Олий ва ўрта таълим


Фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил этиш



Download 382,54 Kb.
bet73/104
Sana13.05.2022
Hajmi382,54 Kb.
#603080
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   104
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)

Фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил этиш


Баҳснинг самарали бўлиши энг аввало баҳслашувчиларнинг бир- бирларига нисбатан фазовий жойлашувларига боғлиқ. Куйида келтирилган расмларда тингловчи ва музокарада қатнашувчиларнинг фазовий жойлашувлари ва уларнинг психологик мавқеларининг моҳияти келтирилган.
Ҳар бир ҳолат баҳс катнашувчиларида ўзига хос руҳий тайёргарлик ва масъулият ҳиссини келтириб чиқаради.
Демак, дарс мобайнида ўқитувчи мавзунинг характери ва у шакллантириш лозим бўлган билим, малака ва фазилатларга мос тарзда мунозара шароитини танлаши ва шундай кейингина машғулотни бошлаши керак. Куриниб турибдики, анъанавий синфда ташкил этиладиган машғулотларнинг самарадорлиги деярли йўқ, чунки улар олдинги қаторларда утирган тингловчиларнинг фаоллигигагина йўналтирилган, қолганлар «ўйиндан ташқари» ҳолатда, бу нарса уларнинг дарс мазмунига муносабатларида бевосита акс этади.
Кичик, тор доиралардаги компакт гуруҳларда уюштирилган мунозараларнинг эркин мавзули, йўналтирилган ва аниқ сценарийли диспут турлари мавжуд бўлиб, бу танланган мавзуга ва мунозара гуруҳларининг мулоқот тажрибасига боғлиқдир («диспут» сўзининг лугавий маъноси -
«фикрлаяпман», «тортишаяпман», деган маънони билдиради). Кичик гуруҳлардаги мунозаралардаги асосий нарса - гуруҳ аъзоларининг танланган мавзу хусусиятига караб, ҳар бириинг ўз фикр мулоҳазаларини охиригача баён этиш имкониятларининг борлигидир. Бундай гуруҳда бошловчи ҳам қаторда утириб, мавзунинг ечимини батамом хал бўлмагунча фаол мулоқотларнинг иштирокчиси бўлиши мумкин. Лекин асосий рол гуруҳнинг аъзоларига юкланганлигини ва бевосита ажралиб чиққан норасмий лидер асосий баҳс
юритувчи бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур. Бундай гурунглар турли шароитда кўпинча баҳс иштирокчилари учун табиий шароитларда (масалан, синфда, талабалар аудиторияларида, иш хоналарида ва б.к.) ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар баҳслашувчилар гуруҳи одатдагидан каттароқ хажмда (масалан, 30 кишигача) бўлса, унда мунозарани уюштиришнинг ўзига хос томони бор. Бу холда баҳс гуруҳи шартли равишда учга бўлинади. Биринчи гуруҳ -
«фикрларни жамловчилар» - генераторлар гуруҳи дейилади; иккинчиси -
«танқидчилар» ва учинчи гуруҳ - «фикрларни тезлатувчилар» - катализаторлар» деб аталади. Ҳар бир ажралган гуруҳниниг ўзига хос функциялари бор:
«генераторлар» ўртага ташлаган муаммо ёки баҳс мавзуси бўйича ўзларидаги барча фикрларни ўртага холис ташлайдилар. Гуруҳ аъзоларидан бири - лидер - уларни жамлаб, фикрлар иккига бўлинган тақдирда ҳам уларни умумлаштириб баён этади. Сўнг ра ўйинга «танқидчилар» киришади. Уларнинг вазифаси - эшитган фикрларига танқидий муносабат билдириш, яъни танқидий нуқтаи назардан улар ичидаги «магзни» ва «пучак» фикрларни саралаш. Шундан кейин вазиятга караб, яна сўз «генераторлар»га ёки «катализаторлар»га берилиши мумкин. Билдирилган фикр ва таклифларда мабодо ҳисобга олинмай қолган жиҳатлар ёки ноўрин фикр бўлса, ёки моҳиятан шу мавзуга алоқадор бўлган, лекин иккала томон ҳисобга олмаган бирор жиҳат аниқланса, томонлар диққатини айнан шунга қаратиши керак. Сўнг ра «тезлатувчилар» баҳсни давом эттиришга рухсат бериб, агар уни якун қилиш тақозо килинса, иккала гуруҳнниг ўйинига холис баҳо берган холда мунозарани тухтатиши мумкин. Улар кўпинча иккала гуруҳ учун холис орбиторлар - «ҳакамлар» ролини ўйнайдилар.
Ўқув масканида бир синф доирасида ёки талабалар гуруҳида аҳлоқий маънавий мавзуда баҳс уюштирганда, юқоридаги усулни қўллаш имконияти бўлса, суҳбатдошларнинг учбурчак шаклдаги берк стол атрофига ўтиришлари мумкин. Демак, баҳслашувчиларнинг жойлашишлари ҳам бу ўринда маълум аҳамият касб этади.
Катта гуруҳларда баҳс ёки мунозара уюштирилганда, бошловчининг роли айниқса каттадир. Чунки у ҳар бир гуруҳдаги тортишувлар ва фикр алмашинувларнинг бошида турмоги керак бўлса, улар фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириб турмоги лозим. Кичик гуруҳдагидан фарқли улароқ, катта гуруҳларда бошловчи у ёки бу ички гуруҳга ён босмаслиги ёки уларни ўзининг шахсий фикрига мажбуран эргаштирмаслиги керак. Акс холда, у ўзининг фаолияти билан бошқалар ташаббусига салбий таъсир кўрсатиши ва баҳснинг йўналишини бўзиб куйиши мумкин. Шунинг учун катта гуруҳлар уюштириладиган мунозаранниг мавзуси олдиндан танланган ва унга бошловчи маълум маънода тайёр бўлиши шарт.



    1. Download 382,54 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish