ҚЎҚон давлат педагогика институти тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси модули бўйича


Сакулина Н.П. Рисунок, аппликация, работа с глиной в детском саду. М.: Просвеш,ение. 1993



Download 2,41 Mb.
bet33/63
Sana18.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#560704
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63
Bog'liq
тасвирий фаолият мажмуа

Сакулина Н.П. Рисунок, аппликация, работа с глиной в детском саду. М.: Просвеш,ение. 1993.

  • Сакулина Н.П. Рисунок, аппликация, работа с глиной в детском саду. М.: Просвеш,ение. 1993.

  • М.Нурматова, Ш.Хасанова. Д.Азимова. Устахонада амалий машғулот. «Чўлпон». Т.., 2010 й.

  • Джалалова Д.Х. Основнме тенденции развития современной японской школн. Автореферат дис.к.п.н. 2004.

  • Титов В.А.Педагогика зарубежннх стран (сравнительная педагогика). А-Приор, 2010.

  • Ишмуҳамедов Р., ва бошқ. Таълимдаинновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учунамалий тавсиялар). - Т.: "Истеъдод" жамғармаси, 2008.

    1. мавзу: Мактабгача таълим муассасида аппликация ишига ўргатишнинг вазифалари ва турлари. (2 соат)

    Режа

    1. Кичик гуруҳларда аппликация қилишга ўргатиш.

    2. Ўрта гуруҳда аппликация қилишга ўргатиш.

    3. Катта гуруҳда аппликация қилишга ўргатиш.

    4. Тайёрлов гуруҳида аппликация қилишга ўргатиш.

    Таянч тушунчалар: фазовий тушунчалар, борлиқни тасаввур қилиш, тимсол
    Аппликация ишига ўргатишнинг асосий мақсади-теварак-атрофдаги борлиқни тасаввур қилишда болаларга ёрдам бериш. Уларда кузатувчанликни ривожлантирмоқ, эстетик гўзаллик ҳиссини тарбияламоқ ҳамда тасвирлаб бериш усулларини ўргатмоқдир. Бу билан бирга тасвирий фаолиятнинг энг асосий вазифаси - маълум бир ёш учун мос тасвирий материаллари билан турли хил предметларнинг турли тимсолларини яратиш каби ижодий болаларда шакллантириш амалга оширилади.
    Кичик гуруҳларда аппликация қилишга ўргатиш. Аппликация сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, «жойлаштириш» деган маънони англатади. Аппликация тасвирий фаолиятнинг бир туридир. Аппликацияда ишлатиладиган аше ўзига хослиги билан ажралади. Қоғоз, сомон, қуритилган ўсимлик ўрамга жойлаштирилиб, турли хил елим билан елимланади. Мато, чарм, жун, пахмоқ - уларга эса тикилади. Аппликация бир хил рангли еки рангли бўлади. Бир хил аппликация график тус берса, кўп ранглиси эса гўзаллик. Уни ҳам буни ҳам бадиийлик бўлади. Аппликацияинг чамалаш асосий белгиси бўлиб ҳисобланади.
    Аппликация ўзига хослиги катта доирачалардан иборат. Ранг аппликациянинг ифодалаш даражасини оширувчи воситадир. Шунинг учун аппликация ишида рангларнинг уйғунлашувига мос тушиши хаелий ва декоратив композициянинг ифодалилиги гармониясини излаб топишдир. Аппликация қоғозда композицион уқувни билишга шароит яратади.
    Тарбияланувчи тайерлаган аппликация иши эстетик талабга жавоб бериши
    керак. Аппликация предметнинг умумий, типик ва индивидуалдан белгисини кўра олишига ўргатади, уларни ўзаро боғлиқлиги, бутун, қисмлар, симметрик чамалаш ривожланади, предметнинг шаклини, рангини босқичма-босқич кўрсатиш малакасини кўрсата олади.
    Мактабгача таълим муассасасида аппликация машғулотлари биринчи кичик гуруҳдан бошлаб олиб борилади. Бу гуруҳда барча машғулотларда болалар катталар томонидан қилиб берилган тайер шаклларни қоғозга тўғри,
    турли хил жойлашишда териб чиқиб ва
    епиштиршга қаратилгандир. Бу гуруҳда асосий вазифа - болаларни елимлаш
    усулларини ўргатишдир.
    Катталар учун оддий ҳисобланган, бу малака қатор ҳаракатларни кетма-кет
    бажаришдан иборат бўлади, яъни мўйқаламни тўғри ушлаб, унда озгина елим олиш, шаклни тескариси билан қўйиб, елимни бутун шаклга текис қилиб суриб чиқиш, сураетган чап қўлининг бармоғи билан шаклни тутиб туриш, сўнг мўйқаламга эҳтиеткорлик билан қўйиб, шаклни секин ранг томони билан ўгириб, қоғоз варағининг керак жойига қўйиш ва салфетка ердамида секин босиш, четларидан чиқиб кетган ортиқча елимни секингина артиб олиш. Бу ешдаги болаларга ана шу ҳаракатларни эгаллаб олиш, албатта осон эмас. Энг содда шакл - квадрат ва доира унинг учун шу шакллардан ишни бошлаш
    лозим. Йил давомида болалар шу шаклларни номини тўғри айтишни эгаллаб олишлари лозим. Лекин бутун йил давомида ўтказиладиган аппликация машғулотларида фақат шу шакллар билан кифояланиб қолиш бўлмайди. Бу гуруҳда болаларда дастлаб бир; кейин 2-3 қисмдан тузилган предметларни (қўзиқорин, байроқча, қорбобо, уй) ёпиштиришга ўрганадилар. Шунингдек, йил охирига бориб болалар олти-етти хил рангни қизил, кўк, сариқ, яшил, жигаррангни тўғри айтиб беришлари лозим. Бу гуруҳ болаларига қайчи берилмайди, чунки болаларнинг қўл ҳаракати етарли тараққий этмаган ва ҳали қуриш назорати етарли бўлмаганлиги сабабли болалар қўлидаги қайчи хавф туғдириши мумкин.
    Кичик гуруҳда болаларни аппликация қилишга ўргатишида иш учун бериладиган материаллар ва машғулотни ташкил этиш аҳамиятига эгадир. материалнинг ранги болаларни диккатини тортиб уларни чалғитади. Шунинг учун дастлабки машғулотларда материал алоҳида пакетларда, тушунтирилиб бўлгандан сўнг тарқатилади. Тарбиячи мавзуни тушунтириб бўлганидан сўнг материал тарқатилиб, болалар материални топшириққа мос равишда кесмага териб чиқадилар. Тарбиячи дастлаб элементларни қўйиб чиқилганини текширади, шундан кейингина болаларга елим ишлатиш учун берилади. Бу гуруҳда тарбиячи болалар билан натурани кузатиш намуна билан биргаликда олиб бориш керак. намунани кўрсатиш жараёнида тарбиячи шаклнинг рангини аниқ аташ ва бармоғи билан уни кўрсатиб, шу шаклнинг хусусиятларини болага аниқ кўрсатиб беради. Тарбиячи томонидан ишни бажарилишини кўрсатиб берилиши, болаларни турли малака ва ўқувини вужудга келишида муҳимдир. шунингдек, тарбиячи иш тартибини ҳам бошидан кўрсатиб боради. Қандай шаклни олди, қандай ишлаб қўйиб елим суртди ва бошқалар. Тарбиячи ўзининг ҳар бир ҳаракатини сўз билан биргаликда олиб боради.
    Кичик мактабгача тарбия ёшдаги болалар эса тайёр шаклларни ва уларнинг рангини бир-бирига мослаб, танлаб ёпиштирадилар. Жуда яхши эстетик эффект билан қилинган ишлар, айниқса декоратив безаклар гуруҳ хонасини безатиш мумкин. Шундай қилиб, олиб борилган текшириш ишлари шуни кўрсатадики, яхши уюштирилган аппиликация машғулотлари, болаларни бошқа
    машғулотларга, декоратив, предметли ва сюжетли машғулотларига ижобий таъсир этади. Болаларда сенсор маданият ошади, қўл билан таҳлил қобилияти ўсади ва бадиий дидлари шаклланади.

    Download 2,41 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish