Олийваўртамахсустаълимвазирлиги тошкентдавлатиқтисодиётуниверситети



Download 1,5 Mb.
bet24/107
Sana22.10.2022
Hajmi1,5 Mb.
#855315
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   107
Bog'liq
АРМ 67 Moliya&Soliq Kaf 04 SOLIQ MA\'MURCHILIGI TDIU ARM

Автоматлаштирилган ахборот тизимининг тўлиқ номи

Автоматлаштирилган
ахборот тизимининг қисқа номи

1.

«Солиқ инспекторининг автоматлаштирилган иш жойи юридик шахслар (СИАИЖ-4)» дастурий
мажмуаси

«Юридик шахслар ҳисобини ва шахсий карточкаларини юритиш»
дастурий мажмуаси

2.

«Солиқ инспекторининг автоматлаштирилган иш жойи юридик шахслар (СИАИЖ-4)» дастурий
мажмуаси

« Жисмоний шахслар ҳисобини ва шахсий карточкаларини юритиш»
дастурий мажмуаси

3.

«Давлат бюджети ва мақсадли
жамармаларига тушумлар ҳисобини юритиш»

«1-Н»

4.

«Банк-ДСҚ»

«Банк-ДСҚ»

5.

«Жамғариб бориладиган пенсия бадали
кунлик тушумларини қайта ишлаш»

«Пенсия бадали»

6.

«Солиқ тўловчилар тарихи»

«Солиқ тўловчи тарихи»

7.

«Солиқ тўловчи жисмоний шахслар
ҳақида маълумот»

«Веб сўров»

8.

«Қуйи давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини масофадан туриб назорат
илиш тизими»

«Масофадан назорат тизими»

    1. ДСХ идораларида ягона интеграциялашган ахборот ресурс базасини шакллантиришда ахборот-коммуникация

тизими фаолияти самарадорлигини ошириш.



@TDIU_ARM
Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграстиялаштирилган ахборот ресурс базасини яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги инвестистия дастури тўғрисида”ги ПҚ-1455-сонли, 2011йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги инвестистия дастури тўғрисида”ги ПҚ-1668-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 1730-сонли ҳамда 2012 йил 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1843- сонли қарорлари асосида амалга оширилган ва такомиллаштирилиб келинмоқда.
Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграстиялаштирилган ахборот ресурс базаси солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятлари, уларда солиқ мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) бўйича ва солиқ тўловчиларга тегишли бўлган бошқа маълумотлар уйғунлашган Давлат солиқ хизмати органларининг ягона ахборот тизимини ташкил қилади. Ягона интеграциялашган ахборот ресурс базасининг мақсади қуйидагилардан иборат:
-солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объектлари, ҳисобланган ва тўланган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек улар бўйича имтиёзлар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш;
-солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларининг бажарилишини камерал назорат қилиш, шунингдек давлат солиқ хизмати идораларига юклатилган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш;
-солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молия ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа ахборотларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш;
-солиқ маъмурчилиги жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
-Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўртасида,жумладан алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини ташкил этиш;
-солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;
-ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мавжуд маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш.
Ягона интеграциялашган ахборот ресурс базасидаги ички маълумотлар билан шакллантириш Ахборот-таҳлил, Юридик шахсларни солиққа тортиш,Жисмоний шахсларни солиққа тортиш, Солиқ бўйича қарзларни мажбурий ундириш бош бошқармалари ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушумини ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш даражасини оширишга, солиқ тушумларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишга, шунингдек солиқ тўловчилар учун кўрсатилаётган интерактив хизматлар турини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга йўналтирилган давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш ва фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида 2012 йилнинг 30 октябр санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1843-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот-таҳлил бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди:
Ушбу қарор билан солиқ идораларининг ягона интеграстиялаштирилган ахборот ресурс базасини шакллантиришни босқичма-босқич амалга ошириш белгилаб берилди:
биринчи босқич (2013 йил 1 январгача) — барча ҳудудий давлат солиқ инспекцияларининг ахборот базасини марказий маълумотлар базасига интеграстиялаштириш;
иккинчи босқич (2015 йил 1 январгача) — солиқ тўловчилар мажбуриятларининг пайдо бўлиши (тўхтатилиши) бўйича вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базасига интеграстиялаштириш.

@TDIU_ARM
Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг янгиланган тузилмасини ишлаб чиқиш ва давлат солиқ хизмати идораларига солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотларнинг рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлатиш вазифалари белгилаб берилди.
Қарор талабига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида алоқа каналлари орқали йўлга қўйилган электрон ахборот алмашинуви.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843- сонли қарорининг 2-иловасида кўрсатилган 43 та вазирлик ва идоранинг 38 таси билан 83 та йўналишдаги маълумотлар бўйича ўзаро ахборот алмашиш борасида битимлар имзоланиб ахборот алмашинуви ташкил этилган.
Шунингдек, ушбу қарорда кўрсатилган вазирлик ва идоралар билан аввал тузилган битимлар қайта кўриб чиқилиб, 9 та вазирлик ва идоралар билан 13 та йўналишдаги маълумотлар бўйича ўзаро ахборот алмашинуви соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги қўшимча келишув битимлари имзоланган.
Шу билан бирга, ахборот тақдим этадиган вазирлик ва идоралар ҳамда
маълумотлар таркибини кенгайтириш мақсадида, Қарорда кўзда тутилмаган
16 та вазирлик ва идоралар билан 29 та йўналишдаги маълумотлар бўйича ўзаро ахборот алмашиш борасида битимлар имзоланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли қарорига асосан Марказий банк билан нақд пул тушумига доир кунлик ахборот алмашинуви жорий қилинган.
Вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинуви лиcенсе.солиқ.уз wеб- тизими ҳамда ёпиқ алоқа каналлари орқали амалга оширилган ҳолда маълумотлар Давлат солиққўмитасининг ягона интеграстиялаштирилган ахборот ресурс базасида шакллантирилмоқда.
Бугунги кунда жами 54 та вазирлик ва идоралар билан 125 та йўналиш бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш юзасидан келишув битимлари имзоланган бўлиб, шундан 53 та вазирлик ва идоралар томонидан 112 та йўналишда маълумотлар тақдим этилмоқда.
Бундан ташқари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан 2012 йил 20 декабрда имзоланган Битимга мувофиқ ахборот алмашинуви 2014 йил 15 январдан бошлаб тўлиқ амалга оширилиши белгиланган бўлсада, «Eргеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ва эр участкалари ҳақидаги маълумотларни (геодезия ва картография фаолиятидан ташқари) автоматлаштирилган равишда ҳисобга олиш ягона дастурий маҳсули амалиётга жорий этилмаганлиги сабабли, ахборот алмашинуви ташкил этилгани йўқ.
Давлат нотариал идоралари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот-коммуникация каналлари орқали эмас, балки ахборот ташувчи мосламалар (флешка)да туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этиб келинмоқда. Натижада, ушбу ахборотлар давлат солиқ инспекцияларининг масъул ходимлари томонидан қўмитанинг ягона интеграстиялаштирилган ахборот ресурс базасида шакллантирилмоқда.
Шунингдек, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан 2013 йил 24 июнда,
«Ўздавтехназорат» бош инспекцияси билан 2014 йил 25 октябрда ўзаро ахборот алмашинуви соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланган.



Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish