Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети



Download 1,5 Mb.
bet25/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Таянч иборалар:
солиқ тизими, тушунча, тамойил, солиқ муносабатлари, бошқариш, ҳаракатлар стратегияси, солиқ сиёсати, давлат солиқ хизмати органлари,
солиқ юки, солиқ ставкаси, солиқ маъмурчилиги, солиқ ҳисоботлари.
Мустақил ишлаш учун назорат саволлари


  1. @TDIU_ARM
    Солиқ идораларида юридик ва жисмоний шахсларни ҳисобга олиш тартиби.

  2. Идентификация рақами (СТИР) тушунчаси ва уни жорий қилишнинг зарурияти.

  3. Солиқ тўловчилар ҳисобини юритишда дастурий маҳсулларнинг аҳамияти.

  4. ДСХ идораларида ягона интеграциялашган ахборот ресурс базасини шакллантиришда ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини ошириш.

  5. Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари?

5-БОБ. СОЛИҚ ИДОРАЛАРИДА СОЛИҚЛАР ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР ҲИСОБИНИНГ ЮРИТИЛИШИ.





    1. Шахсий карточка тушунчаси ва уни юритиш бўйича ишларни ташкил қилиш.

    2. Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш.

    3. Жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш.

    4. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратилиши ҳисобидан тушган суммаларни ШКларда акс эттириш тартиби.

    5. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ёки солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига қайтарилган маблағлар ҳисобини юритиш тартиби.

    6. Шахсий карточкаларда пеня ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.

    7. Фаолиятини тўхтатган солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини ҳисобини юритиш тартиби.

    8. Солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини юритилишини назорат қилиш ва жавобгарлик.



    1. Шахсий карточка тушунчаси ва уни юритиш бўйича ишларни ташкил қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси 51-моддаси ва Солиқ Кодексининг 6-моддаларига асосан мамлакатимизда солиқлар ва қонун билан белгиланган бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурийлиги қатъий равишда белгилаб қўйилган. Шунингдек солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) солиқ кодекси 34-моддасида белгиланганидек, ўзларига юклатилган солиқ мажбуриятларини бажариш учун давлат солиқ хизмати органларида рўйхатда туришлари шарт. Хўжалик юритувчи субъектлар

давлат рўйхатидан ўтгач, жисмоний шахслар эса участка давлат солиқ инспекторлари томонидан рўйхатга олингач Давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчи сифатида рўйхатга туради ва унинг зиммасига қонун хужжатларига биноан солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади. Шу муносабат билан солиқ субъектлари ва солиқ органлари ўртасида хуқуқий муносабатлар ўрнатилади.

@TDIU_ARM
Давлат солиқ органларига келиб тушадиган ахборотнинг катта хажмларда бўлиши, уларга қисқа муддатларда унумли ва аниқ ишлов бериш зарурлигини инобатга олиб ходимларнинг сай-аракатидан бевосита солиқ хизмати органларининг асосий функционал вазифаларини хал этишда компютер технологияларидан фойдаланиш солиқ хизматлари ишининг барча жараёнларига жорий этилган.
Бугунги кунда Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкалари ДСҚ раисининг 2012 йил 15 сентябрдаги 350-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини юритиш” тартибига асосан юритилади.
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Мехнат кодексига, Фуқаролик кодексига хамда Ўзбекистон Республикасининг
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги,
«Бюджет тизими тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган Пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон хужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида бюджетга, бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий
харакатини ривожлантириш жамғармасига хамда Давлат солиқ қўмитасининг
моддий ёрдам, ижтимоий химоялаш, солиқ органларини ривожлантириш ва кутилмаган харажатлар махсус жамғармасига тўловларнинг тезкор ҳисобини юритиш, солиқ органларининг функционал бўлинмалари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тартибини белгилайди.
Ҳудудий давлат солиқ инспекцияларида солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни ва уларнинг шахсий карточкаларини электрон кўринишда юритиш ишлари “Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, тахлил қилиш маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш” бўлими томонидан юритилади. Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини бажарилишига доир айрим маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида юритилади.Солиқ тўловчининг шахсий карточкаси хақида сўз юритар эканмиз, аввало бу тушунчага таъриф берсак:

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish