Олий ва ўрта махсус таълим


БОБ. ҒАЗНАЧИЛИКДА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХАРАЖАТ СМЕТАЛАРИНИ ВА УЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН



Download 3,06 Mb.
bet36/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

БОБ. ҒАЗНАЧИЛИКДА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХАРАЖАТ СМЕТАЛАРИНИ ВА УЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН


ЎЗГАРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ


    1. Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси тўғрисида умумий тушунча


“Иқтисодиёт назарияси” ва “Молия” фанларидан бизга маълумки, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаёт соҳалари икки йирик соҳадан иборат (5.1- расм):

      1. Моддий ишлаб чиқариш соҳаси.

      2. Номоддий ишлаб чиқариш (ёки ноишлаб чиқариш) соҳаси.


5.1-расм. Иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаёт соҳалари1





1 Нурмухамедова Б., Кабирова Н. Молия. Ўқув қўлланма. - Т.: VNESHINVESTPROM. 2013. 180-бет.
Моддий ишлаб чиқариш соҳасида моддий қийматликлар яратилади, товарлар ишлаб чиқарилади, хизматлар кўрсатилади, ишлар бажарилади.
Ноишлаб чиқариш соҳасида турли хизматлар (маиший, коммунал, ижтимоий, давлат бошқаруви, мамлакат мудофааси, миллий хавфсизлик, ички ишлар хизматлари) кўрсатилади.
Ноишлаб чиқариш муассаса ва ташкилотларининг бир қисми тижорат ҳисоби асосида иш юритсалар, бир қисми нотижорат фаолиятини олиб борадилар. Бу фаолиятнинг пировард мақсади тижорат фойдасига эга бўлиш бўлмайди, лекин уларнинг қўшимча даромадларни жалб қилишга бўлган интилишларини ҳам инкор этмайди. Бундай муассасаларнинг аксарияти “бюджет ташкилоти” мақомида фаолият қилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 4-моддасида бюджет ташкилотларига қуйидагича таъриф берилган: “Бюджет ташкилоти – давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот”1. Бу ташкилотлар асосан юридик шахс мақомига эга бўлиб, уларнинг фаолияти бу мақомнинг барча талабларига (моддий-техника базаси ва фаолият соҳаси бўйича хўжалик фаолияти билан шуғулланиш учун етарли шароитнинг мавжудлиги, бухгалтер кадрларнинг мавжуд бўлиши, шахсий ҳисобрақамининг мавжуд бўлиши ва ш.к.) жавоб бериши керак. Лекин бугунги кунда юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджет ташкилотлари ҳам фаолият юритиб келмоқда. Уларга тегишли давлат бошқарув органлари (бош бўлинма сифатидаги бюджет ташкилоти) ҳузуридаги марказлаштирилган бухгалтериялар ва тегишли ҳокимиятларнинг бухгалтериялари томонидан хизмат кўрсатилади (масалан, туман маданият бўлимига қарашли марказий кутубхоналар тизими, тегишли ҳокимиятлар бўлинмаларига қарашли ветеринария участкалари ва пунктлари ва ш.к.).
1 Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. 4-модда.
Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва аниқ фойдаланиш мақсадида 1999 йил 3 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 414-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарор 2000 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари харажатларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартибини белгилаб берди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;

  • бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини соддалаштириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун имкониятлар яратиш;

  • иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, иш ҳақига қўшимчалар, капитал қўйилмалар ва бошқа харажатларни гуруҳлаган ҳолда бир сатрда маблағ билан таъминлаш усулида бюджет ташкилотларини нормативлар бўйича (фаолият турига кўра) маблағ билан таъминлашнинг янги тартибини жорий этиш;

  • бюджетдан маблағ билан таъминлашни бюджет ташкилотларининг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш;

  • бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.

Мазкур Қарорнинг тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган фаолиятдаги ташкилотларга қўшимча равишда 2000 йилдан бошлаб бир қатор бюджет ташкилотлари ва муассасаларига юридик шахс мақоми берилган. Булар:

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish