Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчилар билан ишлашда солиқ инспекторининг ишини осонлаштириш ва солиқ тушумларига оид маълумотларни аниқ шакллантириш мақсадида ахборот тизимининг дастурий маҳсуллари жорий қилинган.Давлат солиқ идоралари бўғинларининг бўлимлари томонидан юритиладиган ҳамда ушбу бўлим ва шўъбаларда фаолият кўрсатувчи инспекторларга индивидуал логин ва пароллар билан бириктириб берилган дастурий мажмуалар
такомиллаштирилиб,солиқ идоралари ва солиқ тўловчилар орасидаги мулоқот қилишга хизмат қилиб келмоқда. Амалиётда ДСҚ томонидан жорий қилинган 18 та интерактив давлат хизматлари, 21 та Давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари ва 20 та электрон хизматлари фаол ишлаб, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари орасидаги муомала жараёнини энгиллаштириб бермоқда.
@TDIU_ARM
Давлат солиқ инспекцияларида солиқ тўловчиларга оид статистик маълумотларни шакллантириш бу маълумотларга ишлов бериш ва солиқ тушумлари ҳисоби “Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими” томонидан бажарилади.Ушбу бўлимда юритиладиган дастурий маҳсуллар ёрдамида:
Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловларни таҳлил этиш ва прогноз қилиш;
солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объектлари, ҳисобланган ва тўланган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек улар бўйича имтиёзлар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш;
солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларининг бажарилишини камерал назорат қилиш, шунингдек давлат солиқ хизмати идораларига юклатилган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш учун ахборот таъминоти;
солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молия ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа ахборотларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш;
солиқ маъмуриятчилиги жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа вазирликлар ҳамда идоралар ўртасида, жумладан алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини ташкил этиш;
солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мавжуд маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш каби вазифлар бажарилади.
“Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими Cолиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олиш ва статистикаси” бўлими томонидан солиқ тўловчиларни объектлари бўйича ҳисобга олиш ва ягона интерактив базани шакллантириш мақсадида қуйидаги дастурий маҳсуллардан фойдаланилади: