Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети


Мустақил ишлаш учун назорат саволлари



Download 1,5 Mb.
bet15/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Мустақил ишлаш учун назорат саволлари

  1. Солиқ маъмурчилигини амалга оширишда Давлат солиқ хизмати органларининг ўрни ва аҳамиятини тушунтириб беринг?

  2. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

  3. Ўзбекистон Республикасида Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида солиқлар асосида рағбатлантириш йўналишлари нималардан иборат?

  4. Солиқ сиёсати тарғиботи нималарда намоён бўлади?

  5. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг солиқ сиёсати ижросини таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириб беринг?

Таянч иборалар:
солиқ тизими, тушунча, тамойил, солиқ муносабатлари, бошқариш, ҳаракатлар стратегияси, солиқ сиёсати, давлат солиқ хизмати органлари,
солиқ юки, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ ҳисоботлари.

3-БОБ. СОЛИҚ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИ


ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ



    1. Иқтисодиётимизнинг янада ривожланиши ва диверсификациялашувида солиқ сиёсатини юритишда солиқ маъмуриятчилигининг ўрни ва аҳамияти.

    2. Солиқ сиёсатида солиқ маъмурчилигини тутган ўрни ва унинг асосий йўналишлари.



    1. Иқтисодиётимизнинг янада ривожланиши ва диверсификациялашувида солиқ сиёсатини юритишда


солиқ маъмуриятчилигининг ўрни ва аҳамияти.



@TDIU_ARM
Мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлантириш ва диверсификациялаштириш босқичида давлат молиясини ислоҳ этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда фискал ва монетар сиёсатнинг ўрни, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини молиялаштиришнинг замонавий йўналишлари, молиявий тизим ва ресурсларни бошқаришнинг илғор хориж тажрибасидан республикамизда фойдаланиш масалалари ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири саналади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат бюджети
барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси
барқарор бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир.”10 деб алоҳида таъкидладилар
Маълумки муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан 2017 йил 7 февраль куни “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.11
Мазкур Фармонга мувофиқ аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. ва булар қаторида Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилгандир.
Шу ўринда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига эътиборимизни қаратадиган бўлсак, уларнинг ижобий натижаларини кўришимиз мумкин.
Мамлакатимизда солиқ тизимини такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш борасида муайян ютуқларга эришилмоқда.
Жумладан, бу йўналишда солиқ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтириш мақсадида, энг аввало, уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиқларнинг салмоғини камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Албатта, солиқ юкини камайтириш натижасида корхоналарда ўз ихтиёрида қоладиган маблағлардан ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг


10 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳттпс://www.гов.уз/уз/неwс/виеw/8879
11 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон.
самарадорлигини ошириш мақсадида инвестиция фаолиятини кенгайтириш ҳамда ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш имкони пайдо бўлмоқда.
Шунингдек, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқларни бир хиллаштириш бўйича амалга оширилаётган қатор чора-тадбирлар, ўз навбатида, корхоналарнинг бухгалтерия ходимларини солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш ишларини соддалаштиришга ҳамда солиқ мажбуриятларининг бажарилишини самарали назорат қилишга ёрдам беради.

@TDIU_ARM
Таъкидлаш лозимки, бу борадаги ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янада жадаллаштириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Бинобарин, замонавий талабларга жавоб берадиган солиқ тизими – иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.
Ўтган давр мобайнида тадбиркорлик субектларида текширишларни ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишларни қисқартириш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинди, ҳисоботларнинг шакли ва топшириш муддатлари соддалаштирилди.
Шу билан бирга, солиқ маъмуриятчилиги соҳасида, жумладан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғишда, солиқ солинадиган базани кенгайтиришда ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда муайян муаммолар мавжудлиги ва бу эса ўз навбатида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини молиялаштиришнинг барқарор манбаларини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган таркибий ўзгартиришлар ва ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, жумладан, солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини
жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигини
ошириш мақсадида Президентимизнинг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Солиқ маъмурчилигини амалга ошириш механизида асосий жараёнлардан бири бу солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини аниқлаш ҳисобланади. Солиқларнинг йиғилувчанлигини аниқлаш бюджетга солиқ тушумларининг ўз вақтида ва белгиланган миқдорда келиб тушишини таъминлаш ҳолатини аниқлаш имконини билдиради. Маълумки, солиқ тушумларининг миқдори ҳар йили давлат бюджети даромадлари режалаштирилаётган вақтда аниқланади. Бу жараён солиқларни проргнозлаштириш билан чамбарчас боғлиқдир.
Шу билан биргаликда солиқ тўловчиларимизга яратилаётган шароитлар ҳам солиқ йиғилувчанлигида асосий ўрин эгаллайди. Жумладан, Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонларидан томонларидан қабул қилинган Фармонда таъкидланганидек, “.....солиқ маъмуриятчилиги соҳасида, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда муайян муаммоларнинг мавжудлиги мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши дастурларини молиялаштиришнинг барқарор манбаларини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.”12
Мазкур Фармон билан солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.
Жумладан, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот- коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало,


12 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116 сонли Фармони
тадбиркорлик субектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш вазифаси белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад, бир томондан солиқ тўловчиларнинг беҳуда қоғоз, йўл ва бошқа сарф-харажатларини камайтирса, иккинчи томондан таъмагирлик каби коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил этиш орқали солиқ солиш обектларини тўлиқ қамраб олишни таъминлаш ва солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси эса маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириб, уларнинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

@TDIU_ARM
Бу борада солиқ солиш масалаларида, шу жумладан, республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг қўшимча захираларини аниқлаш орқали молия органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкор-ликни кучайтириш масаласи ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Солиқ тизимининг самарадорлиги ва соҳа ходимларининг солиқ тўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиши, албатта, кадр ларни танлаш ва жой- жойига қўйиш, солиқ органларини маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори малакали ходимлар билан тўлдириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ҳамда улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт- шароитларини яратишни талаб этади.
Хулоса қилиб айтганда, Президентимиз томонларидан Фармонда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида мақсадли ва самарали бажарилиши мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ масалалари юзасидан вужудга келадиган молиявий масалаларнинг, муаммоларнинг ечимини топишнинг шаффофлигини таъминлайди, бу эса шубҳасиз
мамлакатимизда олиб борилаётган пухта солиқ сиёсатининг барқарор
иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, иқтисодиётни модернизациялаш орқали юртимизнинг гуллаб-яшнаши ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.



    1. Download 1,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish