Олий ва ўрта таълим



Download 382,54 Kb.
bet72/104
Sana13.05.2022
Hajmi382,54 Kb.
#603080
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   104
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)

- МАВЗУ


ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ

Режа:


    1. Аудитория билан ишлашнинг ижтимоий-психологик шартлари.

    2. Фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил этиш.

    3. Интерфаол таълим формалари ва уларни самарали амалга оширишдаги талаблар.

    4. Интерфаол таълим формаларини муваффақиятли амалга оширишда педагог нодирективлиги асосий шарт сифатида.




    1. Аудитория билан ишлашнинг ижтимоий психологик шартлари Маълумки, ҳар қандай педагогик жараённинг асосий мақсади - таълим олувчида билим, малака ва кўникмалар ҳосил қилишдир. Бу нарса маълумотлар алмашинуви орқали руй беради. Педагогик мулоқот жараёнидаги

маълумотлар алмашинуви асосан уч шаклда амалга оширилади:

      • монолог;

      • диалог;

      • полилог.

Монолог - маърузачи ёки ўқитувчининг тингловчилар ёки ўқувчи - талабалар қаршисига чикиб нутқ сўзлаши, дарсни баён этишидир. Айни шу усул таълим-тарбия жараёнидаги асосий восита эканлиги тўғрисида онгимизга урнашиб қолган тасаввур мавжуд. Бу ҳолатда гапирувчи маълумотларнинг асосий таянч манбаи ҳисобланади ва фақат ундангина фаоллик талаб қилинади. Монолог эгаси ўзи мустақил тарзда маълумот мазмунини тингловчиларга етказиш ва ўз мавқеини таъкидлаш имконига эга бўлади. Лекин аудитория, яъни тингловчилар унга нисбатан анча пассив мавқеда бўладилар ва бу нарса маълумотнинг фақат кичик бир қисминигина идрок қилиш ва эслаб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи бу камчиликнинг олдини олиш учун аудиторияни фаоллаштиришнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлади.
Диалог - ўқув мавзуси ёки муаммони гуруҳ шароитида ўқитувчи билан биргаликда ва ҳамкорликда муҳокама қилиш йўлидир. Шунинг учун бу усул тингловчиларни нафақат фаоллаштиради, балки аудиторияда ижодий муҳитнинг бўлиши ва фикрлар алмашинувидан ҳар бир иштирокчининг манфаатдорлигини таъминлайди. Яъни, тингловчилар ўқув жараёнининг объектидан унинг субъектига айланадилар.
Диалог жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасида фикрлар алмашинуви, билимларни ўзаро муҳокама кила олиш учун реал шароит яратилади. Лекин диалогни ташкил этишдан аввал ўқитувчи аудиториянинг у ёки бу хусусда билимлар ва тасаввурларга эга бўлишини инобатда олиши зарур, акс холда ўзаро мулоқот самарасиз ва мазмунсиз тортишувга айланиб кетиши мумкин. Диалог жараёнида уни ташкил этган шахс аудиториянинг у ёки бу муаммо юзасидан билимларини диагностика қилиш ва шунга мос тарзда ўз ишини ташкил этиш имкониятига эга бўлади. Айнан шу ҳолат диалогнинг энг муҳим психологик аҳамиятидир.
Полилог - гуруҳ ичидаги мунозарадир. У тингловчилар ёки ўқувчиларнинг фаоллигини янада ошириш, улардаги ижодий қобилиятларни ривожлантириш мақсадида ишлатилади. Полилог жараёнида гуруҳ аъзоларининг ҳар бири муҳокама килинаётган масала юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятига эга бўлади, ўқитувчи эса ушбу жараённинг ташкилотчи сифатида ўқувчилар ёки талабалар фаолиятига бевосита аралашмайди. Бу усул дарс мавзуси кўпроқ назарий характерли бўлиб, янги ғоялардан уларнинг амалий жиҳатлари келтириб чиқарилиши зарурарти бўлганда қўл келади. Лекин бу усул машғулотлар ёки мулоқот дарслари энди бошланган пайтда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки полилог учун ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлаш тажрибасидан ташқари ёшларга уша соҳа юзасидан маълум билимлар мажмуи ҳамда ҳамкорликда ишлаш тажрибаси зарур. Диалог ва полилог техникасини яхши эгаллаган муаллим мунозара ёки баҳсни самарали ташкил этишга лаёқатли бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мунозарани самарали ташкил этиш қобилияти ўз-ўзидан шаклланмайди, бунинг учун ўқитувчи умуман мунозара методикаларининг моҳияти ва уни ташкил этиш йўлларини илмий - амалий жиҳатдан билиши керак.



    1. Download 382,54 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish