Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш масалалари



Download 1,5 Mb.
bet45/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш масалалари


Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш механизмининг такомиллаштириш асосий йўналишларининг иккинчиси шу механизмнинг иккинчи таркибий қисми бўлган «Солиқ ундирувчилар» блоки билан бевосита боғлиқдир. Гап бу эрда амалиётда муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширувчи давлат органлари яъни суд ижрочилари
хусусида кетаяпти. Амалга оширилган таҳлил натижалари шундан далолат
берадики, ҳамма вақт ҳам ва ҳамма ҳолларда ҳам солиқ ундирувчилар фаолияти муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни таминлаш имконини бермаяпти. Албатта, уларнинг юқоридаги муаммони ҳал этишдаги хизматларини рад этишнинг ёки унинг аҳамиятини пасайтириб кўрсатишнинг иложи йўқ. Лекин шундай бўлишига қарамасдан, муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни таоминлаш вазифаси юклатилган солиқ ундирувчиларнинг ҳаммасини ҳам шу вазифани бажаришга холисона хизмат қилаяпти деб айтиб бўлмайди. Амалиётда содир бўлаётган кўпгина ҳолатлар ва далиллар шундан далолат бераяпти.
Бундан ташқари, корхоналарнинг қарздорликлари Суд ижрочилари томонидан дастлаб депозит ҳисоб рақамларига ундириб олиниб кейин солиқ қарзини қоплашга йўналтирилади. Натижада пул маблағлари бюджетга йўналтирилгунга қадар корхонага нисбатан пеня ҳисобланиши давом этиши билан бирга, ҳисоб рақамларида маблағлар айланиши бўйича давлат солиқ хизмати органлари маълумот олиши мумкинлиги «Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилмаганлиги муносабати билан бюджетга маблағларни вақтида ва тўлиқ йўналтирилаётганлигини назорат қилиш имконияти чегараланиб қолмоқда.
Уларнинг бу тарздаги «фаолият»лари тегишли бюджетларнинг фақат даромадлар қисмининг бажарилишига салбий таъсир кўрсатиб қолмасдан, балки хўжалик юритувчи субъектларнинг-солиқ тўловчиларнинг ҳам хўжалик-молиявий фаолиятларининг натижаларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Салбий таъсирини эса қуйидаги мисолда аниқлаштириш мумкин.
Натижада пул маблағлари тегишли ҳисоб-рақамларга йўналтирилгунга қадар корхонага нисбатан пеня ҳисобланиши, бу билан 3 та салбий оқибат ўз- ўзидан келтириб чиқармоқда. Булар:
Сунъий равишда солиқ қарзларининг пайдо бўлиши;
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида келиб тушмаслиги;
Сунъий равишдаги устамаларнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хўжалик-фаолиятига ортиқча юк бўлиши.
Бундан келиб чиқиб хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хўжалик-фаолиятларига ва тегишли бюджетларнинг фақат даромадлар қисмининг бажарилишига ҳамда сунъий равишда солиқ қарзларининг ошишига салбий таъсир кўрсатишни олдини олиш мақсадида суд ижрочилари депозит ҳисоб рақамига пул тушгандан то корхонанинг солиқ қарзини тўлагунгача даврдаги тартибини такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш керак.

@TDIU_ARM
Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш механизмини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларининг учинчиси. Шу механизмнинг таркибий қисмларидан бўлган «ҳуқуқий ҳужжатлар» блоки билан боғлиқдир. Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш механизмининг таркибий қисмларидан бири бўлган «ҳуқуқий ҳужжатлар» блокининг фаолият кўрсатишида маълум бир узилишлар содир бўлиб, унинг бир маромда ишламаслиги бутун механизмнинг ҳам соғлом фаолият кўрсатмаслигига олиб келаяпти.
Шу билан бирга, мажбурий ундирувни амалга ошириш муддатларининг даъво ариза бўйича узоқ вақтни олаётганлиги ишнинг самарадорлигини ошириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлашда салбий таъсир кўрсатмоқда.
Қачонки қарздорга қарзини тўлаши тўғрисида берилган огоҳлантириш талабномасини ўттиз кунлик муддат тугагач Хўжалик судларига киритилган даъво аризаси Хўжалик простессуал кодексининг 125-моддасига асосан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши ва 146-моддасига асосан ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач кучга кириши ҳисобига (бундан
ташқари почта орқали борадиган вақт ҳам бор) камида икки ойдан ортиқ вақт кетмоқда.
Суд ижрочилари томонидан ижрога қабул қилиб олиниб, қарздорнинг мол-мулкини хатлаш, савдони ташкил этиш ва сотиш даври, юқорида қайд қилинган муддатлар ҳамда қарздорлик суммалари умидсиз бўлса уни банкротлик орқали тугатиш соддалаштирилган тартибда бўлган ҳолда ҳам мажбурий ундирувни амалга оширишда умумий жараён 1(бир) йилгача чўзилмоқда.
Суд ижрочилари департаменти томонидан суд ҳужжатларини ижросиз қайтариш ва ижро иши юритишни тугатишда асос бўлаётган, қарздорнинг хатланган мол-мулкини қарзи эвазига қабул қилиб олишни рад этиш ёки мол- мулки, даромадларини қидириш юзасидан барча чораларнинг кўрилганлиги каби сабаблар асос қилинаётган «Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўрисида»ги Қонунининг 37, 40-моддалари тегишли бандлари бугунги кунда Солиқ кодекси талабларидан келиб чиқиб такомиллаштиришни талаб қилмоқда.
Шунинг учун ҳам муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш механизмини такомиллаштиришнинг йўналишларидан бири - бу жараённи тартибга солиб турувчи ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро амалиётда кенг қўлланилиб келинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўрганиб, ўзимизнинг шароитимиздан келиб чиқиб мослаштириш бугунги кун талабидир.

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish