Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Уйда ишлаш таклифи билан боғлиқ фирибгарликлар



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Уйда ишлаш таклифи билан боғлиқ фирибгарликлар 
Бунда уйда ўтириб қолган ва ишсиз кимсалар учун интернетда ёки 
компютерда ишлаб, пул топиш таклифлари айтилади. Бу таклифлар 
қандайдир матнларни компъютерда териш, уйда йигилиши мумкин бўлган 
конструкциялар тайёрлаш, электрон почта маълумотларни қайта ишлаш ёки 
кўриб чиқиш, компъютер дастурлари ёзиш, конвертлар тайёрлаш ва шу каби 
уйда масофавий режимда бажарилиши мумкин бўлган ишлар бўлиши 
мумкин. Бундай таклифлар электрон эълонлар доскаларида, форумларда, 
махсус сайтларда, сизга жўнатилган электрон почта маълумотларида ва 
бошқаларда бўлиши мумкин. Фирибгарлар ўз манзиллари сифатида 
фақатгина интернетдаги адресларини кўрсатишган бўлади холос. Сиздан 
розилик олганларидан сунг, кўрсатилган манзилда қайд қилиниш учун ёки 
кейинчалик қайтириш шарти билан қандайдир катталикдаги регистрацион 
взнос, ишингиз учун хомашё сифатидаги деталлар сотиб олишга ёхуд 
кафолат учун қандайдир пул суммаси жунатишингизни сўрайдилар. Пул 
жунатганингиздан сўнг, фирибгарлар сиз хақингизда батамом унутадилар 
ёки яна қандайдир бир лақиллатиш усулини ўйлаб топадилар. Бундай 
фирибгарликларни текшириш учун компанияни қайд қилиниши бўйича 
хужжатларни, алоқа телефонларни, компания манзилини сўраш мумкин. 


263 
Булар бўйича жавоб берилмайди ва бу холда сиз билан алоқалар хам дархол 
тугатилади.
ФОРЕКС тизимида ишлашдаги фирибгарликлар 
Валюта алмаштириш бўйича турли хилдаги ишларни амалга оширувчи 
ФОРЕКС тизимида ишлашни бошлаганлар учун бу иш аввалида анча 
мураккаб бўлгани учун улар ишонч бўйича бошқарувчиларни (
траст 
манагемент)
қидира бошлайдилар. Яъни улар тажрибали трейдерларни 
топиб, валюта корзинаси капиталларини бошқаришни ва бу орқали яхшигина 
пул ишлаб олишни назарда тутиб, уларга шартнома асосида қандайдир 
вазифалар топширишга уринадилар. Аммо бу ерда хам барча сохаларда 
бўлгани сингари, алдов ва фирибгарлик элементлари мавжуд. Ушбу тизимда 
ишончли ва тажрибали трейдерлардан ташқари, инвесторларни алдаб, пул 
топишга уринадиганлар етарлича миқдорда топилади. Бу тизимда ишлашда 
инвестор билан трейдур орасидаги шартнома олинган фойдани қандайдир 
нисбатда ёки тенг иккига бўлиш шартлари орқали амалга оширилади. Агарда 
зарар кўрилса, у холда зарарнинг максимал миқдори фоизи хам шартномада 
кўрсатилиб ўтилади. Зарар миқдори шундан ошиб кеца, трейдер ўз 
фаолиятини тўхтатади. Шундай қилиб, энг бошданоқ трейдер бироз ноқулай 
холатга тушиб қолади. Чунки агар фойда олинса, у фойдани трейдер билан 
биргаликда бўлишади, аммо агарда зарарга дуч келинса, трейдер бунинг учун 
жавобгар бўлмайди. Шунинг учун ишонч воситасида бошқарувчда инвестор 
учун энг ёмон холат – ўз пулининг маълум бир қисмини йўқотиш, трейдер 
учун энг ёмон холат эса – ўз иши учун пул ола-олмасликдир. ФОРЕКС да 
ишлашда фирибгарлик схемаси қуйидагича бўлиши мумкин: Фирибгар бир 
қанча инвесторларни топади ва уларнинг пулларини бошқариш учун қабул 
қилади. У бирор бир инвесторнинг ҳисобрақамида бошқалар учун савдо олиб 
боради ва улар билан ишланган пулни бўлишади. Қолган инвесторлар эса 
бундай қилинаётганини билмайдилар хам. Зарар миқдори шартномада 
келишилган катталикка етганида ушбу ҳисобрақами билан иш тугатилади. 


264 
Фойда олинган ҳисобрақамидаги маблағдан эса трейдер ўзига тегишли фойда 
бўлагини бемалол олаверади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish