Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети



Download 1,5 Mb.
bet86/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

“Ташқи манба” дастурий мажмуаси


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 10 августдаги “Ташқи манба” дастурий мажмуасини амалиётга жорий қилиш
тўғрисида”ги 323-сонли сонли буйруғига асосан Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Ташқи манба” дастурий мажмуаси 2014 йил 15 августидан давлат солиқ хизмати органларида амалиётга жорий қилинди.
“Ташқи манба” дастурий мажмуаси қуйидаги асосий модуллардан иборат (1-расм).

  1. “ Ташқи манба маълумотлари”

дастурий маҳсули.

  1. “Қайта ишлаш ва таҳлил” дастурий маҳсули.

  2. “Тўловлар мониторинги” дастурий маҳсули.

  3. Валюта комплекс дастури.

  4. 303 дастури (Ўзбекистон Республи-каси Президентининг 2006 йил

9 мартдаги ПҚ-303-сонли қарори асосида, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан тақдим этиладиган маълумотлар шаклланадиган дастурий маҳсул).

  1. 511 дастури. (Ўзбекистон Рес-публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори асосида Электр тармоқ корхоналари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар шакл-ланадиган дастурий маҳсул).

  2. Ер фонди дастури.

  3. Солиқ тўловчи тарихи.



    1. “Ташқи манба маълумотлари”


(Ташқи манбалардан ахборотларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш) дастурий маҳсули

@TDIU_ARM
“Ташқи манба маълумотлари” (Ташқи манбалардан ахборотларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш) дастурий маҳсули Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 31 октябрьдаги “Ташқи манбалардан ахборотларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш” дастурий маҳсулини амалиётга жорий қилиш тўғрисида”ги 459–сонли буйруғига асосан амалиётга жорий қилинган.



15.3-расм. Умумий интерфейс
“Ташқи манба маълумотлари” дастурий маҳсули Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрьдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникатсия тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1843-сонли қарорида
белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастурий маҳсул ёрдамида солиқ тўловчиларининг мажбуриятлари юзага келганлиги (тугатилганлиги) тўғрисида идора ва ташкилотлардан ахборотларни электрон шаклда қабул қилиш ва ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида шакллантириш ишлари амалга оширилади.
Солиқ тўловчилар мажбуриятларининг пайдо бўлиши (тўхтатилиши) бўйича вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базасини Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базасига интеграциялаштириш борасида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тармоқ режа-графиклари ва ўзаро ахборот алмашиш борасида Келишув битимлари тасдиқланган. Тасдиқланган тармоқ режа-графикларида маълумотлар рўйхати, уларнинг структураси ва формати, ахборот хавфсизлиги ва алоқа каналлари белгиланган.
Ушбу вазирлик ва идоралар билан тузилган битимларга асосан икки томонлама ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва улардан маълумотларни электрон шаклда қабул қилиб олиш мақсадида, 2013 йилнинг 1 июнидан бошлаб license.soliq.uz:81 wеб-тизими жорий қилиниб, ахборотлар электрон рақамли имзо билан ҳимояланган ҳолда шакллантирилмоқда.
Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 26 июлдаги 302-сонли буйруғига мувофиқ «Идора ва ташкилотлардан солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги (тугатилганлиги) тўғрисида ахборотларни қабул қилиш, ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасида шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўгрисида»ги Низом тасдиқланди.
Ушбу Низом «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрьдаги ПҚ-1843-сонли қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган бўлиб, идора ва ташкилотлардан солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги (тугатилганлиги) тўғрисида ахборотларни қабул қилиш, ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасида шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ахборотларни wеб-тизим орқали шакллантириш бевосита фойдаланувчи
вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар)
давлат нотариал идораларнинг маълумотлари бўйича (2014 йил 1 октябрьга қадар) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларининг буйруғига асосан бириктирилган масъул ходимлар томонидан электрон рақамли имзо (EРИ) воситасида амалга оширилади.
Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги (тугатилганлиги) тўғрисида ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) давлат нотариал идораларининг маълумотлари бўйича туман (шаҳар) ДСИларнинг масъул ходимлари license.soliq.uz:81 интернет манзилига боғланадилар.
Ушбу тизимнинг асосий ойнасида маълумотларни юклаш, қабул қилинган маълумотлар, қабул қилинмаган маълумотлар, созлашлар, қўлланма ҳамда дастурнинг мақсади бўлимлари жойлашган.

@TDIU_ARM

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish