O'lkada jadid madaniy -ma'rifiyh tashkilotlari va jadid adabiyoti


-асосий савол бўйича дарснинг мақсади



Download 31,31 Kb.
bet2/4
Sana29.05.2022
Hajmi31,31 Kb.
#617547
1   2   3   4
Bog'liq
O\'LKADA JADID MADANIY -MA\'RIFIYH TASHKILOTLARI VA JADID ADABIYOTI

2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Буржуа зиёлиси билан миллий зиёлиларнинг мақсад-моҳиятини ва уларнинг кураш жараёни мазмунини талабалар билимига кўчириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Буржуа зиёлиси ва миллий зиёли тушунчаларини фарқлай олади.

  2. Зиёли борасидаги баҳснинг ҳақ ва ноҳақ жиҳатларини ажрата билади.



2-саволнинг баёни:
Ҳар бир даврда зиёли илғор фикрли бўлгани аниқ. У жамиятни бошқаришда карвонбошилик қилган. Шўро зиёлиларни табақалаштиришга тиш-тирноғи билан киришди. Бунда мафкура бош мезон саналди. “Шўро зиёлиси ким?”, “Миллий зиёли ким?”, аниқроғи, “Маҳаллий зиёли шўро зиёлисими ёки зиёнлими?” қабилида мунозара кетди. Масалан, 1926 йил январ ойида Тошкент вилояти фирқа қўмитасида бу масала кўтарилди. Журналист Абдулҳай Тожининг “Миллий зиёлилар ўртасида ишлаш керак” (маъруза), деган чиқишида миллий зиёли аксилинқилобий зиёли деган маънода гапирилади. У миллий зиёлини душман – аксил зиёли, деб эълон қилди1.
Зиёлилар “қора маёқлар” ва “оқ маёқлар”га бўлинди. “Қизил Ўзбекистон” газетасида ўнлаб баҳсли мақолалар эълон қилинди (Қаранг: А.Қулжонов “Жадид адабиёти”, Гулистон, 2001, 15-бет).
Жадидчилар фаолиятини баҳолашда Ф.Хўжаевнинг “Бухоро инқилоби тарихига доир” китобига кирган “Жадидлар” мақоласи муҳим ўрин тутади. Бу мақола унинг бошқа мақолалари билан биргаликда Москвада ҳам чоп этилди. Мақолани Г.Туркистанский деб номланган шахс жиддий танқид қилиб, унинг муаллифини ҳам миллатчиликка чиқариб қўйди. Шундан сўнг миллатчилик сиёсий пардада ҳам танқид қилина бошланди. Боз устига “қосимовчилик” деган қараш пайдо бўлдики, кўпгина жадидлар ана шу ном билан қораландилар. Қосимов Саъдулла Ўзбекистон Олий судининг раиси бўлиб ишлаган. Бундай гуруҳбозлик ёки “чилик” Ҳамза вафоти ва унинг оқибатларини текшириш натижасида янада кучайди.
Шу орада Боту ва Маннон Рамзлар қамалди. Шунда Чўлпон: “Мен ҳам қамалсам керак” дея шубҳа билан юради.
Ҳамид Олимжоннинг “Фош қилиш эмас, хаспўшлаш”, Миёнбузрук Солиҳовнинг “Ўзбек адабиётида миллатчилик кўринишлари” мақоласи (1933) каби ва китобида жадидчиликнинг авра-астари чиқарилди. Яъни тескари таҳлилу талқин қилинди.
Ўзбекистон зиёлиларининг 1-қурултойидаги Акмал Икромовнинг нутқида зиёли динга муносабатда, сармоя, миллатчилик жиҳатидан фарқланиши ва улар “Шўро зиёлиси” – “ҳозирги зиёли” бўлолмаслиги уқтирилади (“Маориф ва ўқитувчи” журнали, 1926 й. 1-сон).
Шу билан бирга у “Биз ҳозир зиёлиларнинг бир қисмини мафкура раҳбарлигида сиқиб чиқариб, йўқотишимиз лозим” деган қатъий фикрга келди. Масалани янада хаспўшлаш учун “Бизда сиёсий муҳожирлар йўқ”, деган фикрни ҳам олға сурди. Москвага паноҳ излаб кетган Мунавварқорини чақиритириб олди. Гўё сиёсий муҳожир бўлмаган Ўзбекистондан кетиши “айб”дек. Қори раҳбарнинг бу гапига ишониб, Самарқандга А.Икромов қабулига келди. Ваъда бажарилмади. Қори сиёсий паноҳ излай бошлади. Афғонистондаги ўзбек мактабларида ишлаш учун имкон қидирди. Унга таъқиб кучайгандан кучайди. Оқибат 1929 йил Қори ҳибсга олинди. Фақат Тошкентда ҳибсга олганларнинг сони 40 тадан зиёд эди.
Қисқаси, қурултой масалага шошма-шошарлик билан баҳо берганини, “Ким кимни енгади?” шиори ўткирлашиб борганини таъкидлаш ўринлидир. Ур-йиқитчилик кучайгандан-кучайди. Тўнтарилишдан сўнг маданият ва адабиёт синфийлик ва пролетариат мезонида баҳоланишга батамом ўтди.
Миллий зиёлиларнинг келиб чиқиши, таржимаи ҳоли синфийлик назариясидан келиб чиқиб баҳоланиши натижасида кўпгина ижодкор фаолияти қораланди. Даврий матбуотда бу ҳақда кескин баҳс кетди.
Бу даврда зиёлиларнинг биринчи ва иккинчи қурултойида Акмал Икромовнинг сўзлаган нутқи ҳам зиёлиларни баҳолашда икки хил қарашни юзага келтирди. Айниқса, татар адиби О.Иброҳимовнинг “Қора маёқлар” китоби Зиё Саид томонидан таржима қилиниб, газетада босилиши масалани янада кескинлаштирди.
Татар аксил инқилобчилари ва уларнинг кўпи хорижга бадарға бўлиши ҳақидаги ва янги шўро тузумига қарши курашлари ёзилган мазкур асар 1926 йили нашр этилди.
Зиё Саид китоб руҳидан келиб чиқиб, ёзади:
- “Ўзбекистонда яқиндагина бўлиб ўтган зиёлилар масаласи устида мубоҳасалардан ва Чўқаевнинг Ўзбекистонга қарши ёзғон мақолаларидан кейин бизнинг ҳаётимизда баъзи бир ёшлар орасида у ёки бу томонға бўлган фикр ўзгаришлар кўрилди. Шу алоқалик материаллар билан тўлароқ қилиб ёзиш фикри миямиздан жой олган бўлса-да, бу тўғрисида алоҳида бир китобча ёзишни ўйлаб, ҳозирча бу асарни ўгириш билан кифояландик”.
О.Иброҳимов ёзганидек, “қора маёқлар ва оқ адабиётчилар” Ўзбекистонда ҳам борлигини баъзи ҳовлиқма адабиётшунослар эътироф этишди.
Китоб татар зиёлилари Мусо Бегиев, Аёз Исҳоқов, Заки Валидийларнинг ҳамфикрлари ҳисобланган Мунавварқори, Вадуд Маҳмуд, Мағжон Жумабоев каби ўзбек ва қозоқ маърифатпарварларининг дунёқарашини баҳолашда салбий таъсир кўрсатди.
Зиёлилар борасидаги баҳсларда О.Марғилоний “Зиёлилар ким-у, зиёнлилар ким?” мақоласида фақат қора ранг, нур ичидан зулмат излашга, И.Сулаймон “Зиёлиларнинг жамиятдаги синфий вазияти” мақоласида эса уларнинг синфий мавқеини белгилашга уринган. Булар орасида Зиё Саиднинг “Зиёлилар масаласи устида” мақоласи даҳшатли бўлиб чиқди. Европа ва Туркияга ўқишга юборилган кадрлар миллий буржуа зиёлилари томонидан жўнатилганликда айбланиб, уларга маломат тоши отилди.
“Чиғатой гурунги”нинг асл мақсади нимадан иборат эди? У “Чиғатой улуси” (ниҳоятда катта ҳудуддаги эл-уруғ, элат тилларини ягона ном билан “чиғатой тили” деб аталди). Тилнинг софлиги, янги адабиётни яратишга масъул бўлди. Бу борада Чўлпон:
“Орада Чиғатой гурунги” деган бир жамият чиқиб қолди. У жамиятга мансуб кимсалар тилини соддалштирмоқ мақсадларини асос қилиб ушлаганлари ҳолда ўзбек адабиётининг тугалланишига ҳам катта аҳамият бердилар. Шунинг учун адабий асарларга ҳақиқий қимматни бериб, адабиётга кира олмаган нарсаларини шафқатсиз суратда майдондан ҳайдай бошладилар. Хуллас, “Гурунг”чилар тил ва адабиёт софлиги учун курашдилар. “Гурунг” янги совет тузуми даврида ташкил топган Пролеткультчиларнинг ўтмиш меросни минг бир элакдан ўтказиб, унниг айрим намуналаридан умуман воз кечиш ғояси ва янги адабиётни ягона қолипга солиб қўйиш тамойилига зид равишда иш тутди. Бу ҳукмронлашиб келаётган мафкурага ёқмади. “Гурунг”чиларнинг фаолияти тўхтатилди, унинг ўрнига пролетар ва синфий курашни эътироф этувчи “Адабий-бадиий тўгарак” ташкил этилди.
1926 йилда ташкил топган “Қизил қалам” дастлаб яхши ниятларини амалга ошира борди. У ҳам ҳоким мафкуранинг гирдобига учради. Барча адабий-бадиий меросни пролетар ва синфий нуқтаи назаридан баҳслаш ва ташкил қилишни мезон қилиб олди.
Пролетар синфи пишиб-етилмаган ўлкада пролетар адабиёти ва санъатини яратиш масаласини ўткир қилиб қўйиш ғалвирда сув олиб келиш билан баробар эди. Барча адабий намуналар ва яратилаётган янгилик ана шундай андозада баҳоланди. А.Саъдий “6 йил ичида ўзбек шеърий адабиёти” мақоласида шуларни ёзди:
“Бу адабиёт йўқсил меҳнаткашларига томон юз тутиб, кенгайиб борган инқилобий бир шеърий адабиётдир”. Марказ (Россия)нинг турли шаҳарларидаги партия ва адабий уюшмаларда “ўнг”, “сўл”, “халқ душмани”, “муросасозлар” каби қатор атамалар бот-бот қўлланилиб, матбуотларда кўрина бошлайди. Мазкур атамалар адабиёт ва санъат борасида кўпроқ ишлатилди дейиш мумкин.
Ҳукмронлашиб бораётган мафкура вакиллари дўқ, пўписага ҳам ўтишди. Танқидчи Кашшоф Триғулов Элбекка: “Қаламингни синдириб ташла!”; Ойбекка: “Нажот, бўлмаса ҳалокат!” деб дағдаға қилди.
Шундай қилиб, адабиёт ва санъатдаги сиёсат тамомила “қизиллашди”.
Фитратнинг “Чиғатой гурунги”чиларини “кўпчилик учун манфаатли эмас”, деб баҳоланди. У ўз мақоласида “Бас энди”, деган фарёд кўтарувчи шиорни ўртага ташлайди. У бориб турган аксил танқидчи бўлиб чиқди. Мунавварқори ва Салимхон Тиллахоновларнинг қараш ва фикрларини мутлақо қораланди.

Download 31,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish