1-расм. Таълим муассасаси таркибий тузилмаси7
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бугунги кунда 6 та факультет, 23 та кафедра, фаолият олиб бормоқда. Умумий талабалар сони эса 4516 тани ташкил этади. Ҳозирги кунда 31 та бакалавр, 10 та сиртқи, 4 та иккинчи мутахассислик, 7 та магистратура йўналишлари бўйича талабалар таълим олишмоқда. Шу жумладан, давлат грантлари бўйича 2019-йил институт профессор ўқитувчилари томонидан жами 4 та, жумладан шу 2 та фундаментал, 2 та амалий лойиҳалар бажарилмоқда. Лойиҳаларнинг умумий суммаси 325,583 млн сўмни ташкил этади. Таълим муассасасидаги ўқитувчи педоголар сони 290 нафарни ташкил этиб, шундан илмий даражага эга педогог ҳодимлар 114 нафарга етди ва уларнинг 17 нафари фан доктори (DSc), 97 нафари эса фан номзоди (PhD) ҳисобланади.
Институт салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро институтлар билан ҳамкорликлар мавжуд. Шу жумладан Россия федерацияси “Казан” федерал университети филиали “Набережно-Челнинский” институти (2018 йил 13 сентябрда №07/10-09/1665) ва Жанубий Урал давлат университети (20 январь 2019 йил №17) шартномалар имзоланган.
Институтда
5320200 – Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб; чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш;
5230200 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси;
5330200 – Информатика ва ахборотлар технологияси;
5310200 – Электроэнергетика;
Архитектура;
Бино ва иншоотлар қурилиши;
таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинганлан ва қўшма дастур асосида ўқув жараёнлари олиб борилмоқда. Институтда қўшма дастур асосида
5320200 – Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб; чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш;
5230200 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси;
5330200 – Информатика ва ахборотлар технологияси;
5310200 – Электроэнергетика;
Архитектура;
Бино ва иншоотлар қурилиши таълим йўналишлари учун ўқув режа, ишчи ўқув режа, намунавий дастур, ишчи фан дастурлари тасдиқланган.
Ўқув режада белгиланган фанларнинг маъруза, амалий семинарва тажриба машғулотлари тажрибали профессор ўқитувчилар томонидан олиб борилмоқда ҳамда лаборотория ва амалий машғулотлар ўтказишлари учун барча қулайликларга эга бўлган хоналар мавжуд.
Шу жумладан 2000-йилда Нам МҚИ академик лицейи ташкил этилган. Академик лицей Корея давлати кредити бўйича жиҳозланган. Таълим муассасасида А8Х2А ўлчамли спорт зали, 7 та лингофон, 2 та компютер синфи, 6 та кимё, 2 та компютер синфи, 6 та компютер синфи, физика ва биология ўқув лаборатория хоналари, 37 та ўқув хоналари, соғлиқни тиклаш ва ва маънавият-маърифат хонаси ва фаоллар зали мавжуд.
Мавжуд компютерлар тармоқ орқали бир-бирига боғланган бўлиб, улар интернет тармоғига уланган. Академик лицейнинг ўқувчилар турар жойида узоқ туманлардан келган ўқувчиларнинг деярли барчаси замонавий талабга эга бўлган ётоқхона билан таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |