Список литературы
1.
Варобьёв А.И.Педагогические основы производительного труда
школьников. Ташкент,1985 г.
2.
Глинская Е.Азбука вышивания.-Т.: 1994.
3.
Емельянова Т.Д.Декоративная вышивка в быту.-Л.: 1966.г
4.
Жилкина А.Д., Жилкин В.Ф, Рукоделие.-М.:1959 г.
5.
Загребаева А.А. Вязание на ручной машине.-М.:1987 г.
6.
Краузе А. Секреты шитья.-Т.: 1989 г.
181
7.
Сафонова Н.С. Молотобарова О.С. Кружки художественной вышивки.-М.:
1983 г.
8.
Старикова Е.В., Корчагина Г.А. Дидактический материал по трудовому
обучению.-М.: 1996 г.
9.
Шантырева В., Сасс И. Ручное плетение.-Т.:1992 г.
МОНИЙ
Шерзод Абдураҳмонов пед.ф.н., доцент -
Наманган МҚИ
Машҳур рассом Камолиддин Беҳзоднинг
таваллудига 565 йил тўлишига бағишланади
Ҳақиқатдан ҳам, Беҳзод «Монийи соний» бўлса, Монийчи, у – ким?
Монийнинг таржимаи ҳоли.
Сураик ибн Фотак ўғли Моний 216
йилнинг 14 апрелида Дажла дарёси қирғоғида Аршакийлар қурган Тайсафун
(Ктесифон) шаҳри яқинида жойлашган Мардина қасабасида туғилган. 276
йилда Гундишопур (Бетлобод) шаҳрида оламдан ўтган. Монийнинг отаси
Фотак ва онаси Марям ўша давр ва ҳудуд динига ўта берилган парф бек ва
бекаларидан бўлишган.
Моний 12 ёшга кирганида, унга самовий пайғом келади. Пайғомга
биноан Моний оиладан чиқиб кетиб, танҳоликда ҳаёт кечиради. Ўн икки йил
давом этган гўшанишинликдаги кўп вақтини Моний турли диний китобларни
ўқиш билан ўтказади. Ўн икки йил ўтгач, самовий пайғом соҳибининг
кўрсатмасига биноан Моний ўз эътиқоди моҳиятидан дастлаб отасини
хабардор этади ва оила аъзоларини шу динга ўтказишга эришади. Сўнгроқ
аёнлашишича бу диннинг моҳияти зардуштийлик, буддавийлик ва
иҳсавийликка хос диний ғояларни ягоналаштириб, шу асосда ягона янги
монийлик динини яратиш бўлган.
Моний самодан унга нозил этилган янги дин татбиқини ўз юрти Бобилда
эмас, балки Эрон давлатининг шарқида жойлашган Ҳиндистон заминининг
шимолий-ғарбий (ҳозирги Покистон) ҳудудларида амалга оширган. Ўша
даврларда бу ҳудудда буддавийлик дини гуркираб, яшанаётган эди.
Буддавийлик Монийда зўр таассурот уйғотади. Ҳиндистонда кечган бир
йилдан ошиқ ҳаёти мобайнида Моний диний жамоалар ташкил этишнинг
қонун-қоидалари билан яқиндан танишади. Бу масалада у маълум миқдорда
шахсий тажриба ҳам ортдиради.
Сўнг Моний бир кемада Эроннинг Форс вилоятига келиб тушади. У
ердан Майшон вилоятига ўтади. Майшонда шоҳаншоҳ (239 – 272) Шо-
пурнинг укаси Меҳршоҳ ҳокимлик қиларди. У ҳокимлик қилаётган вилоят
ҳудудига номи довруқ таратишга улгурган Монийнинг келганидан хабар
топиб, уни ўз саройига таклиф қилади. Уч-тўрт кунлик меҳмондорчилик
мобайнида Моний Меҳршоҳнинг зардуштийликдан чиқиб, монийликка
ўтишига эришади.
182
Меҳршоҳ ҳузуридан чиққач, Моний ўз динининг янги жамоаларини
тузиш учун Эроннинг Мидия ва Парфия вилоятларига йўл олади. Бу диний
сафарини Моний «Шопуроқон» китобини ёзиш билан ўтказади. Унда ўзи
асос солаётган диннинг моҳияти баён қилинган эди.
Монийни сафарга кузатгач, Меҳршоҳ ўз ҳузурига укаси Ферузни таклиф
қилади ва унга Моний билан бўлиб ўтган учрашуви тафсилотларини ҳикоя
қилиб беради. Феруз ҳам Моний динига ихлос қўяди ва шу динга ўтганини
эълон қилади. Салтанатнинг бу икки нуфузли шахси руҳиятида кечиб ўтган
ўзгариш уларнинг атрофидаги кўпчилик аъёнлар ҳаётида ҳам ифода топади.
Ҳодиса тафсилотлари Шопур қулоғига қадар етади.
Айни кунларда Моний Мидия ва Парфия вилоятларидаги сафарига якун
ясаб, ўз юрти Бобил вилоятига қайтиб келган эди. Бундан хабар топган Феруз
ва Меҳршоҳ Монийнинг Шопур қабулида бўлишини уюштириш ҳаракатига
тушишади. Шопур Моний учун бирмас, балки ҳеч кимга кўрсатилмаган
илтифот – кетма-кет уч бор учрашув белгилайди. Моний ўзининг Шопур
билан биринчи галги учрашувига отаси ва яна икки нафар шогирди билан
бирга ташриф буюради. Шоҳаншоҳ уларни Монийнинг ўша пайтларда эл
орасида қозонган катта шуҳратига мос равишда пешвоз олади.
Моний Шопурга ўзи асос солган диннинг моҳиятини қисқа гапириб
беради ва унга яқинда ёзган «Шопуроқон» китобини тақдим этади. Моний
Шопурда жуда катта таассурот уйғотади. Унга мазкур динни бутун салтанат
ҳудудида жорий қилишга ижозат беради.
Вақти-вақти билан Шопур Монийни ўз аъёнлари таркибига қўшган
ҳолда ҳар хил сафарларга таклиф этиб туради. Сафарларда Монийга
Шопурнинг энг яқин ҳамроҳлари сафидан ўрин ажратиларди.
Моний чорак асрдан ортиқ вақт ичида Шопур ихтиёрида бўлди. Бу орада
у ўзи учун ҳамкорлар топди, кўплаб издошлар тайёрлади, ўз таълимотини
салтанатнинг жуда кўп жойларида жорий қилишга эришди. «Шопуроқон»
дан ташқари у: «Улкан Инжил» (22 та бобдан иборат бўлган), «Канз ул-аҳё»
(«Ниёни зиндагон», яъни «Ҳаёт ғазнаси»; бу асар 7 та китобдан иборат
бўлган), «Фирқа мадҳия» («Прагматейя»), «Сифр ал-асрор» («Раҳзан», яъни
«Сирлар китоби»; китоб 18 бобдан иборат бўлган, у Дайсан (Вардесан)
таълимотини инкор қилишга қаратилган), «Бузурглар китоби» («Сифр ал-
жабобира»; ушбу китобдаги айрим сюжетлар «Шоҳнома» нинг Соми
Наримон ҳақидаги достонларда учрайди), «Субҳ ал-яъқин» (ҳамкор ва
издошларга мактублар) каби монийлик дини қонунларини яратди.
Моний «Шопуроқон» дан бошқа барча асарларини, асосан, оромий
(сурия) тилида ёзган. Унинг қаламига мансуб асарлардан катта-кичик
парчалар бизгача, мандей (сомий), лотин, юнон, ўрта эрон ва паҳлавий, суғд,
копт (Миср), хитой ва уйғур тилларига қилинган таржималар орқали етиб
келган. Моний ўз китобларини ёзишда эрон тилидаги унли ҳарфларни
ифодаловчи ва ўқиш ҳамда ёзиш ишларини осонлаштирувчи сурия ёзуви
тури «эстрангелло» дан фойдаланган.
... 273 йилда шоҳаншоҳ Шопур оламдан ўтди. Унинг ўрнини ўғли
183
Ҳурмузд I эгаллади. Моний Ҳурмуздни йўқлаб келди. У Монийга нисбатан
отасига хос хайрихоҳ муносабатда бўлди. Ҳурмузд шоҳ саройига Монийнинг
сўроқ-саволларсиз киравериши учун Шопур томонидан берилган ижозат
номани ўз имзоси билан янгилаб берди.
Ҳурмузднинг шоҳаншоҳлиги бир йилга ҳам бормади, у оламдан ўтди.
Ҳурмузд ўрнини унинг иниси Баҳром I эгаллади. Бу пайтда Бобилда ўз
вазифаларини бажариб бўлган Моний, энди Кушан подшолиги томон сафарга
отланишни ният қилиб туриб эди. Лекин Баҳром бундай сафарни маън этди.
Сал вақт ўтиб, Баҳром Монийни ўзининг Бетлобод (Гундишопур) даги
қароргоҳига чақиртирди. Бу таклиф ортида, ўша пайтларда шоҳаншоҳнинг
маънавият ва диний ишлар бўйича вазири даражасига қадар кўтарилган,
Моний туфайли Шопур даврида ўзининг оламшумул ғояларини амалга
оширолмай қолган аламзада Кирдор турарди.
Шу ерда Шопур I, Ҳурмузд, Баҳром I ва Баҳром II лар шоҳаншоҳликлари
даврида Эроншаҳрда муъбадлар муъбади бўлиб келган Кирдор ҳақида сал
тўхтаб ўтишга тўғри келади. Кирдор ёшлигидан «Авесто» китобларини қайта
тиклашдек улкан ишни ўз олдига буюк мақсад қилиб қўйганди. Гап шундаки,
қатор юз йилликлар мобайнида «Авесто» насклари (китоблари) қўшиқларини
ёддан айтиб юриш анъанасининг узлуксиз давом этиб келиши билан баробар,
ёзма нусхаларнинг душман томонидан қисман ёки буткул йўқ қилиб
юборилаверганидан, уларни жами 6 марта қайта ёзиб тиклаб чиқишга тўғри
келган: 1) мил. авв. V асрда Бақтрия ва Катта Хоразмда; 2) мил. авв. II асрда
Парфияда, 3) милоднинг I асрида яна Парфияда; 4) III асрнинг 1-чорагида
Сосонийларнинг Тайсафундаги саройида Ардашер фармонига биноан
муъбадлар муъбади Тансар муҳаррирлигида; 5) IV аср ўрталарида, яна ўша
ерда; 6) VI аср ўрталарида Хусрав I Анушервон раҳнамолигида.
Зардуштийликнинг
сўнгроқдаги
китобларида
таъкидлангандики:
«Тансар қисмларнинг ишончлиларини олиб қолиб, қолганларини ноқонуний
деб топди. Шоҳаншоҳ фармони: бундан буён Маздага сиғиниш динига
асосланган асарларгина тўғри ҳисобланади, чунки уларни аниқ билиш
масаласида эндиликда ҳеч қандай ғализлик йўқ». Шунга ҳам қарамай,
Кирдор «Авесто» ни яна бир бор қайта тиклаб чиқишни ўз олдига улкан
мақсад қилиб қўйганди. Лекин Монийнинг «Шопуроқон»и ва у ёзган бошқа
китоблар Кирдор мақсадининг амалга ошмай қолиб кетишига сабаб
бўлганди. У Монийни ҳам унинг таълимотини ҳам тан олишни истамасди.
Нима бўлганда ҳам Шоҳаншоҳ Баҳромнинг Монийни Бетлобод (Гунди
Шоҳпур) даги ўз қароргоҳига чақириши асосида аламзада шу Кирдор
турарди. Баҳромни ёшлигидан бери жуда яқиндан биладиган Кирдор у
орқали Монийдан ўч олишга вақт етганини ҳисоблаб чиққан эди.
Бетлобод қароргоҳида Монийнинг Баҳром томонидан кутиб олиниши
меҳмондорчиликдан кўра кўпроқ сўроққа тутишга ўхшарди. У гўё муғлар
тарқатган: «Моний қонунларимизга қарши таълимот ёймоқда», – деган
шикоят бўйича айбланмоқда эди. Монийнинг ўзини оқлаш учун айтган ҳеч
бир гапини Баҳром инобатга олмади. Уни: «на урушларга бошламайдиган, на
184
шикор билан шуғулланмайдиган», шифокорликнинг уддасидан чиқмайдиган,
доруи дармоннинг фарқига бормайдиган хуллас, ҳеч нарсага арзимайдиган
одамсан, деб ҳақорат қилди. Отаси ва акаси кўрсатган иззат-икром нонини
оқламаганини бетига солди. Монийнинг ҳам терслиги тутди ва: «Қўлингдан
келганини қил», – деди.
Шоҳаншоҳ Монийни кишанга солишларини буюрди. Қўлларини учта
занжир билан боғлашди, оёқларига уч жуфт кишан солишди ва битта
занжирни бўйнига ҳам илиб қўйишди. Занжирларнинг тана аъзоларига
боғлаш қулфларини муҳрлашди ва шу ҳолида уни зиндонбанд этишди.
Одатга кўра, 26 кун ўтгач, Монийга шогирдлари билан учрашишга ва
уларга ўз васиятларини айтиб қолдиришга имкон беришди. Учрашувга келган
шогирдлари орасида монийликни Хуросон ва салтанатнинг шимолий-
шарқида жойлашган ҳудудларда тарғиб қилиб юрган Мар Аммо ҳам бор эди.
Олтмиш ёшни оралаб қолган Моний бошига тушган бундай азоб-уқубатлар
таъсирида ўзининг соғлигу-саломатлигини батамом йўқотганди .
Монийдан ўзлари учун мана шундай завқли ўч олишга эришган
таълимот тарафдорларидан бирининг асарида Монийнинг ҳақиқатдан ҳам
ўлган ёки ўлмаганини билиш учун танасига машъал суқиб кўришгани,
бошқасида Монийнинг ўз ажали билан ўлмагани, балки қатл қилингани, яна
бирида тириклигича терисининг қамиш пўстлоқлари воситасида шилиб
олингани ва танасинининг бўлак-бўлак қилиб майдалаб ташлангани, яна
бирида калласини кесиб олиб, Бетлобод дарбозаси устига илиб қўйилгани
ҳикоя қилинади.
Нима бўлганда ҳам Моний 276 йилда олтмиш ёшида оламдан ўтган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |