. 
Бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор педагогик инновациялар (“Дарс - муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Билимлар беллашуви”, “Мураккаб фан – ўрганаман” ва бошқ.) ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. 
Мазкур инновацияларнинг самара бериши ҳамда таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилиши энг аввало уларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир педагогик жамоаларда ўрганишни ва ҳар бир ўқитувчи, мактаб раҳбарлари томонидан амалиётга самарали жорий этилишини таъминлашга, энг муҳими эса мактабларда соғлом муҳитнинг яратилганлигига боғлиқ.
Айтиш мумкинки, билимли ва интеллектуал ривожланган баркамол авлод соғлом муҳит мавжуд бўлган соғлом жамоада тарбияланади. 
Шундан келиб чиққан ҳолда амалиётга жорий этилаётган инновацияларнинг мантиқий давоми сифатида таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган “СОҒЛОМ МУҲИТ - СОҒЛОМ ЖАМОА” деб номланган тадбирлар мажмуасини амалиётга татбиқ этишни тавсия этамиз. 
Юқоридагилардан “Соғлом муҳит нима? ва уни шакллантириш кимларга ва нималарга боғлиқ?” деган савол туғилади. 
СОҒЛОМ МУҲИТ бу–таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ўртасида ўзаро самимий ҳурмат,
таълим-тарбия сифатини ошириш учун биргаликда фаолият кўрсатаётган аҳил жамоа,
жамоадаги ҳар бир шахснинг қобилиятларини юзага чиқариш ва ривожлантириш учун яратилган шароит,
дўстона, илиқ ва ишчан муҳит. 
Шундан келиб чиққан ҳолда, соғлом муҳитни шакллантириш қуйи-даги омилларга боғлиқ: 
- Мактаб раҳбариятининг адолатли ёндашуви ва самарали бошқарув;
- Жамоа ўртасидаги самимий муносабат; 
- Мактаб раҳбарияти, ўқитувчи, ўқувчининг аҳил бўлиб умумий мақсад (таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш) сари интилиши;
- Соғлом рақобатнинг мавжудлиги; 
- Шахснинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга имконият ва шароитларнинг яратилганлиги; 
- Натижага кўра рағбатлантиришнинг йўлга қўйилганлиги;
- Самарали натижага олиб келувчи ўзаро ҳамкорликнинг мавжудлиги;
- Ўқув-тарбия жараёнини иштирокчилари(ўқувчилар)нинг шахсий қобилиятлари, (ўқитувчилар)нинг касбий маҳоратларини ҳурмат қилиниши;
- Кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги;
- оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлиги доирасида ҳафталик ва декадалар ташкил этиш; 
- маънавий-маърифий тарбия ва ўқувчиларни ижодий фаолиятга жалб қилиш бўйича маҳалла қўмиталари билан ишлаш; 
- девиант хулқли ўсмирларни ижодий фаолиятга жалб қилиш бўйича вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш; 
Умумтаълим мактабларида СОҒЛОМ МУҲИТни шакллантириш энг аввало мактаб раҳбариятинингбошқарув маҳорати ва касбий салоҳиятига боғлиқ. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда раҳбар атамаси масъулиятни ҳис қиладиган, жамоани бирлаштириб умумий мақсад (таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш) сари етаклаб, жавобгарликни ўз зиммасига олиб биладиган, ёш авлод манфаатлари ҳамда эл-юртни келажагини ўйлаб меҳнат қиладиган кишига нисбатан ишлатилади. 
Раҳбарлик юқори даражадаги масъулиятликни, юксак ақл–фаросат, кўп куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни талаб қилади. 
Раҳбар энг аввало масъулиятли, компетентли (ўз касбининг моҳир устаси), ташкилотчи, адолатли ва фидойи бўлиши зарур.
Мактаб раҳбари соғлом ижодий муҳит воситасида жамоа аъзолари орасида шундай муносабатлар тизимини шакллантирииши керакки, бу муассаса олдига қўйилган мақсадларга энг юқори даражада эришиш имконини берсин. Бунинг учун раҳбардан қуйидаги малака ва хусусиятларга эга бўлиш талаб этилади: 
* ташкилотчилик қобилияти;
* ўз билимини мунтазам ошириб бориши;
* таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишда шахсий намуна кўрсата олиши (ўз мутахассислиги бўйича намунавий очиқ дарслар ташкил этиши, дарс таҳлилларига кириши ,илғор тажрибаларни жорий этишда етакчили кқилиши);
* янги ғоя, янги ташаббус, янги технологияларни жорий этилишини қўллаб-қувватлаши; 
* ўқитувчи ва ўқувчи психологиясидан хабардор бўлиши (ёш хусусиятлари ва темпераментларига қараб самарали мулоқотга кира олишиши);
* фақат ўзининг нуқтаи-назари ва фикрини ўтказмасдан, ўзгаларнинг ҳам фикрини инобатга олиши;
* ўқитувчиларнинг билим ва малакаларини, ижодкорлик қобилиятларини қадрлаш хусусиятини мавжуд бўлиши;
* тадбиркор, ишбилармон бўлиши;
* вазиятни тўғри баҳолай олиш;
* мустақил қарор қабул қила олиш ва мазкур қарорга жавобгарлик ҳисси бўлиши;
* ҳамкорларига, жамоа аъзоларига берган ваъдасини доим ўз вақтида бажариш; 
* мағрурланиб кетмаслик, жамоа ўртасида камтар бўлиш, ўзига ортиқча баҳо бермаслик;
* ўзининг иштироки зарур бўлган масалаларнигина ҳал қилишда қатнашиши;
* фаолиятидаги ҳар бир хато ва камчиликларини синчиклаб таҳлил қилиб, керакли сабоқ чиқара олиш каби хусусиятлар.
Шу билан биргаликда раҳбар кадрлардан самарали фаолиятнинг муҳим воситаси сифатида ҳар бир ҳаракатга ижодкорлик билан ёндашиб, ҳудуддаги шарт-шароитларни аниқ ҳисобга олган ҳолда иш услубини танлаш талаб қилинади.
Жамоа кўпчиликни ташкил этади, шундай экан уларнинг фикри, дунёқараши, маънавияти, ҳарактери, руҳияти ҳам турличадир. Раҳбар уларнинг турли-туман ишларини кузатиб туриши керак бўлади. Ўз муассасаси аъзолари-нинг ҳатти-ҳаракатларидан воқиф бўлмаслик жамоанинг бир неча тарафга бўлинишига сабаб бўлади. Демак, раҳбарнинг маҳорати ўз қўл остида фаолият кўрсатувчиларга яхшироқ ишлаш истагини бера олишдан иборатдир. Раҳбар кўпроқ шахсий намуна кўрсатиши, маънавий рағбатлантириш, ишонтириш, тушунтириш ва ташвиқот қилиш йўли билан ҳар бир ходимга ва бутун жамоага таъсир кўрсатади. 
Соғлом муҳитни ривожлантиришда инсондаги эҳтиёж ва қизиқишлари ўзгарганлигини ҳам ҳисобга олмоқ керак. Агар яқиндагина меҳнат фаоллигининг асосий шарти иш ҳақининг миқдоридан, сўнгра эса қулай моддий иш шароитини таъминлашдан иборат бўлган бўлса, ҳозирда меҳнатга моддий рағбатлантириш-нинг муҳим роли сақланиб қолган ҳолда маънавий, ижтимоий-психологик факторларга тобора кўпроқ аҳамият берилмоқда. 
Ҳозир мутахассис ўзининг иш жойи сифатида кўпроқ жамоаси аҳил бўлган, масъулиятли ва ижодкор ўқитувчи ҳурмат қилинадиган, у ҳақда ғамхўрлик қилинадиган, ўзини эркин ҳис этадиган, қулай психологик вазият таркиб топган иш жойини танламоқда ва бор кучини сарфлаб ишламоқда. 
Таълим муассасаларида соғлом муҳитни шакллантириш бевосита ўқитувчиларнинг вазифаларини сифатли бажаришларига боғлиқ. Шундан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг эришган натижалари ва ютуқларнинг асоси–мактабларда дарс жараёнининг сифатли ташкил этилиши ҳисоб-ланади. 
Дарснинг сифати эса мақсадга эришиш учун энг самарали усул ва воситалар орқали синфда соғлом, дўстона муҳитни яратиб, ўқувчиларга билим бериш ҳамда мустақил фаолият кўрсатиш каби ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш орқали таъминланади. 
Бу жараён эса ўқитувчилардан қуйидаги талабларга жавоб беришни талаб этади: 
-ўз фанининг илмий - амалий назариясини ва замонавий ютуқларини билиш;
-ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини, уларда бошланғич тадқиқот-чилик кўникмаларини шакллантириш мақсадида самарали усулларни қўллай олишлари;
-илғор иш тажрибалар, янгиликларни ўқитиш жараёнига тадбиқ қилиш;
-ўқувчида мустақил билим олиш, ижодкорлик ва изланишларни ривожлан-тириш усулларидан фойдалана олиш;



Download 274,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish