O'lkada jadid madaniy -ma'rifiyh tashkilotlari va jadid adabiyoti



Download 31,31 Kb.
bet1/4
Sana29.05.2022
Hajmi31,31 Kb.
#617547
  1   2   3   4
Bog'liq
O\'LKADA JADID MADANIY -MA\'RIFIYH TASHKILOTLARI VA JADID ADABIYOTI


O'LKADA JADID MADANIY -MA'RIFIYH TASHKILOTLARI VA JADID ADABIYOTI
Режа:



  1. Жадидчилик ва жадид адабиётига муносабат.

  2. Ўзбек зиёлиларини табақалаштиришнинг зарарли оқибатлари.

  3. Жадид адиблари Қодирий ва Чўлпоннинг бадном қилиниши.

“Асримиз бошларида халқимиз тарихида янги давр – миллий уйғониш, ўзликни англаш ҳаракати бошланди. Бу ҳаракатнинг бошида жадидлар турдилар” [6.3].


Жадидчилик ва жадид адабиётига ярим аср муддат мобайнида икки хил қараш бўлди ва икки хил баҳо берилди. Биринчиси, шўро даврида “реакцион”, иккинчиси, мустақиллик даврига келиб, жадидчилик – ижтимоий ҳаракат, халқ ҳаракати ва тафаккурининг “ҳадди аълоси” (Б.Қосимов) деб баҳоланди.
“Аксил” деб қараш шўро даврининг мафкурасидан келиб чиқади. Сабаби ҳамма нарса “коммунистик кўз билан қаралган” (О.Шарафиддинов). Ҳатто “ижтимоий фанлар шу мафкуранинг чилдирмасига ўйнашга мажбур бўлган” (О.Ш.). Бу борада қилинган ишлар “ҳукмрон мафкура” (О.Ш.) – пролетар манфаатидан келиб чиқилган, таҳлилу талқин қилинган. Жадидлар масаласи ҳам худди шу мафкура асосида баҳоланган. Ҳукмрон мафкура бўйича жадидлар буржуа манфаатини ифодалар эмиш. Агар бу фикр тўғри бўлса, жадидлар “реакцион оқим” бўлиб чиқиши ўз-ўзидан тайин.
Тарих саҳифаларидан аёнки, октябр тўнтарилишидан кейин жадидлар уч гуруҳга бўлиниб кетишган.

  1. Аксил ҳаракат доирасида турувчилар.

  2. Жадидчилик мафкурасидан қайтиб, шўролар мавқеини ёқловчилар.

  3. Бетараф турувчилар. Бу гуруҳ шўролардаги ўзгаришларни кўриб, унга қайтадан қўшилувчилар.

Мазкур тасниф М.Ғиёзовнинг “Коммунист” журналида (1928.10-сон) эълон қилинган “Октябр ҳам жадидлар” мақоласида берилган. Шу таснифнинг ўзидан жадидлар тўнтарилишдан сўнг ҳам ўз фаолиятларини давом эттирганликлари аён бўлади. Большевиклар шўролар томонига ўтган жадидларга зоҳиран муносабат қилса-да, ботинан уларга ишонмас эдилар. Бу даврга келиб, “синфий кураш” - коммунистик ғоя жадидларни шўролар тузумидан тамомила четлатиш масаласини кун тартибига ўткир қилиб қўяр эди. Большевиклар ва жадидлар ўртасида “даҳанаки жанг” (О.Ш.) кескин борди. 30-йилларга келиб, кураш мафкуравий жиҳатдан шиддатли давом этди.
Жадидлар ҳақида маърифатпарварлик нуқтаи назаридан аҳён-аҳёнда гапирилди ва ёзилди.
60-йилларга келиб, жадидлар масаласи тамомила инкор қилиниб, аксил инқилобий мафкура ва куч сифатида қаралган1. Сабаби бундай фикрлар ижтимоий фанларда бўлганидек, бадиий адабиётда ҳам кучли кечди. Янги адабиёт ҳақида янгича қараш пайдо бўлди. У фақат октябрнинг “фарзанди” бўлиб чиқиши керак эди. “Яша, Шўро!” деб куйлаш унинг тамойили ва мавқеи бўлди. У адабиёт “коммунизм” деган жамиятни қуриш ғояларини илгари суриши шарт эди ва шундай ҳам бўлди. Бу адабиётнинг “соғлом” мафкураси деб ҳисобланган. Ундаги ҳар қандай бегона ва ёт ғояли гуруҳларни тозалаш биринчи вазифа бўлиб турган. Унинг ғоялари ва бадиий образлари “социалистик реализм” деб аталмиш ижодий метод мезони билан баҳоланиши шарт эди. Гўё бу метод жиддий чегара эди. Унинг чегарасидан жадид мафкураси каби “ёт ғоялар” ўтмаслиги шарт қилиб қўйилди.
Қисқаси, жадидлар ва жадид адабиёти социалистик реализм қолипига сиғмади. Шўро адабиётининг туғилишига келганда, шуни айтиш керакки, аксар адабиётшунослар уни фақат октябр билан боғладилар. Ҳатто ўзбек инқилоб адабиёти 1905 йилдан бошланган, деган тушунчани ҳам олға сурдилар. Яна бир факт. Бу давр адабиётини уч инқилоб даври адабиёти деб ҳам аташди. Айниқса, Озод Шарафиддиновнинг таъкидлашича, инқилобий адабиёт, деб аталган давр моҳият-эътибори билан жадид адабиётидир.
Жадид адабиётининг 20-йилларгача бўлган намуналари бадиий жиҳатдан саёз, ҳажм жиҳатдан кам бўлгани учун яхлит адабиёт даражасига кўтарила олмади (О.Ш.).
20-йилларга келиб эса “Жадид адабиёти яхлит адабиёт сифатида фаолият кўрсатган” (О.Ш). Бу даврга келиб, жадид адабиёти ўзининг 20 йиллик тажрибасига таянган ҳолда янги тараққиёт босқичига кўтарилган. 30-йилларга келиб, айрим шўро мафкурасидаги танқидчилар “Жадидлар бирор салмоққа эга бўлган адабиётларни ярата олмади, тарих саҳнасидан ғойиб бўлдилар”, деган даъволарни ҳам қилишди. Аслида бундай эмас.
Жадидлар октябрни қандай кутиб олишларидан қатъи назар ўзларининг фаолиятларини давом эттирдилар.
Мактаб, газета, журналларнинг фаолияти янгича мазмунга кўчди, янги адабий жанрларда ижод бошланди. Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Авлоний, Ҳамза, Айний, Ажзий, Хондайлиқий, Тавалло ва бошқа кўплаб атоқли жадидлар октябр инқилобига муносабатлари қандай бўлишидан қатъи назар олдинги фаолиятларини янги мазмунда давом эттирдилар.
Шўро адабиётига келсак, у 20-йиллар ўртасида Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Ғайратий, Боту, Миртемир, Шокир Сулаймон кабилар ижодлари билан шакллана бошлаган. Бунинг тамал тошини жадид адабиёти ташкил қилганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Жадид адабиётига синфий қараш ва баҳонинг келиб чиқиш негизи мулк ва зиёлига муносабат масаласидан ахтарилиши керак.
Буржуа тузумида мулк жамият ва инсон хусусиятини белгилайди. Хусусий мулк фардий шахснинг кучини ва жамиятдаги мустақил мавқеини аниқлайди. Шу билан бирга жамиятнинг бошқа табақаси, хусусан, зиёлилар “улар нега маъмур?”, “мен ночор яшайман”, деган фикрни ҳамиша илгари суриб келган. Бунга Европа ва Россиядаги бир қатор халқ ҳаракатлари ва қўзғолонларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Шўро жамияти ва тузумининг туб моҳиятини ҳам хусусий мулкка муносабат белгилаган. Шахс эркинлигининг илк қадами ҳам хусусий мулкка ҳужум қилишдан бошланди. Мулкдор янги жамиятга рақиб-душман деб қаралди. Бу масалага зиёлилар бефарқ қарамай, муносабат билдирди. Бу ҳаракат Туркистон Россияга федерация бўлиб қўшилиб, ижтимоий-сиёсий муносабатда бўлиш ғояси билан Туркистон мухториятини таъсис этди. У икки ярим ой яшаб, большевиклар томонидан тор-мор қилинди. Мухториятни муборакбод қилиб чиққанлар қатл қилинди. Бухорода эса жадидларни амир Олимхон ўққа тутди. Мухторият раҳбарларининг 8 нафари ўша кунларда отиб ташланди.



Download 31,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish