Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева


Металл-керамик кўприксимон протезлар билан тиш қатори нуқсонлари ўрнини босиш



Download 7,97 Mb.
bet61/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

Металл-керамик кўприксимон протезлар билан тиш қатори нуқсонлари ўрнини босиш
Металл-керамик кўприксимон конструкциялар яхлит қуйма ва чинни протезлар устунлигини ўзида мувофиқлаштиради, юқори мустаҳкамлиги, эстетик талабларга жавоб бериши, емирилишга чидамлилиги, оғиз бўшлиғи тўқималарининг уларга бефарқлиги (индифферентлиги) билан ажралиб туради.
Металл-керамик кўприксимон протезлар қўлланишига асосий тавсия, одатда, тиш қаторининг кичик (1-2 та тиш) нуқсонлари ўрни тўлдиришдан иборат.
Стандарт чинни тишлар қўшилган кўприксимон протезлар аллақачон яхши маълум. Уларни тайёрлашдаги мураккаблик металл ҳимоячи крампонларга стандарт чинни тишларни кавшарлаш заруратидан иборат эди. Стандарт чинни тишлар жуда тез-тез, айниқса, совутилганда парчаланиб кетарди ва энг муҳими, алоҳида моделлаш имконияти истисно қилинарди. Мураккаб технология, функционал ва эстетик самараси ҳар доим ҳам объектив эмаслиги турли крампонлар ёрдамида металл ложада маҳкамланадиган чинни фасетлар билан кўприксимон протезларнинг оммалашишига ёрдам бермади.
Ўтган асрнинг 60-йиллар ўртасида эритилган чиннили яхлит қуйма кўприксимон протезлар тайёрлаш учун керамик массалар ҳамда асл ва аслмас металлар қотишмаларини ишлаб чиқариш бошланди. Алоҳида моделлаш бўйича чинни билан қопланган кўприксимон протезлар тайёрлаш имконияти пайдо бўлди.
Металл-керамик кўприксимон протезларни режалаштиришда улар қўлланиши бўйича тавсияларга алоҳида эътибор қаратилиши керак. Бунда қуйидаги вазиятларни эътиборга олиш керак. Биринчидан, бундай протезларни режалаштиришда таянч тишларни металл-керамик қопламалар билан қоплаш имконияти пухта ўрганиб чиқилиши керак (ушбу масала тааллуқли бобда батафсил кўриб чиқилган). Иккинчидан, кўприксимон протезнинг оралиқ қисмини чинни билан қоплаш имкониятини аниқлаш алоҳида масала ҳисобланади. Бунинг учун тиш қатори нуқсони соҳасида альвеолалараро бўшлиқ ҳажмини баҳолаш керак. У чиройли ана­томик шаклли ва ўлчамли сунъий металл-керамик тишларни лойиҳалаш учун етарли бўлиши керак. Учинчидан, айрим муаллифлар асл металлардан фойдаланишда ўртача (икки-учта тиш давомийлигидаги) нуқсонларни ёки зангламайдиган пўлат қотишмаларидан фойдаланишда ўртача ва катта (икки-тўртта тиш давомийлигидаги) нуқсонларни бундай протезлар қўлланиши учун тавсия деб ҳисоблайдилар. Кўприксимон протез оралиқ қисми узунлигини ошириш чинни парчаланишига олиб келадиган бироз шакл ўзгаришларига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисобланади. Ҳаддан ташқари катта кўприксимон протезлар қопланган ёки улар тавсияларсиз, масалан, пародонт касалликларида таянчлар сони оширилмасдан қўлланган ҳолатда таянч тишлар пародонтининг ҳаддан ташқари ортиқча юкланиш хавфини эътиборда тутиш керак. Паро­донт ҳолатининг пухта клиник ва рентгенологик баҳоланиши, пародонтограмма ёрдамида унинг захира кучлари баҳоланиши билан тўлдирилган ҳолда, металл-керамик кўприксимон протезларнинг қўлланиш имкониятини янада аниқ белгилаш имконини беради. Бундан ташқари, ушбу конст­рукциядан худди шундай муваффақият билан тиш қаторларининг ҳам олд, ҳам ёнлама бўлимларидаги нуқсонлар ўрнини тўлдириш учун фойдаланиш мумкинлигини назарда тутиш керак.
Ушбу протезлар қўлланиши учун тавсия этилмайдиган ҳолатларга тиш қаторларининг катта (уч-тўртта тишдан кўпроқ) нуқсонларини; паст клиник қопламали таянч тишлар билан чекланган нуқсонларни киритиш мумкин, бунда қалинлиги юзасидан силлиқланган қопламалар тиш чугирлари сезиларли қисқаришига ва кўприксимон протезнинг маҳкамлаб қўйилиши бузилишига олиб келади. Қаттиқ тўқималарнинг керакли қатламини силлиқлаш қийин бўлган юқори емирилувчанликнинг компенсацияланган шаклларида ёки аксинча, окклюзиялараро бўшлиқ тинч ҳолатда 5 мм.дан юқори бўлган компенсацияланмаган шаклларида чинни қопламали кўприксимон протезларни режалаштиришда катта эҳтиёткорликка риоя қилиниши керак. Бундай ҳолатда керамика қатлами ҳаддан ташқари катта бўлиб, бу унинг парчаланишига сабаб бўлиши мумкин. Ниҳоят, чайнаш мушакларининг ҳаддан ташқари қисқарувчанлик хоссаси билан боғлиқ чинни парчаланиши хавфи туфайли металл-керамик протезлар тавсия этилмайдиган чайнаш мушаклари парафункцияларига эга беморлар алоҳида гуруҳни ташкил этади.
Тавсиялар хусусида сўз юритилганда қайд этиш керакки, аксарият тавсия этилмайдиган ҳолатлар мутлақ эмас, балки нисбий ҳисобланади, яъни керакли ортопедик ва/ёки ортодонтик тайёргарликдан сўнг металл-керамик кўприксимон протезлар муваффақият билан қўлланиши мумкин. Хусусан, чуқур тишлов, чуқур жароҳатловчи тишлов каби аномали­яларда, чуқур курак тиш тўсиқли прогнатия ва прогенияда, тиш қаторларининг асоратли нуқсонлари ва шакл ўзгаришларида, пастки жағ силжишларида, патологик емирилувчанликда, альвеолалар ўртасидаги масофа қисқарганда. Бундай ҳолатларда таянч тишларни жорий қилиш ва қимирлатиш, улар пародонтининг жароҳатли ортиқча юкланиши, бўғим дисфункцияси, қоплама кўчиши хавфи мавжуд.
Тишлов бузилишлари ҳар бир турида металл-керамик кўприксимон протезларни дастлабки тайёрлаш ва лойиҳалаш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.
Пастки жағни силжитиш тавсия этилган беморларда металл-керамик кўприксимон протезларни тайёрлашнинг бошқа хусусияти тиш қаторларининг бутун давомийлигида кўплаб ва бир текис контактга эришиш учун таянч қопламалар сони оширилишидан иборат. Қопламалар ва фасетлар баландлиги премолярлар ва молярлар соҳасида пастки жағнинг сагиттал силжишидан сўнг пайдо бўладиган вертикал тирқиш йўқолиши учун етарлича бўлиши керак. Бундан ташқари, тайёр металл-керамик протез нормогнатик тишловдагига нисбатан узоқроқ муддатга (3-4 ой) вақтинча маҳкамланиши кераклиги ҳам ортопеди­к даволашнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади ва бундай беморлар диспансер томонидан кузатилиши керак.
Агар даволаш жараёнида тишлов баландлиги (альвеолалар ўртасидаги баландлик)ни ошириш керак бўлса, бу бўғимда ва чайнаш мушакларида ноқулайлик пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида бир пайтнинг ўзида 3-4 мм дан юқори бўлмаган тарзда амалга оширилиши керак. Бу, биринчи навбатда, ҳам мустақил шакл, ҳам бошқа аномалия билан бирга кечадиган тишловга тегишлидир.
Тиш қаторлари олд бўлимида металл-керамик қопламалар ёки кўприксимон протезларнинг юқориги ва пастки жағлар олд тишлари ўртасидаги вертикал тирқиш 5 мм дан ошмайдиган кескин ифодаланмаган очиқ тишлов ҳолатидагина қўлланиши мақсадга мувофиқдир. Курак тишлар ва қозиқтишларнинг кесувчи қиррасини, баъзан эса ҳар икки жағнинг биринчи премолярлар чайнаш юзасини моделлаш ва узайтириш орқали ушбу тирқишни камайтиришга ва ҳатто бартараф этишга эришилади.
Протезлашдан олдин беморни пухта клиник ва рентгенологик текширувдан ўтказиш, шунингдек диагностик моделларни ўрганиш керак.
Ёнлама бўлимлардаги тиш қаторлари ва пуль­пасизлантирилган премолярлар ва молярлар нуқсонлари мавжуд ҳолатда, ушбу тишларни қисқартириш ва шу орқали олд тишлар ўртасидаги вертикал тирқиш ҳажмини сезиларли камайтириш мумкин. Агар ёнлама бўлимлардаги таянч тишлар баъзилари пульпасизлантирилмаган бўлса ва тишлов баландлиги ушбу тишларда сақланиб турган бўлса, уларни пуль­пасизлантириш ва қисқартириш мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, ёнлама тишларни, айниқса, молярларни 1 мм калталатиш курак тишлар ва қозиқтишлар ўртасидаги вертикал тирқишнинг 2-3 мм камайишига олиб келади.
Олд тишлар соҳасида металл-керамик қопламалар ёки кўприксимон протезларни лойиҳалашдан олдин юқори ва пастки лаблар вертикал ўлчамларини билиш, шунингдек табассум қилганда ва суҳбатлашиш вақтида курак тишлар ва қозиқтишлар очилиб қолиш даражасини баҳолаш жуда муҳимдир. Бу юқориги ва пастки тишлар металл-керамик қопламаларини лойиҳалашнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради. Тиш технигига мумли тишлов қолипида тааллуқли йўналишлар бериш, янада яхшиси уларни унга бевосита беморнинг оғиз бўшлиғида кўрсатиш ва протезларни лойиҳалаш тафсилотларини муҳокама қилиш керак. Айрим ҳолатларда узун юқори лабда моделлаш вақтида юқориги металл-керамик қопламаларнинг кесувчи қирраларини кўпроқ узайтириш, бошқа ҳолатларда эса – бемор лабларининг тузилиши ва функционал хусусиятларига қараб пастки металл-керамик қопламаларнинг кесувчи қирраларини узайтириш мақсадга мувофиқдир.
Очиқ тишловли беморларда металл-керамик қопламалар ва кўприксимон протезларни лойиҳалаш ва қўллашнинг клиник босқичлари ўзига хос хусусияти шундан иборатки, препаратлаш вақтида олд тишларнинг кесувчи қирралари қисқартирилмайди. Беморда нутқ, тил парафункциялари бузилиши ёки бошқа асоратлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун тайёр протезларни вақтинча 2-3 ой таянч тишларга маҳкамлаш тавсия этилади.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish