ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ 17-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ БЎЙИЧА БУЙРУҒИ
Халқ таълими бошқармасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академиклицейлар битирувчиларини рағбарлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 1 мартдаги 18/1-сонли буйруғи, туман ХТБнинг 2019-йил 12-март 21/1-сонли буйруғи тўғрисида Халқ таълими бошқармасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академиклицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 1 мартдаги 18/1-сонли буйруғи, туман ХТБнинг 2019-йил 12-март 21/1-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
Халқ таълими бошқармасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академиклицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 мартдаги 18/1-сонли буйруғи, туман ХТБнинг 2019-йил 12-март 21/1-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Буйруққа асосан;
-умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчилари учун олтин ва кумуш медаллар таъсис этилганлиги;
-умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом (кейин ўринларда Низом деб юритлади);
-умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи тасдикланганлиги;
-олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлар назарда тутилмаганлиги инобатга олинсин.
Мактаб ЎТИБДЎ Г.Хамдамовага:
-уч кун муддатда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қарорининг мазмун моҳияти юзасидан педагогик жамоа, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
-бир хафта муддатда Низомда белгиланган талаблар асосида олтин ва кумуш медалларга номзод битирувчиларнинг номма-ном рўйхатини халқ таълими бўлимига тақдимэтиш;
-умумий ўрта таълим мактаби Кузатув кенгашлари аъзолари билан олтин ва кумуш медалларга номзод битирувчиларни аниқлашнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
-ҳар йили 15 июнга қадар ота-оналар ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш тадбирларини ўтказиш вазифалари юклатилсин.
олтин ва кумуш медалларини берилишида Низом талабларига риоя этилишига, турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар, таъмагирлик, коррупция ҳолатларига йул қўйилмаслигига шахсан жавобгар этиб белгилансин.