Олий ва ўрта


Сув спорти ишларининг ҳолати ва вазифалари



Download 4,39 Mb.
bet3/85
Sana24.02.2022
Hajmi4,39 Mb.
#200738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
2 5271498346345793995

Сув спорти ишларининг ҳолати ва вазифалари.
Сув спорти турлари бўйича иншоатларнинг кўпайиши билан бирга спорт тури билан шуғулланувчилар сони ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Сув станциялари ва ёзги пионер лагерларида сузишга ўргатиш оммавий тус олмоқда. Айниқса болалар ва ўсмирларни сузишга ўргатишда катта ишлар қилиняпти. Мактабгача ва мактаб ёшидаги минглаб болалар сузиш ҳавзаларида мунтазам шуғулланмоқдалар, соғликларини мустаҳкамламоқдалар, сузиш техникасини эгалламоқдалар.
Ҳалқаро миқиёсидаги мусобақалари, шунингдек, ҳар хил эстафетали сузиш тадбирлари кенг оммалашяпти. Сув спорти байрамлари анъанага айланиб бормоқда. Бу оммавий эстафетали сузиш беллашувларида ҳар йили ўн минглаб йигит ва қизлар иштирок этмоқдалар. Республикамизнинг кўпгина шаҳарларида ташкил қилинадиган оммавий сузиш мусобақалари ҳам ташвиқот тарғибот маъносида катта аҳамиятга эгадир.
Сузиш, сув полоси ва сувга сакраш ишларини ривожлантиришда махсус иншоатларнинг аҳамияти катта. Сўнги йилларда сув ҳавзалари ва станциялари қурилиши авж олдириляпти. Тошкент, Чирчиқ, Андижон, Гулистон ва бошқа шаҳарларда 25,50 ва 100 метрлик замонавий бассейнлар ишга туширилди. Табиий ҳавзаларда кўплаб сунъий бассейнлар ва сув станциялари ишлаб турибди. Улардан фойдаланиб сузишни ўрганиб олиш мумкин. Бу ишни янада жонлантириш ва сузишни оммалаштириш шу куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сузишга оммавий ўргатиш тўғрисидаги қарори спорт ташкилотлари олдига аҳолини сузишга ёппасига ўргатиш бўйича катта вазифалар қўйилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 333-сон қарори билан Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси ҳамда Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновaтцион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ ҳамда сув спорти турлари бўйича спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, спорт муассасалари тренерлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қуйидагиларни қарор қилди: Бу ишларга раҳбарлик қилиш, уни планташтириш ва бу ишга турли ташкилотлар фаолиятини ўйналтириш, оммавий чўмилиш жойларига, сув станциялари ва ёзги қуйма бассейнларга аҳолини ва айниқса, болаларни жалб қилиш бўйича республика, ўлка, вилоят ва шаҳарларда доимий ишловчи комиссиялар фаолияти кўрсатмоқда.
Йил сайин ўтказиб туриладиган Ўзбекистон ҳалқлари спартакиадаси ҳам бу соҳани ривожлантиришга ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Қарорда ривожлантириш кўрсатилганидек.
Сув спорти қандай ривожлантирилади?
Биринчидан, ушбу соҳада 6 та устувор йўналишни ўз ичига олувчи Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди:
• сузиш спорт тури бўйича ўқув-методик базани такомиллаштириш;
• сузиш спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ишлари самарадорлигини ошириш;
• мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш;
• сузиш бўйича спорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
• бассейнларни моддий қўллаб-қувватлаш;
• ОАВ, Интернет тармоғининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Иккинчидан, барча «бюджет» бассейнларини ҳалқаро талабларга мос спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш режалаштирилди. • Учинчидан, сув спорт турлари бўйича барча тренерлар мажбурий тартибда малака оширадилар ва қайта тайёрлаш ўқув курсларидан ўтадилар.
• Тўртинчидан, ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнлари 3 ой муддатда хатловдан ўтказилади. Унинг якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнлар рўйхати тўзилади.
• «Бюджет» бассейнлари ҳақидаги барча маълумотлар (манзили, иш вақти, хизмат турлари, нархлари) Интернет тармоғида жойлаштирилади.
Катта спорт байрамларига тайёргарлик жараёнида шу спорт тури билан шуғулланувчилар сони сезиларли даражада ошмоқда.
Ҳалқаро мусобақаларга тайёрлаш ва уларни ўтказиш спортчилар маҳоратини ва оммавийликни оширига хизмат қиляпти. қобилиятли ёшлар аниқланаяпти ва мунтазам машғулотларга жалб қилиняпти, натижада ўқув ишлари сифати яхшиланмоқда.
Бу фақат шуғулланувчилар кўпчилик қисмининггина эмас, балки мамлакатимиз кучли сузувчилари сифат таркиби ва савиясини йилдан йилга ошириш имконини беряпти.
Буни сузиш спорти бўйича Ўзбекистон етакчи республикалар Россия, Украина, Белоруссия, Грузин ва Эстония қаторидан ўрин олганлигидан ҳам кўрса бўлади.

Download 4,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish