Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева


В. К. Курляндский одонтопарадонтограммаси



Download 7,97 Mb.
bet20/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

В. К. Курляндский одонтопарадонтограммаси схема-чизмадан иборат, унга ҳар бир тиш ва унинг таянч аппарати ҳакидаги маьлумотлар киритилади.
Маьлумотлар клиник тадкикотлар, рентгенологик текширув ва гнатодинамометрия натижасида олинган, шартли белгилар кўринишида такдим этилган. Уларга куйидаги белгилар киради: N-патологиясиз ўзгаришлар, О-тиш мавжуд эмас, ¼-биринчи даражали атрофия, ½-иккинчи даражали атрофия, ¾ -учинчи даражали атрофия, ¾ -дан ортиқ атрофия тўртинчи даражасига киради, бунда тиш юмшоқ тўқималар билан ушлаб турилади ва у олиб ташланади.
Атрофия даражаси ва тишларнинг силжиш даражасига боғлиқ ҳолда, овқатни қайта ишлаш вақтида келиб чиқадиган таянч тўқималарнинг юкламасига бўлган чидамлилик коэффиценти тегишлича пасаяди.
Келгусидаги одонтопарадонтограмма схема чизмаси бири устидан бошқаси параллел жойлашган уч қатор ҳужайрадан таркиб топади.
Чизма ўртасида тиш формуласини акс эттирган ҳужайралар қатори жойлашади, бу қаторлар усти ва тагида ҳужайралар жойлашган, уларга тиш ҳолати ва парадонт суяк тўқимаси (атрофия меьёри, даражаси, тишларнинг йўқлиги) ҳақидаги маьлумотлар киритилади. Ундан кейин хужайралар қатори келади, уларга шартли коеффицентларда ифодаланган, таянч тўқималарнинг қолдиқ кучи маьлумотлари кўрсатилади.
Схема-чизмани тўлдиргандан кейин шартли белгилар билан юқори ва пастки жағ коэффицентларини қўшиш амалга оширилади ва олинган схема одонтопарадонтограмманинг ўнг ярмида ишлаб чиқилади. Жамланган маьлумотлар асосида жағ тиш қаторлари орсидаги кучларнинг ўзаро муносабати аниқланади.
Функционал чайнов синамалари. Christiansen 1923 йилда биринчи марта уларнинг усулларини ишлаб чиқди. Текширилаётган кишига чайнаш учун какос ёнғоғидан учта бир ҳил цилиндр берилади. 50 та чайнов харакат-ларидан сўнг текширилаётган киши латокка чайнаган ёнғоқни туфлайди. Уларни чайиб, 100 С° Ҳароратда 1 соат давомида қуритилади ва турли ҳажмда тешикли 3 та элакдан ўтказилади. Элакдан ўтмай қолган бўлаклар миқдори бўйича чайнов самарадорлиги ҳақида фикр фритилади.
Христиансеннинг чайнов синамаси усули кейинчалик 1932 С. Е. Гельман томонидан модификация қилинган.
Гельманнинг чайнов синамаси. С. Е. Гелман чайнов самарадорлигини Christiansen каби чайнов харакатлари миқдори бўйича эмас, балки 50 сония вақт давомида аниқлашни тавсия қилди. Текширилаётган кишига чайнаш учун 5 г бодом мағзи берилади ва “бошланг” деган кўрсатмадан сўнг 50 сония саналади.
Интакт тиш қаторларида барча чайнов массаси элакдан ўтказилади, бу эса 100% чайнаш самарадорлиги ҳақида дарак беради. Элакда қолдиқ қолганда, уни тортиб кўрилади ва пропорция ёрдамида чайнаш самарадорлигининг бузилиш фоизи, яьни чайнов синамасининг барча массасига нисбатан қолдиқ муносабати аниқланади.
Рубинов чайнов синамаси. У чайнов синамаси учун ўрмон ёнғоғининг 800 мг оғирликдаги бир мағиз билан чегараланишни кўпроқ физиологик ҳисоблайди.
Чайнов даври ютиш рефлексининг пайдо бўлиши бўйича аниқланади ва у ўртача 14 сонияга тенг. Ютиш рефлекси юзага келишида масса идишга туфланади, унинг кейинги ишлови Гельман услубига хос. Ёнғоқ мағзини чайнаш қийинлашган ҳолатларда И. С. Рубинов синама учун қотирилган нондан фойдаланишни тавсия қилади, қотирилган нонни чайнаш вақти ютиш рефлексининг вужудга келишигача ўртача 8 сонияга тенг.
Пастки жағ ҳаракатлари ва мускуллар функционал ҳолатини рўйхатга олишнинг график усуллари.
1954 йилда И. С. Рубинов мастикоциограф асбобини тавсия қилди ва мастикоциография деб номланувчи, чайнаш вақтида пастки жағ харакатларини кимографда олиш усулини ишлаб чиқди. Бу пастки жағнинг (mastication-чайнаш, grapho-ёзаман) рефлектор харакатларини рўйхатга олишнинг график усулидир. Рўйхатга олувчи асбобларни ўрнатиш кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлган жой, пастки жағнинг ияк ости соҳасини ҳисоблаш лозим, у ерда юмшоқ тўқималар солиштирилганда, фаолият вақтида кам силжийди.

Бундан ташқари, пастки жағнинг бу қисмидаги харакатлар амплитудаси унинг бошқа соҳаларидан кўра чайнов жараёнида кўпроқ, бунинг оқибатида рўйхатга олувчи асбоб уларни яхши аниқлайди. Овқат бўлагини чайнаш билан боғлиқ бўлган, ҳаракатларнинг барча коплекси, чайнаш даври сифатида характерланади.


Хар бир чайнов даври беш фазага бўлинади:
Биринчи фаза - тинч ҳолат
Иккинчи фаза - оғизни очиш ва овқатни киритиш.
Учинчи фаза - чайнов фаолиятининг бошланғич фазаси (адаптация).
Тўртинчи фаза - чайнов фаолиятининг асосий фазаси.
Бешинчи фаза - овқат бўлагини шакллантириш кейинчалик ютиш фазаси.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish