Қистирмаларни тайёрлашнинг бевосита ва билвосита усуллари мавжуд. Қистирмаларни тайёрлашнинг билвосита усули бевосита усулдан қатор афзалликка эга (шифокор ва пациентнинг вақтини иқтисод қилади, металлнинг сафланишини камайтиради, айниқса бир неча қистирмаларни тайёрлашда, юқори аниқликка эга).
Қистирмаларни тайёрлашнинг бевосита ва билвосита усулларини таққослаб, уларнинг афзалликлари ва камчиликларини таъкидлаб ўтиш лозим.
Бевосита усул юқори даражада аниқликка эга, чунки уни қўллашда қолип олиш ва модел материалларининг хажмли ўзгариши билан фарқланувчи, қолип олиш ва гипсли моделни тайёрлаш учун зарурат туғилмайди.
Оғиз бўшлиғида табиий тишда қистирманинг моделини яратишда функционал окклюзиянинг ҳисобга олиш имконини беради.
Бевосита усулда травматик пародонтитларнинг олдини олиш учун қистирмаларнинг чегарасини нафақат бўшлиқ қирралари бўйлаб, балки қирралари соҳасида ҳам, назорат қилишнинг имкони мавжуд. Фақат тишлар ўртасидаги оралиқдабевосита усул афзал ҳисобланади, бунда йиғма модел ёрдамида тишнинг бу юзасини осон кўриш мумкин бўлади.
Қайноқ модел тайёрлаш асбоби ёки мум билан оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг куйиш хавфи.
Тишлар ўртасидаги оралиқда қистирма моделини тайёрлашнинг мураккаблиги (Блек бўйича II, III, IV синф бўшлиқлари).
Техник муолажани бажаришга шифокор вақтининг норационал сарф бўлиши.
Шифокорнинг моделни тайёрлашнинг назарияси ва амалиёти бўйича махсус тайёргарлик кўришининг зарурлиги, мануал кўникмаларни юқори даражада сақлаб туриш учун бу мураккаб клиник усулни бажаришда доимий тарзда машқ қилиб туриши.
Чиқариб олишда унинг деформацияланиши ёки қуйма омадсиз бўлганида қистирма моделини такрорлаш зарурлиги.
Қуймада металлнинг киришишини компенсация қилиш усулларини қўллашнинг имкони йўқлиги (моделда бўшлиқ деворлари ва тубини изоляцияловчи лак билан қоплаш), цементни жойлаш учун бўш майдон билан таъминлаш.
Чархланган тишлар кўп миқдорда бўлганида қистирмаларнинг мумли моделини олиш жараёнини қисмларга ажратиш.
Бевосита усул чайнаш ёки бўйинолди соҳасининг нуқсонлари бўлган тишларни тиклашда, ҳамда штифт бўлган тиш коронкасининг сунъий культи моделини тайёрлашда мақсадга мувофиқдир.
Бевосита усул қуйидаги ҳолатларда кўрсатилган: МО, ОД, МОД типидаги молярлар ва премолярлар коронкаларининг нуқсонларида, ҳамда кесувчи қирранинг шикастланиши бўлган ва мавжуд бўлмаган курак тишлари ва қозиқ тишларнинг контакт юзалари нуқсонида; қатор жойлашган тишларни қистирмалар билан протезлашда; қистирмада ретенцион пунктларни моделини яратиш зарур бўлганида қопламани ушлаб туриш учун олд қатордаги тишларни комбинацияланган тишлар билан тиклашда.