Дастурий маҳсул имкониятлари
Дастурий маҳсулнинг имкониятларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Режа-жадвал лойиҳасига:
молия-хўжалик фаолияти юзасидан охирги режали текширишга 4 йил тўлмаган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларини ҳамда 3 йил тўлмаган бошқа тадбиркорлик субектларини;
@TDIU_ARM
рўйхатдан ўтганига 3 йил тўлмаган микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликлари молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш;
назорат органларининг текширишлар режа-жадвалини шакллантириш тамойилига мос келмайдиган субектларни;
комплекслилиги таъминланмаган, яъни битта тадбиркорлик субектида иккита назорат органидан кам бўлган текширишларни киритилишига;
фаолият кўрсатмаётган ёки тугатилган хўжалик юритувчи субектларни лойиҳага киритилишига йўл қўймайди.
Шунингдек:
назорат органлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларга зид равишда тадбиркорлик субектларида режали текширишлар ўтказилишининг олдини олиш;
режа-жадвал лойиҳасига киритиш учун таклиф этилаётган тадбиркорлик субектларининг давлат рўйхатидан ўтган йили ва санаси, ташкилий-ҳуқуқий шакли, қайси вазирлик таркибида эканлиги, ўтказилган охирги режали текшириш санаси ҳамда ишчилар сонидан келиб чиққан ҳолда субектни қайси тоифадаги корхоналар турига мансублиги тўғрисидаги маълумотларни олиш;
текширишлар режа-жадвалини тузишда инсон омили туфайли йўл қўйилиши мумкин бўлган хато-камчиликларнинг олдини олиш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субекти қандай корхоналар тоифасига кириши, режа-жадвал лойиҳаси билан ишлаш жараёнида тадбиркорлик субектларида назорат органлари томонидан охирги ўтказилган текшириш, субект ҳолати, статуси, қайси вазирликка қарашлилиги, «Реестр» ойнасида тадбиркорлик субектларининг раҳбари, бош ҳисобчиси, давлат рўйхатидан ўтган вақти, юридик манзилгоҳи, хизмат кўрсатувчи банки тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятлари мавжуд.
Дастурий маҳсул ёрдамида Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 31 июлдаги 312-сонли буйруғига асосан ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида текширишларни ташкиллаштирилиши ва ўтказилиши масофадан туриб назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, режалаштирилган ва рухсат берилган текширишларнинг амалда ўтказилиши, текширишлар самарадорлиги, шунингдек режали ва режадан ташқари текширишларнинг такрор ўтказилишига йўл қўйилмаслик юзасидан тезкор таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилиши таъминланмоқда.
Шунингдек, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субектларда савдо, назорат-касса машиналари ва ҳисоб- терминалларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган режадан ташқари қисқа муддатли текширишларда самарадорликнинг таъминланиши, буюртмада асос сифатида кўрсатилган ҳолатларнинг текширишларда тасдиқланиши масофадан туриб назорат қилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |