18-Мавзу: Спортча сузиш усулларни такомиллаштириш.
-
Босқичлар, вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи талаба
|
1 босқич.
Кириш (18-20 мин.)
|
1.1. Сафланиш, саломлашиш,билдирги қабул қилиш Мавзунинг мақсади, ўқув машғулотидан кутилаётган натижалар маълум қилинади. Умумий ривожлантирувчи машқлар,тайёрлов ва йўлланма берувчи машқлар.
Махсус сузиш машқлар.
|
1.1. Эшитади, , асосий қисмга тайёргарлик кўради
|
2 босқич. Асосий (45-50 мин.)
|
Қутқариш усулларини ўргатишни такрорлаш ва такомиллаштириш.
1. Сув ҳавзасига мослашиш.
2. Қутқариш усулларини техникаси кўрсатиш..
3. Ёнбошлаб сузиб бир қўл билан сузиб олиб чиқиш.
4. Сочидан ушлаб қутқариб олиб чиқиш кўрсатиш ва ўргатиш..
5 Сувда қўлларни тез ҳаракатлантириш.
6.Бир қўлни қўлтиғидан ўтказиб иягидан ушлаб сувдан олиб чиқиш.
7. Сув юзида қалқиб тез ҳаракатланиш..
|
Эшитади, тасаввур хосил қилади ўрганиш жараёнида шуғулланувчилар
Еркин сузиш масофаси аста-секин оширилади. Тезланишли сузиш техникасини ўрганишдаги асосий нарса машкдир. Барча қутқариш техникасини ортиқча зўр бермай, еркин бажариш лозим.
|
3 босқич. Якуний (8-10 мин.)
|
3.1. Қайта сафлаш, эмотционал ҳолатни пасайтирадиган машқлар, Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қараатди.
Фаол иштирок етган талабаларни рағбатлантиради. Мустақил иш учун вазифа, уйга вазифа, дарсга якун ясаш
|
3.1. Эшитади, аниқлаштиради.
3.2. Топшириқни ёзиб олади.
|
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил таълимни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.
- дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- махсус адабиётлар бўйича мавзулар устида ишлаш;
- сузишда ишлатиладиган спорт анжомларини ўрганиш;
- талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
- масофавий таълим.
Мустақил таълим мавзуси талабалар мустақил ўрганадиган маъруза ва амалий мавзуларидан иборат бўлади. Мустақил таълим талабаларнинг назарий билимларини мустахкамлашга, мавзуларни тушуниш қобилиятини максимал даражада ривожланишга, умумий дунё қарашини кенгайтиришга ёрдам беради.
Тавсия этиладиган мустақил таълим мавзулари:
1. Сузиш ва уни ўқитиш методикаси фанининг мақсади ҳамда вазифалари.
2. Сузиш спортининг ривожланиш тарихи.
3. Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия тизимида сузишнинг ўрни.
4. Сузиш техникасининг илмий-назарий асослари.
5. Сузиш машғулотларида машқ қилиш ва ўргатиш асослари.
6. Сузишнинг усулларини ўргатиш ва ўзлаштириш бўйича тайёрлов машқлари.
7. Сузиш техникасини такомиллаштириш ва ўргатишда махсус спорт машқлари.
8. Кўкракда крол ва чалқанча крол, делфин, брасс усулида сузиш техникасини ўргатиш.
9. Сузиш машғулотларида ўргатиш методлари.
10. Сузишда стартдан чиқиш ва бурилишларни ўргатиш.
11. Сувда чўкаётган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш.
12. Сузиш бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш, мусобақа ҳужжатлари, ҳакамлик қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |