ТИШ ҚАТОРЛАРИ НУКСОНЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ.
“Нуқсон” атамаси остида қайсидир аьзо, ушбу холатда тиш қатори камайиши тушунилади. Алохида муаллифлар (В.Н.Копейкин) нуқсон атамаси ўрнига “бирламчи қисман адентия” атамаси тиш қаторларида бир ёки бир нечта тишларнинг йўқлигини билдиради, бу эса, тиш куртаклари ривожланишининг бузилиши (хақиқий адентия) ёки уларнинг ёриб чиқишини кечиктириши (ретенция) натижасида булиши мумкин. Кўпинча “адентия” атамаси “иккиламчи” сўзи билан тўлдирилган, бу эса, тишнинг (тишларнинг) касаллик ёки жарохат натижасида, уни протезлашдан кейин йўқотилганлигини кўрсатади, хусусан бу аниқликда, муаллиф фикри бўйича, ушбу касалликни дастлабки, туғма, тишлар адентияси ва ретенциясидан фарқлаш имконини берувчи дифференциал-диагностик белгилар хам бор.
Клиникада тиш қаторлари нуқсонларининг етакчи симптомлари қуйдагилар хисобланади:
Тиш қаторлари узлуксизлигининг бузилиши.
Тиш қаторларининг мустақил харакатланувчи тиш гурухининг фаолият кўрсатувчи ва фаолият кўрсатмайдиган 2 турга бўлиниши.
Қолган тишларга пародонтнинг функционал юкламаси.
Тиш қаторлари окклюзион юзаси нуқсонлари.
Чайнов ва нутқ фаолиятининг бузилиши.
Тишларни йўқотиш билан боғлиқ бўлган чакка-жағ бўғимларининг ўзгариши.
Чайнов мускуллари фаолиятининг бузилиши.
Эстетик меёрлпрнинг бузилиши.
Кеннеди тиш қаторларининг барча нуқсонларини 4 асосий синфга бўлди:
I синф. Икки ёқлама чегараланмаган нуқсонлар.
II синф. Бир ёқлама чегараланмаган нуқсон.
III синф. Ён бўлимда чегараланган нуқсон.
IV синф. Бу синфга чегараланган нуқсон киради, унда тишсиз соха қолган тишлар олдида жойлашган ва жағнинг ўрта чизиғини кесиб ўтади.
Е.И.Гаврилов бўйича тиш қаторлари нуқсонларининг классификацияси: 1-бир ёқлама охирги нуқсон; 2-икки ёқлама охирги нуқсон; 3-тиш қатори ён бўлимининг бир ёқлама аралаш нуқсони; 4-тиш қатори ён бўлиминиг икки ёқлама аралаш нуқсонлари; 5-тиш қатори олд бўлимининг аралаш нуқсони; 6-комбинацияланган нуқсонлар; 7-якка сақланган тишли жағ.
Тиш қаторлари нуқсонлари билан беморларни даволаш мақсадида кўприксимон, ечиладиган пластинкали ва Бюгеь протезлари қўлланилади. Уларнинг ёрдамида фонетик ва эстетик етишмовчиликлар, тиш жағ тизимининг морфологик бузилишларини тўлақонли бартараф этиш ва чайнов фаолиятини тиклаш мумкин.
Протез қурилмаси ва таянч тишларни танлашда синф ва нуқсонлар кўлами барча қолган тишларнинг пародонт ҳолати, чайнов мускуллари(тонуси) ҳолатини ҳисобга олиш лозим. Даволаш аппарати конструкциясини узил-кесил танлашда прикус тури ва беморларнинг баьзи одатлари муҳим таьсир кўрсатиши мумкин.
Чайнов босимини узатиш йўли бўйича тиш протезлари таснифи (К. Румпель буйича):
физиологик;
ярим физиологик;
нофизиологик.
Биринчилари чайнов босимини факат табий тишларга утказади. Иккинчилари – босимни тишка хам шиллик каватга утказади. Учинчилари – чайнов босимини факат шиллик каватга утказадилар.
Тиш протезлари конструкцияси турлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |