Ўқувчиларга таълим ва тарбия беришда рағбатлантиришнинг
психологик асослари
Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришдаги муваффақиятлар мотивацияга асосланади, яъни билимларни ўзлаштиришда, билим ва кўникмаларнинг шаклланишида ҳамда шахснинг айрим сифатларини ривожлантиришдаги аҳамиятли бўлган ва ҳаракатга келтирувчи стимулларга боғлиқ бўлади. Болаларда қобилиятлар мавжудлигининг ўзи муваффақият гарови бўлолмайди, чунки зарур мотивациянинг бўлмаслиги оқибатида шахсий ташаббусиз на ўқув фаолиятига, на мулоқот жараёнига кириша олади, натижада психологик ривожланишни ўзида акс эттирадиган ижтимоий фаолликнинг турларида кам иштирок эта бошлайди. Мотивациянинг камчиллиги ҳолатида
мавжуд лаёқатлар ҳам қобилиятга айланмайди, интеллектуал ва шахсий тараққиёт эса секинлашиб боради.
Болаларга таълим ва тарбия беришда аҳамиятли резервлар мавжуд бўлсада, амалиётда улар мотивациянинг етишмаслиги туфайли тўлалигича қўлланилмайди. Ушбу ҳолатнинг сабаблари бир нечадир. Биринчидан, турли ёшдаги болаларнинг турли индивидуал хусусиятлари билан таълим, мулоқотга киришишларига туртки бўлувчи барча мотивлар охиригача ўрганилган эмас. Иккинчидан, катта бўлишгач педагогик фаолият билан шуғуллангандан сўнг ина киши илк бор болаларнинг таълим олиш мотивлари борасида фикрлашга ҳаракат қилади ва бу, кишининг ўқув масканигача ёшдан ўтгандан кейингина болаларнинг хулқ-атворидаги хақиқий мотивлари ҳақида башорат кила олиш мумкин. Аммо, кишининг олдиндан кура олиши қанчалик тўғри эканлиги ва вокеиликка мос келишдек башорат қилишга кафолат йўқдир. Балки, киши болаларда ҳақиқатдан ҳам бўлмаган нарсаларни мавжуд қилиб кўрсатишга ва уларнинг таълим, тарбиясини хақиқий мотивлаштирувчи аҳамиятли бўлган нарса ҳақида билмаслиги ҳам мумкин. Учинчидан, болаларда индивидуал фарқланиш мавжуд бўлиб бир бола учун муҳим бўлгани бошқалар учун қизиқиш уйғотмаслиги мумкин. Учинчидан, фаол ҳаракатланувчи мотивлар йигиндиси сифатида қараладиган мотивациянинг ўзи вазиятга нисбатан ўзгарувчан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам таълим ва тарбиявий қизиқишларни стимуллаштириш айрим вазиятларга мос келсада, баъзида эса ноадекват бўлиши мумкин.
Болаларга таълим ва тарбия беришда энг муҳим вазифалардан бири шундан иборатки, юқоридаги қайд этилган мотивациянинг ўзгариш сабабларини инобатга олган холда, амалий жиҳатдан унга таъсир кила билиш ва мотивацияни камайтирувчи минимум омилларга олиб кела билиш керак. Таълим ва тарбиялаш жараёнида намоён бўладиган ҳар қандай мотив ва қизиқишларни қанчалик кўриб чикмайлик, бинобарин натижада улар рағбатлантириш ва жазолаш услубига бориб тўхталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |