Юқоридаги босқичларни ўқиб мисоллар билан ўз фикр мулоҳазаларингизни айтинг.
5. Биз маркетинг омилкорлигининг икки тури - стратегик ва тактик маркетинг омилкорлигини ажратиб кўрсатамиз
Юкоридаги расмдан фойдаланган холда уз компаниянгиз мисолида айтиб беринг
Японияда иқтисодий ривожланиш назарияларининг ўзига хос хусусиятлари
Япония миллий иқтисодиѐтини ривожлантиришда қувиб етишнинг классик усулини қўллайдиган мамлакатлардан ҳисобланади. Маълумки, ривожлантиришнинг қувиб етиш усулида миллий иқтисодиѐтнинг барқарор ўсиши технологияларни импорти ҳисобига амалга ошади. Япония АҚШда ишлаб чиқариладиган юқори технологияларни импорт қилиш ҳисобига мамлакатда инновацион ривожланишида катта ютуқларга эришди ва ўзининг экспорт салоҳиятини юқори даражага кўтарди. Япония замонавий технологияларни импорт қилиш билан бирга, 1960 йилдан бошлаб хусусий техника-технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор бера бошлади. Хусусан, 1960-1980 йилларда мамлакат ўзининг фан-техника сиѐсатига асосанланган иқтисодий ўсишнинг имитацион моделини яратди. Шуни таъкидлаш жоизки, Япониянинг иқтисодий ўсишни таъминлашда жорий этган имитацион моделидан кейин Осиѐ қитъасида қатор мамлакатлар ўзининг миллий иқтисодиѐтида ушбу моделни кенг жорий этди. Ушбу моделнинг ўзига хос хусусияти шунда бўлдики, мамлакатда ўз технологиясини чет эл мамлакатлари технологияларига чатиштириш асосида янгиларини яратди. Япониянинг асосий ютуқларидан бири шу бўлдики, бундай жараѐн олдиндан пухта ўйланган режа ва мақсад асосида амалга оширилди. Буни амалга оширишнинг йўлларидан бири, хорижий мамлакатлардан кўплаб патентлар ва лицензиялар сотиб олди, мамлакатда инновацион ривожланишни самарали қўллаш мақсадида 1950 йиллардан бошлаб технопаркларни жадал суръатлар билан ташкил этди. Мамлакатда ўтган асрнинг 80-йилларида Ташқи савдо ва саноат вазирлиги томонидан ―Технополис‖ дастури асосида 14 шаҳарда 18 та технополис ташкил этилди. ―Цукуба‖ технополиси уларнинг ичида энг йириги бўлиб, 28 минг га майдонни эгаллаган, унда 145,0 минг киши фаолият 105 кўрсатади129. Айнан янги технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш Урушдан кейинги йилларда Япониянинг қисқа вақтда тикланишига ва жадал суръатлар билан ривожланишига олиб келди. Япониянинг инновацион ривожланишининг ўзига хос жиҳати шундаки давлатга нисбатан хусусий бизнес, хусусий компаниялар янги техника-технологияларни кашф этиб, танқис бўлган молиявий ресурсларни, инвестицияларни иқтисодиѐтга жалб эта бошлади. Давлат билан бир қаторда хусусий бизнес томонидан ишлаб чиқилган инвестиция сиѐсатини фаоллаштириш, мамлакатнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиѐжини қондириш имконини берди. Тадқиқотлар натижаси шунки кўрсатмоқдаки, Япония ҳукумати томонидан мамлакатда хусусий бизнесни ривожлантириш ва шароит яратиб бериш бўйияа ғоят чуқур ўйланган, келишилган ҳатти-ҳаракати Япония давлатини иқтисодий ҳалокатдан қутқариб қолди ва жамиятининг ижтимоийсиѐсий барқарорлигини таъминлади. Японияда 1980 йиллардан бошлаб, инновацион ривожланишнинг янги тамойиллари ва қоидалари татбиқ этила бошлади, бунинг асосий марказида мамлакатда мустақил тадқиқот ва илмий йўналишларини ривожлантириш турарди. Мамлакатда га Япониянинг инновацион ривожланиш тажрибаси кўрсатдики (3.1- чизма), нафақат янгиликлар, ихтироларни кашф этишга капитал, инвестиция, балки капитал учун ҳам янгиликларқилиниши шартлиги ва улардан самарали фойдаланиш зарурлиги ҳам муҳим омил эканлиги аниқланди. Япония инновацион ривожланиш тажрибасининг яна бир қирраси – бу хусусий бизнес вакилларининг инновацион ривожланишга фаол иштирокидир. Бунинг заминида иккита мотив бўлиб, биринчиси – ватанпарварлик, иккинчи – инновацион фаолиятга киритилган капитал қайтими, самарадорлиги, анъанавий фаолият турларига нисбатан анча юқорилигидир. 129 M. Wolf. The Japanese Conspiracy London 1983. K. Van Wolferin The Enigma of Japanese Power N.Y. 1990 106 Японияда инновацион иқтисодиѐтнинг самарали ривожланишининг асосий ютуқларидан бири, мамлакатда унинг асосий йўналишлари белгилаб қўйилган бўлиб, инновацион ривожланиш жараѐнида иштирок этиши лозим бўлган барча субъектлар, шунингдек ҳукумат ҳам ушбу йўналишларни амалга ошриш бўйича барча мажбуриятларни бекаму кўст тўлиқ бажарадилар. Қуйидаги расмда Японияда инновацион ривожланишнинг асосий йўналишлари келтирилган. 3.1-расмдан кўриш мумкинки, мамлакатда инновацион ривожланиш мамлакатнинг барча ижтимоий-иқтисодий жараѐнларини тўлиқ қамраб олган. Унинг асосий йўналишлари тўртта асосий масалани ўз таркибига киритган: 1.Фундаментал ва амалий тадқиқотларини чуқурлаштириш. 2.Ташқи алоқаларни кенгайтириш орқали технологик сиѐсатни юритиш. 3.Фан-техника тараққиѐтини аҳоли манфаати ва табиат билан ҳамоҳанг ривожланиш. 4.Ҳудудларни ривожланишнинг технологик сиѐсатини юритиш. Япониянинг инновацион ривожланиш йўналишлари ғоят кенг қамровли бўлиб, ўзига хос жиҳати иқтисодиѐтни модернизация қилишда техник-технологик янгилашда табиат ва жамият уйғунлиги, турли аҳоли қатламларининг манфаатлари ҳам инобатга олинишидир. Япония хусусий бизнес вакилларига давлат томонидан берилаѐтган ―солиқ кредити‖ имтиѐзи инновацион ривожланишни таъминлашда катта роль ўйнайди. Японияда хусусий бизнес томонидан самарали, лекин юқори хавф-хатарли лойиҳаларнинг амалга оширилишида давлат лойиҳа иштирокчиси, бизнеспартнѐр сифатида маълум риск(хавф)ни ўзига олади ва хусусий бизнесни қўллаб қувватлайди.
Япония иқтисодиѐтида энг юқори марказлашув – бу фан-техника тараққиѐтини таъминлаш соҳасида кузатилади. Иқтисодиѐт, савдо ва саноат вазирлиги давлат номидан ягона марказдан туриб бошқариш вазифасини бажаради. Бундай бошқарув тизими АҚШда ва Ғарбий Европа давлатларида йўқ бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад – стратегик, узоқ муддатли, истиқболли давлат дастурларини ўзида мужассам этган илмий тадқиқотларни молиялаштириш, ривожлантириш, реализация қилиш ҳисобланади. Японияда ИТТКИ ларнинг марказлашуви ва уларни тартибга солиш учун фанни молиялаштириш вазирликлар томонидан амалга оширилади ва доимий амал қилувчи йирик, миллий лабораториялар амал қилади. Шунингдек давлатдан 130 Расм муаллифлар томонидан тайѐрланди 108 йирик буюртмалар оладиган марказлашган йирик корпорацияларнинг илмий мажмуаларини ривожлантириш халқаро институтлар, дастурлар ва лойиҳаларни шакллантириш орқали амалга оширилади. Бугунги кунда Японияда 23 та эркин импорт зонаси, 19 та технополислар, 300 тага яқин давлат ва хусусий илмий-техник марказлар ишлаб турибди. Япониянинг инновацион ривожини режалаштириш АҚШникидан энг катта фарқи – бу ИТТКИни режалаштиришнинг самарадорлигини аниқлаш механизмининг мавжудлигидир. Япониядан инновацион ривожланишни янада жадаллаштириш учун ИТТКИ субъектларига солиқ, амортизация ва бошқа иқтисодий имтиѐзлар тизимини қўллаш амалиѐти кенг қўлланилган. Масалан, ИТТКИ субъектлари фаолияти натижасида олинадиган фойдадан солиқ олмаслик, ўша солиқ базасини уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш, импорт операцияларидан имтиѐзли бож-таъриф сиѐсатини қўллаш амалиѐти кенг тарқалган. Масалан, Японияда бугунги кунда ИТТКИга ажратилаѐтган маблағлар АҚШга нисбатан –11,0 марта, Германияга нисбатан –8,4 марта камдир131 . Япониянинг инновацион ривожланиш йўлида амалга ошираѐтган тадқиқотлар ва илмий техникани қўллаш бўйича ишлари кўпчилик ҳолатда, ривожланган мамлакатларникидан фарқ қилади. Масалан, АҚШнинг Гарвард бизнес мактаби профессори Х.Такчеучи Япония инновацион ривожланишнинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигини қатор жиҳатларини кўрсатиб берган. Хусусан, Х.Такчеучининг фикрига кўрса уларнинг асосийлари қуйидагиларда кўринади: -компания ѐки фирмага ишлаб чиқариш субъекти (машина) сифатида эмас, балки тирик организм сифатида қараши; -компания ва фирмаларнинг раҳбар ва бошқарувчилари, яъни масъул ходимлар бирор-бир ҳақиқатни излаб топиш ва уни амалиѐтга жорий этиш 131 109 эмас балки, ўз дунѐқарашларига таяниш орқали реал воқелик асосида ишни ташкил этиши; -асосий эътибор билим ва қобилиятга эмас, балки инновацион ривожланишнинг олтинчи авлодини ривожлантиришга қаратиши; -корхона ва фирмаларнинг фаолият юритадиган ташкилий тизимига эмас, балки ўз-ўзини бошқарадиган ва фаолиятни ташкил этадиган коллективга асосий эътибор қаратилиши; -корхона ва фирма иш фаолиятини бошқаришда ўрта бўғиндаги ходимларнинг фикр ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда мавжуд мунозалари ҳолатлар ҳал этилади, айнан шу жараѐн инновацион ривожланишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади; -инновацион ривожланишни самарадорлигини ошириш бўйича билимларни оширишда инсайдир ва аутсайдр таълим хизматларидан кенг фойдаланилади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Япония миллий иқтисодиѐтини ривожлантиришда қувиб етишнинг классик усулини қўллайдиган мамлакатлар қаторига киради, қувиб етишнинг классик усулининг дастлабки даврларида АҚШда ишлаб чиқариладиган юқори технологияларни импорт қилиш ҳисобига амалга оширилган; 1960 йилдан бошлаб хусусий техника-технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор бера бошлади. Япония иқтисодий ўсишни таъминлашда имитацион моделни жорий этган, кейинчалик ушбу модел кейин Осиѐ қитъасида қатор мамлакатлар кенг қўлланилган, иммитацион моделнинг асосий хусусияти чет эл мамлакатлари технологияларига маҳаллий технологияларни чатиштириш ҳисобланади; Япония 1950 йиллардан бошлаб хорижий мамлакатлардан кўплаб патентлар ва лицензиялар сотиб олиш ҳисобига инновацион ривожланишга асосланган йирик технопаркларни ташкил этди. 80-йилларида Ташқи савдо ва саноат вазирлиги томонидан ―Технополис‖ дастури асосида 14 шаҳарда 18 110 та технополис ташкил этилди. ―Цукуба‖ технополиси уларнинг ичида энг йириги бўлиб, 28 минг га майдонни эгаллаган, унда 145,0 минг киши фаолият кўрсатади; Японияда 1980 йиллардан бошлаб, инновацион ривожланишнинг янги тамойиллари ва қоидалари татбиқ этила бошлади, бунинг асосий марказида мамлакатда мустақил тадқиқот ва илмий йўналишларини ривожлантириш туради.
Хулоса
Мен Ўзбекистон миллий Унверситет Иқтисодиёт факултети Иқтисодиёт йўналиши талабаси Эшмирзаев Саидмирзо Инновацион иқтисодиёт фанидан "Инновацион ишланмаларни яратишнинг ўзига хос йўллари" мавзусини ўқиб ўргандм билим кўникмаларга ега бўлдим .
1. Адабиётларда ташкилий билимларни шакллантириш жараёнининг турли элементлари ажратиб кўрсатилади. К.Д. Экк билимларни бошқаришнинг қуйидаги жараёнини ажратиб кўрсатади : Билимларни ишлаб чиқиш: билимларни идентификатсиялаш, уларни эгаллаш, ривожлантириш ва қайта ишлаш.
2. Билимларни тақсимлаш: малакани ошириш, коммуникатсияларни бошқариш, билимларнинг бесамар кетишига қарши чоралар.
3. Билимлардан фойдаланиш: ўқув ва инноватсия муҳитини яратиш, ходимларни бошқариш, сифатни бошқариш, рекурсив таълим.
Do'stlaringiz bilan baham: |