Биринчи ёрдам кўрсатиш.
Чўккан одамга биринчи малакали ёрдам кўрсатииш учун, чўкиш қандай, қачон бўлганини ва шикастланган кишининг аҳволини билиш муҳим. Унинг аҳволидан қатъий назар турли хил биринчи ёрдам чоралари қўлланилади. Энг аввало, клиник ўлим ҳушдан кетганлиги ва биологик ўлимлардан фарқлаб олиш зарур. Хушдан кетган одам ўзини билмаган ҳолатда бўлади. Бирор нафас олиш ва юрак уришини давом эттиради. Клиник ўлим кузатилганда кўзни қорачиғи кенгайди, нафас олиш бузилади ёки тўхтайди, юрак уриш ҳам тўхтайди. Клиник ўлимнинг ҳолати 5-6 дақиқа давом этади. Бу даврда, инсон организмининг хаётий муҳим функцияларини тикланишга қаратилган чоралар, ёрдамида уни яна ҳаётга қайтариш, тиклашга қаратиладиган комплекс тадбирлар амалга оширилади. Клиник ўлимдан сўнг, биологик ўлим кириб келади. Унинг аниқ белгилари бўлиб, тана ҳароратининг пасайиши, баданда доғлар пайдо бўлиши. Чўкувчининг ҳолати, чўканнинг ҳушига боғлиқ бўлади. Чўкишнинг бир неча турлари мавжуд:
Асосий иккита чўкиш хили ҳисобланади:
Оқ асфиксия (бўғилиш): чўкиш ҳиқилдоқнинг рефлектор спазми туфайли, сув орқага кирмай қолиши билан кечади. Юқори нафас йўллари сувдан тасирланганда хиқилдоқ ёки трахеянинг йўли бутунлай бекилиб қолади ва чўккан одам бўғилиб ўлиб қолади. Уларни «оқ» чўкувчилар деб атайдилар, чунки уларнинг териси оқариб ва совуқ ҳолга тушган бўлади. Оқ асфиксия ҳолатида сувнинг ўпкага киришининг зарарлик ўринишлари йўқ, шунинг учун одамни тирилтириш осон.
Кўк аксификсия: ўпкага сувнинг кириши натижасида нафас олиш тўхтайди. бунда ташқари сув алвеол орқали қонга ўтади ва қонни бузилиши, бу юрак фаолияти ишлашга олиб келади . Бундай чўкканларнинг вена томири қаттиқ шишган бўлади ва оғзидан кўпик ажралиб чиқади. Углекислый газнинг кўпайиши натижасида тери юзасидаги қонлар айниқса (қулоқлар, лабда, бармоқ учида) кўкимтир сиёх рангда бўлади. Шунинг учун бундай чўкканларни «кўк ранг» деб аташади. Асосий турлардан ташқари чўкишнинг аралаш турлари, маълум бўлмаган белгилари учраб туради.
Шуни айтиш жоизки, чўкишда нафас йўлининг маркази параллел ҳолга 4-5 дақиқагача сўнг, юрак фаолияти эса 15 дақиқагача сақланиб туради.
Чўккан одамни ҳушига келтириш учун учта асосий усулларини қўллашни амалга ошириш:
Нафас йўлларининг очишини таъминлаш;
Сунъий нафас бериш;
Юрак массажни қилиш.
Нафас олиш йўлларини очиш. Асосан чўкувчининг нафас йўллари сув билан тўлган бўлади, чунки юқорида айтилганки «кўк» чўкканларда сув ўпкани тўлдириб бўлган. Айрим ҳолларда оғиз ва бурун қум, шилимшиқ ва қуйқалар билан тўлиб қолган бўлади.
Мускулларнинг қисқариб қолиши (судурги), натижасида шикастланган кишининг оғизни очиш жуда қийин бўлади. Кўпчилик ҳолларда мускулларнинг бўшашиши натижасида чўкувчининг бўйнида тилининг тиқилиши кузатилади, нафас олиш йўлини тўсиб қўяди. Нафас олишгач кан одамнинг кийимлари ҳам тўсиқ бўлиши мумкин. Сунъий нафас беришининг самарадорлигини ошириш учун шикастланган кишининг кийимидан озод этиш керак.
Чўкканинг оғизини очиб сувни чиқариб юборишни бита усул билан яхши бажариш мумкин.
Қутқарувчи бир тиззада турган ҳолда, шикастланган кишининг кўкрак қафасининг пастки қисм чети билан ўзини сонига шундай қўйиш керакки, танасининг юқори қисми ва боши пастга қараб осилиб туриш керак.
Кейин қўл чўкканни қўлтиғ остига қўлларни ўтказиб уни оғизини очади бунинг учун чўккан одамни пастки жағини юқори четларга икки томонга катта бармоқларни қўяди, қолган бармоқлар билан дакани босади.
Зарур бўлганда оғизни бармоқда ўралган рўмолча билан тозаланади кейин, ўпкадан сувни чиқариш учун қўллар билан кўкрак қафаси пастки қисмига босилади юкори қатомонини чапилатиб урилади. Агар чўкканнинг вазни катта бўлса ва уни тиззангизга қўйиш иложиси бўлмаса, ўпкадан сувни чиқариб юбориш қуйидагича бўлади: чўкувчини кураги билан ерга ётқизилади ва боши бир томонга бурилади; кейин, унинг устидан турган ҳолда, икки қўл билан иложи борича тос қисмидан баландга кўтариб, сувни оғиздан еркин оқиб тушишини кузатиб туриш керак. Негаки, ҳамма сувни ўпкадан чиқариб бўлмайди, асосий сув массасини чиқариш билан чегаралаб нафас олишни тикланишига тез киришиш керак. Эслатиб ўтамиз, «оқ» чўкканларнинг ўпкасидан сувни чиқаришга ҳаракат қила кўрманг, чунки сув уларнинг ўпкаларига кирмаган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |