Педагогик баҳонинг эффективлиги
Педагогик баҳонинг эффективлиги деганда, болаларнинг таълим олиши ва тарбияланиши жараёнидаги унинг стимуллаштирувчи рол тушунилади. Педагогик жиҳатдан эффективлик эса болада муваффақиятга интилувчанликни, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни, ўзида шахсга оид ижобий ҳислатларни юзага келтирадиган баҳо ҳисобланади. Боладаги интеллектуал ва шахсий хулқ-атвор ривожланишининг мотивацияси ташқи ва ички бўлиши мумкин. Таълим-тарбиявий фаолиятга нисбатан ташқи мотивацияга унинг фаоллигини ташқаридан йўналтирувчи, таъминловчи, ҳаракатлантирувчи стимуллар мисолдир, яъни улар шундай стимулларки, болани ураб турган муҳитидан келиб чиқади ва маълум тарзда ҳаракат қилишини мажбур қилади. Бундай стимуллар ҳаракати агар тухтатилса, таълим-тарбиявий мақсадларга асосланадиган болаларнинг мулоқоти ва билим олиш активлиги кескин камайиб кетади ёки йўқолиб кетиши мумкин бўлади.
Ички стимуллар ташқи стимулларга қараганда фаолликнинг ҳар қандай кўринишларини ўз-ўзидан йўналтира олиши, шакллантириши мумкин. Хулқ- атворни ҳаракатлантирувчи ташқи стимуллардан бу каби стимулларни фарқлай олиш учун, уларни мотив деб юритиш маъқулроқ бўлади. Зеро мотив- шахсий, ташқи тасодифий шароитларга боғлиқ бўлмаган, фаолликнинг ички манбаики, унинг мавжудлиги кишининг ҳар жойда ва ҳар доим маълум тарзда ҳаракат қилиш имконини беради. Таълим-тарбиявий фаолиятнинг ички мотивацияси ташқи стимулацияга кура анча кучли ҳисобланади, шу сабабли ҳам эффектив педагогик баҳо сифатида боладаги таълим ва тарбиянинг ички мотивациясини юзага келтирадиган ва қувватлайдигани тушунилади. Энг яхши психолого- педагогик шароитлар қаторига ички мотивацияни келтириб чиқараётган бир вақтнинг ўзида уни мос келувчи ташқи стимулация орқали қувватлаб боради, яъни боланинг психологик ўз-ўзини шакллантиришга интилиш унинг учун ижобий бўлган ташқи шароитларни яратиш билан мустаҳкамланади. Педагогик баҳолашнинг эффективлиги ҳақидаги тасаввурлар индивидуал ҳамда ижтимоий-махсус характерга эга. Педагогик баҳолаш тасаввурларининг
индивидуал характери шунда намоён бўладики, унинг эффективлиги боланинг индивидуал хусусиятларга, унинг муҳим эҳтиёжларига боғлиқ бўлади. Амалиётда баҳонинг индивидуал характерини аниқлаш учун боланинг қизиқишлар ва эҳтиёжлар тизимини, уларнинг шароитли иерархиясини билиш зарур бўлади. Шунингдек, боланинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига иложи борича, стимуллар тизимини аниқ мослаштириш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |