Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


МДх ( Мессаге Дигест ) –чет мамлакатларда энг кўп тарқалган  хешлаштириш алгоритмлари оиласи. Масалан,  МД5



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

МДх
(
Мессаге Дигест
) –чет мамлакатларда энг кўп тарқалган 
хешлаштириш алгоритмлари оиласи. Масалан, 
МД5
Миcрософт 
Wиндоwс
нинг охирги версияларида фойдаланувчи паролини 16 
байтли сонга айлантиришдан фойдаланилади. 

ША-1
(
Сеcуре Ҳаш Алгоритҳм
) –кириш маълумотларини 20 байтли 
хеш-миқдорга айлантиришнинг ҳисоблаш алгоритми. Бу алгоритм 
ҳам 
жаҳон 
миқёсида 
кенг 
тарқалган 
бўлиб, 
кўпинча 
маълумотларни 
ҳимоялашнинг 
тармоқ 
протоколларида 
ишлатилади.
Хеш-функциялар электрон рақамли имзо ҳосил қилишдан ташқари, 
ҳисоблаш тизимларида фойдаланувчиларни аутентификация қилиш 
учун ҳам ишлатилади. Хеш-функциялардан фойдаланишга асосланган 
бир қанча криптографик аутентификация протоколлари ҳам 
кўпчиликни ташкил қилади. Калитлар жуфтлигидан фойдаланиш ҳам 
жуда қизиқарли ва фойдали ҳисобланади. Сиз иккита калитга – очиқ 
ва ёпиқ калитга эгасиз деб фараз қиламиз. Сизнинг мақсадингиз – 
барча маълумотлар сиз учун шифрланган холда келсин. Бунинг 
сабаби, 
масалан, 
сизнинг 
ҳамкасабаларингиз 
сизнинг 
мижозларингизни тортиб олмаслигига йўл қўмасликдир. Энди 
ўзингизнинг барча респондентларингизга маълумотларни сизга 
шифрланган холда жўнатишлари учун очиқ калитингизни тарқатасиз 
(
бу калитни сайтингизга ҳам қўйишингиз мумкин
). Ширфланган 
маълумот олганингиздан сўнг, ёпиқ калит ёрдамида уни бемалол ўқиб 
оласиз. Аммо бу маълумотни олган ҳар қаҳдай инсон сизнинг очиқ 
калитингиз ёрдамида бу маълумотни ўқий олмайди. Ёпиқ калит эса 
унда йўқ. Ёпиқ калит фақатгина унинг эгасида бўлгани туфайли, 
ушбу усулнинг пайдо бўлиши криптография усулининг ишлатилиш 
чегараларини янада кенгайтириш имконини яратди. Энди электрон 
рақамли имзо яратиш орқали аутентификация муаммосини ҳал қилиш 
учун, электрон пуллар билан ҳавфсиз ишлаш учун, ҳимояланган овоз 


238 
бериш тизимларини яратиш учун, электрон хужжатларни нотариал 
тасдиқлаш учун ва турли хилдаги криптовалюталар тизимини яратиш 
учун ушбу усулни бемалол қўллаш мумкин бўлди. Эндиликда 
фойдаланувчи бир-бири билан боғлиқ бўлган иккита калитни – яъни, 
калитлар жуфтлигини генерация қилиши мумкин бўлди. Очиқ калит 
маҳфий бўлмаган каналлар орқали фойдаланувчи маълумот 
алмашинишни истаган инсонларга жўнатилади. Фойдаланувчининг 
очиқ калитини билган холда унга йўналтирилган маълумотларни 
шифрлаш мумкин бўлади, аммо уни расшифровка қилиш учун эса 
калитлар жуфтлигининг иккинчиси керак бўлади. Бунда очиқ калит 
ёпиқ калитни аниқлаш учун ҳеч қандай имконият бермайди. Назарий 
жиҳатдан бу масалани ечиш мумкин – лекин бу иш жуда катта 
миқдордаги ҳисоблаш ишлари ҳажмини бажаришни талаб қилади. 
Маълумотни расшифровка қилиш вақти жуда катта (
бир нечаойлар ва 
йиллар
) бўлгани учун, уни расшифровка қилинган тақдирда ҳам, у 
вақтга келиб маълумот ўзининг актуаллигини йўқотади ва у энди ҳеч 
кимга керак бўлмай қолади. Агар сиз бирор бир танишингиз билан 
маълумотларни ҳимояланган холда электрон имзо воситасида 
алмашинишни истасангиз у холда қуйидаги амалларни бажаришингиз 
лозим бўлади: 

Енг аввало электрон имзолар калитларини яратинг – ҳар 
бирингиз ўз очиқ ва ёпиқ калитингизга эга бўлишингиз керак; 

Ёпиқ калитларни ўзингизда олиб қолинг ва очиқ калитларни 
ўзаро алмашининг; 

Ёпиқ калит билан танишингизга жўнатилаётган хатга электрон 
имзо қўйинг ва хатни электрон имзо билан биргаликда 
дўстингизга жўнатинг; 

Електрон имзо билан таъминланган маълумотни олгандан сўнг, 
дўстингиз сизнинг очиқ калитингиз ёрдамида бу хатнинг 
хақиқийлигини текширади; 


239 

Текшириш натижаси икки жавобдан бири – тўғри ёки нотўғри 
бўлади; 

Шундай қилиб, электрон имзо маълумотнинг ҳақиқийлигини 
аниқлаб беради; 

Агарда маълумот узатиш жараёнида унга бирор бир 
ўзгартиришлар киритилган бўлса, бу иш дархол маълум бўлади; 

Електрон имзонинг яна бир муҳим жиҳати – маълумот 
муаллифининг тасдиқланишидир. Кўпинча электорн рақамли 
имзо файлига калит билан бирга унинг эгаси исми-шарифи, иш 
жойи, электрон имзонинг амал қилиш муддати кабилар ҳам ёзиб 
қўйилади. Маълумот ёки хужжат остидаги имзога эса маҳфий 
калитдаги маълумотлар нушаланади – бу эса ўз навбатида 
муаллифликни аниқлашга имкон беради. Демак, очиқ калитни 
ким жўнатгани ҳақидаги маълумотларни ёдда сақлаш талаб 
қилинмайди. Бу жуда ҳам муҳим, чунки сизда бир қанча 
инсонларнинг очиқ калитлари бўлиши мумкин. 
Аммо ёпиқ калитни жуда ҳам маҳфий равишда сақлашингиз талаб 
этилади – чунки бирор бир кимса уни билиб қолса, у сизнинг электрон 
имзоингизни қалбакилаштириб, хужжатларга имзо қўйиши мумкин. 
Агарда калитингизни йўқотиб қўйсангиз, албатта зудлик билан керакли 
бўлган чора-тадбирларни кўринг. Ва энг аввало, бу маълумотни ўз 
потенциял адресатларингизга тезда етказинг – “

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish