Курак тишлар чуқур ёпиш билан ортогнатик прикус. Нормал прикусда пастки тишларнинг юкориси билан ёпилишида тож баландлиги 1/2 дан ошмаслиги лозим. Кесувчи-бўртиқли контактни сақлаш билан ёпилиш даражасининг катталашиши курак тишлар чуқур ёпилишининг ҳосил бўлишига олиб келади. Бундай контакт бўлмаганда чап аномал шакллардан бири-чукур прикус ҳақида боради. Марказий окклюзия холатида кўплаб контактлар сақланади, биринчи молярларнинг ўзаро алоқаси ортогнатик прикусга тегишли бўлади.
Олд тишлар протрузияси ёки ретрузияси билан ортогнатик прикус. Протрузияда альвеоляр қисм ва олд тишлар олдинга оғади, ретрузияда эса олд тишлар альвеоляр қисм билан бирга тик холатни эгаллайди ёки орқага оғади. Марказий окклюзия холатида биринчи молярларнинг ўзаро муносабати ортогнатик прикусга мувофиқ бўлади ва тишлар орасидаги кўпгина алоқалар сақлаб қолинади.
Патологик (аномал) прикуслар.
Организм ривожланишининг бузилиши оқибатида келиб чиқадиган-структура ва фаолиятнинг нормадан четга чиқиши ушбу биологик кўриниш аномалиядир. (грекчада anomalia - меъёрдан четга чиқиш).
Улар учун чайнаш, нутқ фаолияти ва беморнинг ташқи кўриниши характерлидир, яъни нафақат морфологик, балки функционал бузилишлар ҳам аҳамиятга эга.
Дистал прикус (прогнатия) тиш қатори нормал муносабатларининг бузилиши билан фарқланади, бунда биринчи юқори молярнинг мезиаль ёноқ бўртиғи биринчи пастки молярнинг бир хил номланувчи бўртиқлари билан жипслашади, баъзан эса , иккинчи премоляр ва биринчи пастки молярнинг мезиаль ёноқ бўртиғи орасидаги эгатчага тушади.
Мезиал прикус (прогения) олд тишлар каби, ён тишларнинг ўзаро муносабатининг бузилиши билан ҳам характерланади. Бунда олд пастки тишлар, бир хил номланувчи юқори тишларни ёпиб, олдинга силжийди. Ён тишлар ўзаро муносабатининг бузилиши қуйдаги белгилар билан характерланади.
Юқори биринчи молярнинг мезиаль ёноқ бўртиғи бир хил номланувчи пастки молярнинг дисталь ёноқ бўртиғи билан контакт қилади ёки биринчи ва иккинчи моляр орасидаги эгатчага тушади.
Пастки тиш ёйининг пастки ён тишлар ёноқ бўртиғи устида кенгайиши ҳисобига ташқарида ётади ва бир хил номланувчи юқори тишларни ёпади.
Чуқур прикус кесувчи-бўртиқ контакти йўқлиги билан олд тишларнинг ёпилиши охирги даражаси билан тавсифланади. Бунда курак тишлар орасидаги сагиттал ёриқ ёки чуқур жарохатловчи прикус (дистал ёки мезиаль прикус) ҳосил бўлади.
Очиқ прикус . прикуснинг бу шаклида олд тишлар баъзан эса премолярларнинг ҳам жипслашуви бўлмайди. Жуда кам холларда ён тишларнинг тарқоқлиги кузатилади. Бу шаклни дистал ёки ёнлама очиқ прикус каби изохланади.