Солиқ муносабатларини бошқариш тизимида солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил этади:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги конуни;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил килиш тўғрисидаги 1998 йил 12 августдаги 14- сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори;
@TDIU_ARM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Давлат солиқ органлари фаолиятини ҳукукий тартибга солинишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори.
Янги Солиқ кодексининг аввалгисидан энг асосий фарқи шундан иборатки, янги Солиқ кодекси тўғридан-тўғри тасир кучига эга, яни хар бир солиқни ҳисоблаш турли хил хуқуқий меъёрий хужжатлар, йўриқномалар асосида амалга оширилмасдан, тўғридан-тўғри Солиқ кодексида акс эттирилди ҳамда илгари қонуности хужжатлар асосида тартибга солинувчи соддалаштирилган солиққа тортиш тартиби ва мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг хисобланиш ва ундириш тартиблари Солиқ
кодексида акс эттирилди. Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси
2 та (умумий ва махсус) қисм, 21 бўлим, 64 боб ва 392 та моддадан иборатдир.
Амалдаги Солиқ кодексидан фарқли равишда ҳар бир тамойил алоҳида моддалар билан таҳлил қилинган. Шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари ўзгартирилишини кўзда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳисобот даври бошланишидан камида 1 ой олдин эълон қилиниши кераклиги ва улар расмий равишда эълон қилинган ойдан кейинги ҳисобот даврининг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Солиқ кодексида солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ёпиқ рўйхатини ўрнатиш назарда тутилган.
Солиқ кодекси лойиҳасининг умумий қисмида халқаро меъёрларга мос келувчи солиққа тортиш тамойиллари, кодексда фойдаланилган асосий тушунчалар, солиқ мажбуриятларини бажаришда фойдаланиладиган тартиблар, солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш ёки тўлов муддатларини кечиктириш тартиблари, ортиқча тўловларни қайтариб беришнинг аниқ механизмлари, солиқ назорати шакллари ва уларни амалга ошириш тартиблари ҳамда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракацизлиги устидан шикоят қилиш тартиблари, солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш каби масалалар кенг ёритилган.
Кодексда солиқлар ва мажбурий тўловлар тизимига бағишланган алоҳида боб мавжуд бўлиб, мазкур бобда солиқлар ва мажбурий тўловларнинг турлари ва уларнинг элементлари (солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база, солиқ ставкасини ҳисоблаб чиқариш тартиби, солиқ тўлаш даври, солиққа доир ҳисоботларни тақдим этиш ва.ҳ.к) очиб берилган.
Молиявий жарималарни қўллашни тартибга солиш мақсадида солиқ тўловчиларга, солиқ агентларига молиявий жарималар суд тартибида қўлланилиши, солиқ тўловчи, солиқ агенти содир этилган ҳуқуқбузарликда айбини тан олганда ва етказилган зарарни белигиланган муддатларда ва
тўлиқ ҳажмда, шу жумладан пеняни ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатларнинг бундан мустаснолиги белгилаб қўйилди.
Таянч иборалар:
солиқ тизими, тушунча, тамойил, солиқ муносабатлари, бошқариш, ҳаракатлар стратегияси, солиқ сиёсати, давлат солиқ хизмати органлари, солиқ юки, солиқ ставкаси, солиқ маъмурчилиги, солиқ ҳисоботлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |