Фарғона вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан тумандаги “Ёрдон” махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Пульманология шифохонаси бино-иншоотларини реконтсрукция қилишга рухсат бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6-7 май куни Фарғона вилоятиги ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 19-сонли Мажлис баёни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси рахбарининг 2019 йил 22 май кунги 11700-хх-сонли Кўрсатмасининг 85-банди топшириқларини белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш мақсадида хамда Фарғона вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг туман ҳокими номига 2019 йил 5 июн кунги 01-20-9/727-сонли ёзган мурожаати, туман ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларида комплекс қурилишларга рухсат бериш бўйича доимий ҳаракатдаги комиссияси томонидан 2019 йил 20 июн куни тузилган далолатномани кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Фарғона вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг туман ҳокими номига 2019 йил 5 июн кунги 01-20-9/727-сонли ёзган мурожаати қаноатлантирилсин
2. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларида комплекс қурилишларга рухсат бериш бўйича доимий ҳаракатдаги комиссиянинг 2019 йил 20 июн кунги далолатномаси тасдиқлансин.
3. Фарғона вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан тумандаги “Ёрдон” махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган Пульманология шифохонаси бино-иншоотларини реконтсрукция қилишга рухсат берилсин.
4. Буюртмачи зиммасига:
- қурилишга меъморий режалаштириш топшириғи (АПЗ) тузиб чиқиш учун вилоят Қурилиш бош бошқармасига буюртма бериш;
- қурилиш ишларини олинган техник шартлар ҳамда архитектура
ва шаҳарсозлик қоида ва меъёр талаблари асосида бажариб, тасдиқланган лойиҳа асосида амалга ошириш;
- туман Қурилиш бошқармаси томонидан қурилиш жараёнида туманни тегишли корхоналари томонидан белгиланган тартибда техник шартлари олиш ҳамда қурилишини белгиланган ҚМҚ ва (ШНҚ, СНИП) нормаларига асосан бажарилишини назорат қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 март кунги «Замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 59-сонли қарори талаблари асосида ободонлаштириш ишлари олиб бориш назарда тутилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Джўраев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |