Bog'liq АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM
Давлат солиқ хизмати органларида “Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш” дастурий маҳсули жорий этилиши билан эришилган натижалар Дастурий маҳсул амалиётга татбиқ этилиши билан давлат солиқ хизмати органларининг Маъмурий амалиёт тузилмаларининг функционал вазифалари ва назорат ишлари самарадорлигининг ортишига;
- қўлланилган маъмурий жарималарни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишига, шунингдек муддатида тўланмаган жарималар бўйича қарорларни тезкорлик билан мажбурий тартибда ижро этилишига эришилди.
Шунингдек, дастурий маҳсул жорий этилгунга қадар ҳуқуқбузарлар ҳақидаги маълумотлар алоҳида варақаларга тўлдирилиб, давлат солиқ бошқармаларида жамланиб ва шахснинг солиқ соҳасида муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этиб жавобгарликка тортилганлигини аниқлаш учун бошқармаларга мурожаат қилиб келинган бўлса, ҳозирда дастурий маҳсулнинг ҳуқуқбузарларнинг такрорийлигини текшириш функцияси орқали аниқлаш ва ундан сўровнома ҳамда шахсни муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлиги тўғрисида маълумотларни чоп этиш мумкин.
Бундан ташқари, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги «Маъмурий жазога тортилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги 39-сонли қарори талабларига мувофиқ дастурий маҳсулда маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш 1-АП шаклидаги карточкалар тўлдирилиб, Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаси орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидаги маълумотларнинг ягона базасига электрон шаклда тақдим этиб келинмоқда.
Дастурий маҳсул жорий этилгунга қадар қуйидаги ҳисоботлар:
солиқ тўғрисидаги қонунларнинг бузилишига доир тузилган, шунингдек бошқа органлардан чора кўриш учун келиб тушган материаллар, улар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотни;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўриб чиқилган маъмурий ишлар тўғрисидаги маълумотни (Ўзбекистон Республикаси МЖтК моддалари бўйича, юридик ва жисмоний шахсларни алоҳида ажратган ҳолда);
давлат солиқ хизмати органлари томонидан суд идораларига юборилган маъмурий ишлар ва улар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида маълумотни (Ўзбекистон Республикаси МЖтК моддалари бўйича, юридик ва жисмоний шахсларни алоҳида ажратган ҳолда);
давлат солиқ хизмати органлари томонидан дебиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳолатлари юзасидан кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотни;
давлат солиқ хизмати органи томонидан департаментга юборилган материаллар ва улар юзасидан кўрилган маълумотни ва солиштирув далолатномаси (рўйхати)ни;
давлат солиқ хизмати органи томонидан прокуратурага юборилган материаллар ва улар юзасидан кўрилган маълумотни ва солиштирув далолатномаси (рўйхати)ни тайёрлаш учун ўртача 4-5 кун вақт сарфланган.
Дастурий маҳсул амалиётга жорий этилгандан сўнг, давлат солиқ хизмати органларида кўрилган маъмурий ишлар, суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тааллуқли материаллар ва маъмурий ишлар тегишлилиги бўйича юборилиши билан дастурий маҳсулга киритилади ва шу билан бир вақтда маъмурий амалиётга оид ҳисоботлар шаклланиб боради.
Иқтисод қилинган ўртача 4-5 иш куни маъмурий амалиёт ва назорат қилиш тузилмалари ходимларининг бошқа функсионал вазифаларини амалга ошириши учун имконият яратилди.
@TDIU_ARM
Давлат солиқ хизмати органлари Маъмурий амалиёт бўлим(шуъба)лари томонидан ҳисоботларни тайёрлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган материаллар ва улар юзасидан кўрилган чоралар юзасидан солиштирув далолатномаларини тузиш учун ўртача бир йилга ўртача 48 кун вақт сарфланган.
Дастурий маҳсул амалиётга жорий этилгандан сўнг, давлат солиқ хизмати органларида кўрилган маъмурий ишлар, суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тааллуқли материаллар ва маъмурий ишлар тегишлилиги бўйича юборилиши билан дастурий маҳсулга киритилади ва шу билан бир вақтда маъмурий амалиётга оид ҳисоботлар шаклланиб боради.
Иқтисод қилинган ўртача йиллик 48 иш куни ҳисобига маъмурий амалиёт тузилмалари ходимларининг бошқа функсионал вазифаларини амалга ошириши учун имконият яратилди.