2-босқич (20 дақиқа). Ахборот соати мавзусини ёритиш. Бу босқич иловада берилган мавзу матни асосида ўтказилади.
3-босқич (20 дақиқа). Талабалар билан фазилатлардан бири ҳақида суҳбатлашиш ва шу фазилатни кенг тарғиб қилиш. Мазкур фазилатнинг зидди бўлган иллатдан сақланишга чорлаш. Ҳар бир мавзуда келтирилган фазилат маъно-мазмуни ёритилиб, улар ҳақида ҳадис, мақол, ҳикматли сўз, ривоят ва бошқалар келтирилиши лозим.
4-босқич (20 дақиқа).Бадиий адабиётлар билан танишиш босқичи. Мазкур босқичда албатта шу ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим.
Дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР
ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ ВА МОНОПОЛ ТОВАРЛАРНИ СОТИШ ЖАРАЁНЛАРИГА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и https://www.uza.uz/uz/posts/yuqori-likvidli-va-monopol-tovarlarni-sotish-zharayonlariga-bozor-mexanizmlarini-zhoriy-etishni-davom-ettirish-chora-tadbirlari-togrisida_249808
Д.А.ХИДОЯТОВНИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ ИККИ ТОМОНЛАМА ВА МИНТАҚАВИЙ КУН ТАРТИБИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Пандемиянинг салбий оқибатларини тез фурсатда кенгиб ўтиш мақсадида иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бунинг учун ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда чегараолди туманларда самарали транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва таълим соҳаларида ҳукуматлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар даражасида фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Суҳбат якунида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳорий айём – Наврўз муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек ишчан ва дўстона руҳда ўтди.