Машғулот пайтида хавфсизлик тадбирлари.
Аҳолини сузишга оммавий ўргатишнинг долзарб масалалари ҳал этилар экан, сувда бўладиган бахтсиз ҳодисаларини олидини олишга жиддий эътибор бериш керак. Сузишни қай даражада билишдан қатъий назар табиий сув ҳавзаларида машғулот бошлашдан олдин қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш лозим.
1. Сузиш дарси бошланишидан олдин медицина кўригидан ўтиш ва врач рухсатини олиш.
2. Овқатдан сўнг дарҳол чўмилмаслик.
3. Сувга ниҳоятда қизиган ёки совиган ҳолда тушмаслик.
4. қирғоқдан, айниқса кеч кириши олдиндан узоққа сузиб кетмаслик ва ҳаракатдаги ланга ташланган кема, катер, баржа ва ҳоказолар ёнига сузиб бормаслик.
5. қирғоқдан чуқурлиги номаълум ёки саёз мувларга сакрамаслик.
6. Чўмилгандан сўнг қулоқларни ҳўл қолдирмаслик.
7. Агар қулоқлар сув кирганда оғриса, чўмилишдаш олдин қулоқларга вазелин ёки бирон бир мой шимдирилган пахта тиқиб қўйиш.
8. Ҳавзалар ёки дарёларнинг сув ўтлари ўсадиган, гирдоб, совуқ ва тез оқар жойларида эҳтиёт бўлиш лозим.
Сузиш ҳамма ёшдаги кишилар организмига яхши таъсир кўрсатади, лекин соғлиқнинг ҳолатини ҳисобга олиш, енгилгина деб ҳисоблаганингиз, касаллик учун ҳам врач назоратидан ўтиш ва унинг кўрсатмасига биноан сузиш билан шуғулланиш керак.
Kейин 2 соат давомида сузиш мумкин эмас, чунки у юрак-томир, нафас ва организмнинг бошқа системаларига қўшимча нагрўзка беради. Кўплаб кишилар қуёшда тобланишни сувда чўмилиш билан бирга ўтказишни ёқтирмайди.
Лекин қуёш нурида тобланишни ҳаддан ташқари кўпайтириш ва тез-тез давомида чўмилишлар нерв, юрак-томир ва организмнинг бошқа системалари функциясини издан чиқаришиниунутмаслик лозим. қуёшда кўп марта қизиб, сувда совугандан кейин организмнинг нормал функцияси бўзилишидан далолат берувчи ланжли, ўта аччиғланиш ва бошқа белгилари кўрина бошлайди.
Яхшиси олдин чўмилиб, кейин ҳаво ва қуёшда тобланган, сўнгра сояга 3-5 минут ўтган, тундан кейингина яна сувга тушган маъқул. Айниқса ҳаво булут ва салқин бўлганда организмни қизитмасдан туриб сувга тушиш тавсия қилинмайди.
Сузиш олдидан қирғоқда, яхшиси тренировка косюмида бир қатор гимнастика машқларини оғуриш, сакратни орит билан алмаштириб бажариш лозим.
Таниш бўлмаган сувҳавзалари қирғоғидан, қайиқдан, солдан ва бошқа сузувчи преметлардан сувга сакратлар ҳар хил кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши, жароҳатлар келтириб чиқариш мумкин. Айниқса сув тубида тош, тўнка, темир бўлаклари ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар мавжуд бўлган жойларда сувга бош билан шўнғиш |калла ташлаш| энг оғир, бахтсиз ҳодисаларга олиб келади. Сувга шўнғишдан олдин шу жой тубининг тозалигини ва суқурлиги 3 м эмаслигини текшириб кўриш керак.
Баъзи одамлар қирғоқдан узоққа сузишни ва ўтаётган параходларга яқинлашишни катта ютук деб ҳисобланади. Бундай қилиш кўп ҳолларда бахтсиз ҳодисаларда сабаб бўлади.
Одатда қирғоқдан «янги куч» билан сузиш осон, токи сузувчи ўзининг толиққанини сезмагунча анча узоқлашиб кетиб қолади. Кейин, қирғоқ узоқлигига ишонч ҳосил қилгач, одам асабларининг таъсири остида кучини йўқота бошлайди ва унча катта булмаган толиқиш чарчашгача бориб етади.
Қирғоққа соғ-саломат етиб келиш учун катта ирода кучи талаб қилинади. Бундан ташқари қирғоқдан узоққа сузиб кетган кемага яқинлашган одам кема тагида қолиб кетиш ҳавфига ҳам дуч келиши мумкин. Яхшиси узоқ масофаларни қирғоқ бўйлаб бориб ўтган маъқул.
Сув ҳарорати 18 даража ва ундан кам бўлганда, дастлабки тайёргарликсиз, узоқ вақт давомида сузиш танани совутиб боради. Совуган танада организмнинг ва мусқулларнинг иш қобилияти пасаяди, шунинг учун сузиш қийинлашади.
Агар сузувчи совугандан кейин ўз вақтида исинмаса, ҳар хил жисмоний машқлар бажармаса, шамоллаб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳар сафар сувда бўлиш вақтини оз-оздан кўпайтириб бориб, бадани ўргатгандан сўнг совуқ сувда узоқ вақт сузиш мумкин.
Сувдан чиққандан сўнг артинмасдан қуёшда қуритишни афзал кўрадилар, бу эса тананинг қўшимча совушига олиб келади. Аммо бу қулоқни ҳўл қолдиришга қараганда анча хавфсизроқ. Иссиқ кунларда унчалик қаттиқ бўлмаган шамол ҳам қулоқларнинг ялиғланишига олиб келади. қулоқларни ҳар доим қунт билан артиш, озгина оғриқ пайдо бўлиши биланоқ сузиш машғулотларини тўхтатиш ва врачга мурожаат қилиш лозим.
Қўл ва ҳовўзларда кўп миқдорда қамишлар, сув ўтлари, турли сув ўсимликлари учрайди, улар танани тилиши, кесишидан ташқари, қўл ва оёқҳаракатларини чеклаб қўяди. Агар тоза сувга тез сузиб чиқишнинг иложи бўлмаса, унда чалқанча ётиб, тананинг горизонтал ҳолатини сақлаган ҳолда қирғоқда сузиб чиқиш керак.
Гирдобли, совуқ ва тез оқар сувлар ҳам чўмилиш учун хавфли ҳисобланади. Гирдобларни сув айланишига қараб билиш мумкин, бундай жойдан ўз вақтида ёнлаб ёки танани горизонтал ҳолатини сақлаб, оёқларни осилтирмасдан сузиб ўтиш керак. Сув тортган пайтда тез ҳаракатлар билан четга ташланиш лозим. Агар буни бажаришнинг уддасидан чиқилмаса, мақсадсиз ортиқча ҳаракатлар қилиш керак эмас. Чуқур нафас олиб, сувга ботиш |чуқурлашганда гирдобнинг диаметри кичраяди|, шундан кейингина оёқ ва қўлларнинг тез этиш ҳаракатлари билан сузиб чиқиб, хатардан узоқлашиш мумкин. Бундай ҳолларда чидамлилик ва чаққонлик иш беради.
Совуқ оқимлар кўпинча ер ости булоқлари бўлган кўлларда учрайди ва бунда сузувчи ўзини бошқаришда мувозанатни йўқотса, ҳаёт учун унчалик хавф туғилмайди. айниқса, тез оқар дарёлар ва тўғонлар |дарё тагида баланд-пастликлар бор жойларда| шаршараларда чўмилиш жуда хавфли. Бундай шароитда ҳатто уста сузувчилар ҳам бир лаҳзада хавфли жойга олиб бориб қўядиган сув кучини енга олмайдилар. Чўмилиш учун дарёнинг кенг ва тинч оқадиган, хавфсиз жойларини танлаш лозим. Чарчаган пайтда дарёни қисқа йўл билан кўндаланг кесиб ўтиш тавсия қилинмайди чунки оқим бари четга суриб кўп куч ва қувват сарфлашга мажбур қилади.
Сув оқимида фойдаланиб, секин-аста қирғоққа яқинлашган маъқул. Кечки пайтда чўмилиш ниҳоятда фойдали. Аммо қоронғида мўлжалга олиш анча қийин бўлганлиги сабабли, эҳтиёт чораларига ва қирғоққа яқин жойлардагина чўмилиш тавсия қилинади. Юқорида айтилганидек, ана шу бир қатор эҳтиёт чораларига риоя қилингандагина сувда хавфсизликни таъминлаш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |