Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева


КОМБИНАЦИЯЛАНГАН КЎПРИКСИМОН ПРОТЕЗЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ



Download 7,97 Mb.
bet60/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

КОМБИНАЦИЯЛАНГАН КЎПРИКСИМОН ПРОТЕЗЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
Комбинацияланган кўприксимон протезлар (пластмасса қопламали). Кўприксимон протезларни таснифлаш тамойилларидан бири улар тайёрланган материалдан иборат. Бу металл протезлар, пластмас­сали ва комбинацияланган протезлар бўлиши мумкин. Комбинацияланган протезлар кавшарланган-қолипланган металл асосли ва яхлит қуйма бўлиши мумкин.
Кавшарланган комбинацияланган кўприксимон протез. Кўпинча, кавшарланган комбинацияланган кўприксимон протезларнинг иккита асосий конструкцияси қўлланади. Биринчисида қоплама материал билан фақат оралиқ қисми қопланади, иккинчисида, протез корпусидан ташқари, қоплама материал таянч қисмларига ҳам қопланиб, бунда қоплама сифатида қолипланган комбинацияланган қопламалардан фойдаланилади.
Таянч тишлар қолипланган қопламаларга мослаб тайёрлангандан сўнг, уларни тайёрлаш учун нусхалар олинади. Қопламалар тайёрлангандан сўнг, оғиз бўшлиғида уларнинг сифати текширилади ва таянч тишлардан ечилмай яна нусха олинади. Сўнгра қопламалар таянч тишлардан ечиб олинади, нусхага тааллуқли излар қўйилади ва эритилган мум билан тахминан учдан бир қисми қуйиб тўлдирилади. Гипсли моделлар қуйилади, улар артикуляторда маҳкамлаб қўйилади ва келгусида пластмасса билан қопланадиган оралиқ қисми моделини тузишга киришилади.
Дастлаб оралиқ қисми модели металл қолиплар тайёрланган тарзда тузилади. Шундан сўнг вестибуляр ёки вестибуляр-чайнаш юзасидан мум қоплаш материали учун ложа яратиш ҳисоб-китоби билан қирқиб ташланади. Унда қопламани ишончли маҳкамлаш учун мум ҳалқалари ўрнатилади. Протез корпусини қуйиш стандарт­ технология бўйича амалга оширилади. Гипс моделда қуйиш аниқлиги текширилади, сўнгра эса у таянч қопламалар билан кавшарланади. Протез каркаси оқартирилади, кавшарлаш жойларига ишлов берилади, протез силлиқланади ва унга сайқал берилади. Пластмассали қоплама учун ложа металл рангини ниқобловчи махсус лок билан қопланади (ЭДА, коналор ва ҳ.к.), мумдан вестибуляр ёки вестибуляр-чайнаш юзаси модели тузилади ва мум олдиндан табиий тишлар ранги бўйича танлаб олинган пластмасса билан алмаштирилади.
Агар оралиқ қисми билан бирга таянч қопламалар ҳам қопланса, бу таянч тишларни препаратлашда ҳисобга олиниши керак. Улардан қоплама қисмини қолипланган қопламага жойлаштириш учун қаттиқ тўқималарнинг қўшимча қатлами олиб ташланади. Қолипланган қопламада очиқ жой ҳосил қилиш кўприксимон протезнинг барча конст­рукцияси мустаҳкамлигини бўшаштиради. Шу туфайли фақат оралиқ қисми қопланган кўприксимон протезлардан тиш қаторлари ёнлама бўлимларида қўшилган нуқсонлар ўрнини босиш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Барча конст­рукция мустаҳкамлигини бўшаштирадиган қолипланган комбинацияланган қопламалар таянчлари сифатида қўлланиши эса кўпроқ тиш ёйларининг олд бўлимларида жойлашган нуқсонларда тавсия этилган.
Қолипланган металл қопламадаги очиқ жой кўприксимон протезнинг оралиқ қисми билан кавшарлангандан сўнг ҳосил қилинади. Қолипланган қопламани қоплаш материали суртилишига тайёрлаш технологияси юқорида тавсифлаб ўтилган. Пластмассадан тайёрланган қоплаш материалини суртиш бир вақтнинг ўзида ҳам кўприксимон протезнинг оралиқ қисмида, ҳам таянч қопламаларда амалга оширилади.
Ишлов бериш, силлиқлаш ва сайқал беришдан сўнг протез оғиз бўшлиғида текшириб кўрилади. Қийинчиликлар, энг аввало, протез қўйишда қўшимча тайёрлаб қўйилишни талаб қиладиган комбинацияланган қолипланган қопламалар қўлланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, оралиқ қисмида қоплама яратиш унинг милкка ҳаддан ташқари босим кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин. Пластмассага алоҳида чидамсизлик ҳолатида оралиқ қисмини пластмассанинг шиллиқ парда билан контактини тўлиқ истисно қиладиган тарзда моделлаш керак.
Ҳозирги вақтда кавшарланган кўприксимон протезлар қўлланиши тарафдорлари сони аста-секин қисқариб бормоқда. Бунинг бир нечта сабаби бор. Оғиз бўшлиғида табассум қилганда ёки суҳбатлашганда кўзга кўринарли эстетик талабларни қўпол тарзда бузадиган металл қисмлар мавжудлиги. Протезда кавшар мавжудлиги кўпинча унинг ранги ўзгаришига (қорайишига) ёки оғиз бўшлиғи муҳитида оксидланадиган айрим металларга аллергик реакциялар пайдо бўлишига олиб келади. Протез кавшарланган чизиқ бўйича синиши ҳам мумкин. Қолипланган комбинацияланган қопламалар қўлланиши, юқорида қайд этилгандек, кўприксимон протез конструкциясини бўшаштиради, унинг қаттиқлигини камайтиради. Бу, ўз навбатида, таянч комбинацияланган қопламаларда пластмассанинг қатламланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ўз-ўзидан қолипланган комбинацияланган қопламалар юқорида қайд этилган бир қатор жиддий камчиликларга эга бўлиб, улар нафақат якка қопламалар кўринишида, балки кўприксимон протезлар учун таянчлар сифатида ҳам кенг қўлланишига тўсқинлик қилмоқда.
Янада такомиллашган конструкцияларни излаш жараёнида ўзининг кавшарлаш сифатлари бўйича юқори турадиган яхлит қуйма протезларнинг бутун бир серияси яратилди.
Пластмасса қопламали яхлит қуйма кўприксимон протезни тайёрлаш технологияси пластмасса қопланиш усули ва унинг турига қараб бир неча вариантларга эга. Металл асос яхлит қуйма кўприксимон протездаги каби тайёрланади.
Кукун-суюқлик туридаги пластмассадан фойдаланишда протез корпуси мумли репродукциясини моделлаштириш жараёнида уни тутиб туриш учун турли механик мосламалар (илмоқлар, скобалар, шарчалар, рамкалар, маржонлар, гранулалар ва ҳ.к.) назарда тутилади. Қуйма қопламаларнинг вестибуляр юзасида пластмасса қатлами учун ретенцион қисқичлар назарда тутилади.
Яхлит қуйма кўприксимон протезнинг қоплама қатлами сифатида «Пиропласт» (Германия) махсус пластмассаси қўлланиши мумкин, у уч турли (опак, дентин ва эмал) кукундан ташкил топган.
Бироқ яхлит қуйма кўприксимон протезларнинг амалиётга киритилиши қоплама материални металл асосга маҳкамлаш муаммосини ҳал қилмади, шу туфайли ҳозирда анъанавий усулларга муваффақиятли рақобатчи бўла оладиган янги усулларни излаш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish