Bog'liq EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ (2)
Педагогик жамоалар фаолияти самарадорлигини ошириш
йўллари. Педагогик жамоани бошқариш вазиятларини ташкил этиш педагог томонидан синфда жамоа фаолиятини танлаш ва ташкил этишдан бошланади, чунки бу жамоадаги айрим гуруҳлар ва уларнинг пешқадамлари позицияларини ўзгартириш ва мустаҳкамлашга қаратилган биринчи қадамдир.
Педагогик жамоадаги ўзаро муносабатларнинг норасмий системасини билмай туриб педагог жаоа ривожланишини бошқара олмайди. Педагогик жамоанинг руҳий муҳитини таҳлил қилаётганда:
гуруҳлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар қандайлигини;
жамоада педагогик талабларга қарши кайфиятдаги гуруҳлар бор ёки йўқлиги;
расмий жамао қилаётган (яъни сайлаб қўйиладиган) фаоллар аъзолари кимлар эканлиги;
сайлаб қўйиладиган фаоллар реал (яъни, жамоанинг меъёрлари ва қадриятларини белгилаб берадиган) фаоллар деб ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини;
ҳар бир боланинг жамоадаги мавқеи қандайлигини билиш зарур.
Пешқадамларнинг кўрсатадиган фаолияти жамоа учун аҳамиятли ва ички заруриятга айланадию Бу қоида жамоанинг бошқаришга доир педагогик вазифаларни хал этишда муҳим аҳамиятга эгадир. Педагог жамоа фаолияти асосида жамоада муайян қадриятларни мустаҳкамлашни назарда тутади ва пешқадам уларнинг намунаси бўлиб қолади. Ўз пешқадамларни кўрсатмайдиган фаолият расмиятчилик билан бажарилади ва унинг асосидиги қадриятларга ижобий муносабатларни мустаҳкамлайди.
Фанда инсоннинг ҳаётдаги билим, кўникма ва малакаларини эгаллашлари бўйича бир қанча тушунчалар мавжуд. Бу ўқув фаолияти, таълим ўқиш ва ўрганиш каби тушунчалардир.
Ўқув фаолияти бу аввало шундай фаолиятки, унинг натижасида аввало ўқувчининг ўзида ўзгариш юзага келади. Унинг маҳсулот эса турли хил мотивлар билан қурилган бўлиши даркор. Бу мотивлар бевосита фаолият мазмунига боғлиқ бўлиши билан бир қаторда ўқувчи шахсининг ўсиши ёки ривожланиши билан ҳам боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Таълим ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигидаги ўқув фаолияти, ўқитувчининг билим, кўникма ва малакаларни ўқувчиларга ўргатиш жараёнидир.
Ўқиш ва ўрганиш ҳам ўқув фаолиятига тааллуқли тушунчалардан бўлиб, унда асосий диққат ўқувчига қаратилади. Бунда керакли билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш учун ўқувчи танлаган ўқув ҳаракатлари асосий ҳисобланади.
Ўқув фаолияти тузилишининг биринчи элементи ўқув-билиш мотивлари, яъни шахсий ривожланиш мотивлари ҳисобланади. Ўқув фаолиятининг иккинчи аҳамиятлироқ бўлган элементи бу ўқув топширикларидир.